Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Февраль » 26 » Самарали ҳужум сирлари
17:36
Самарали ҳужум сирлари
Олис масофалардан зарба йўллаш иложсизлик нишонасидир. Тўпни доимо ҳужумчиларга етказиб бериш зарур. Зденек Земандек тажрибали мураббийнинг ушбу қатъий эътиқоди доимо қизғин баҳсларга сабаб бўлади. Football.ua сайти ижодкорлари эса мавзуни кенгроқ ўрганиб чиқишга қарор қилишди.
 
Дарҳақиқат, кўпни кўрган чехиялик мутахассис олис зарбалардан манфаат камлигини таъкидлаётган экан, унга ишонмай иложимиз йўқ. Бироқ бу осон иш эмас. Чунки футболда замбарак ўқидек парвоз қилаётган тўпнинг дарвоза тўридан жой олишини кузатишдан кўра, завқлироқ манзара йўқ. Олис масофалардан урилган голларнинг жозибаси ўзгача. Айнан шунинг учун ҳам чиройли голлар рейтингида кўпинча шундай зарбалар маҳсули ғолиб чиқади. Қолаверса, кўпчилик мутахассислар узоқ масофадан берилган зарбани ўта хавфли, деб биладилар.

Земан эса ўз шогирдларидан тўпни мудом ҳужумчиларга етказиб беришни талаб этади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Тўпни асосан қайси ҳудудларга узатиш керак? Ҳеч бўлмаганда, битта гол уриш учун нечта «пас» лозим? АПЛ жорий мавсумининг 5-туридан кейин етакчилик қилган ва сўнгги ўринларда борган 2тадан жамоа кўрсаткичлари таҳлилига эътибор қаратинг. Ўшанда Лондоннинг икки жамоаси - «Арсенал» билан «Тоттенхэм» 12 очкодан тўплаган ҳолда етакчилик қилаётганди. Бироқ «шпорлар» ҳисобидаги голлар сезиларли даражада оз эди. Қизиғи шундаки, жамоа рақиблари дарвозасига 105 марта зарба йўллаб, шундан атиги 5тасини голга айлантирганди. «Тўпчилар» эса 75та зарбадан 11тасини самарали амалга оширишганди. Кўриниб турибдики, «Тоттенхэм»нинг зарбалари анча кўп, голлари эса 2 баравардан ҳам озроқ. Хўш, бунинг сабаби нима?

Маълум бўлишича, «Арсенал» ўз ҳужумларининг 65 фоизини рақиб жарима майдончаси ичи ёки унинг атрофида якунлар экан. «Тоттенхэм»нинг бу борадаги кўрсаткичи эса 45 фоизга тенг. Зарбалар сони «шпорлар»да кўпроқ эканини ҳисобга олсак, жарима майдончаси яқинидан йўлланганлари бўйича жамоаларнинг кўрсаткичлари (49 ва 47) бир-бирига яқин. Демак, «Тоттенхэм»­да қулай вазиятларни голга айлантириш бобида муаммолар бор. Аутсайдерлар сафида турган «Вест Хэм» ва «Сандерленд»ни қўшиб ҳисоблаганда, 5-турдан кейин бу 4та жамоа ҳисобида ҳаммаси бўлиб 23та гол бор эди. Шундан фақат биттаси олис масофадан амалга оширилган. Хулоса шуки, жарима майдончаси атрофидан берилган зарбаларнинг 14 фоизи голга айланса, олис масофалардан йўлланганларининг бор-йўғи 0,7 фоизи самара беради.

Кўриниб турибдики, Земаннинг фикрлари ўз тасдиғини топмоқда: жамоаларнинг савиясидан қатъий назар, голларнинг асосий қисми яқин масофалардан йўлланган зарбалар ҳиссасига тўғри келади.

Таҳлил янада ишонарлироқ бўлиши учун бошқа чемпионатлар вакиллари кўрсаткичларига ҳам эътибор қаратамиз. Бу борада «Барселона» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларини олайлик. Каталония гранди ҳар бир ўйинда ўртача 3,66та гол уради. Дортмундликлар эса 2,66та. «Барселона»нинг яққол устунлиги кўриниб турибди. Албатта, бу кўрсаткичга рақиб жамоаларнинг савияси, майдоннинг ҳолати ва бошқа бир қатор омиллар ҳам таъсир этади. Лекин бевосита рақамлар «тили» билан ифодалаганда, «Барса»нинг яқин масофалардан йўллаган зарбалари «Боруссия»никидан ҳам, «Арсенал»никидан ҳам анча кўп. Мана шу жиҳат охир-оқибат зарбалар самарадорлигида ўз ифодасини топади. «Барселона»нинг яқин масофалардан йўллаган зарбаларининг 26,8, олисдан берилганларининг 6,2 фоизи голга айланган. «Боруссия»нинг кўрсаткичи эса мос равишда 16,9 ва 3,6 фоизга тенг.

Таҳлил натижаси ҳар қандай жамоа иложи борича жарима майдончасига яқинроқ жойдан дарвозани нишонга олишга интилиши керак, деган фикрга ундайди. Майли, жамоанинг зарбалар самарадорлиги «Барса»даги каби 26,8 эмас, лоақал 20 фоиз бўлсин, ҳар 5та зарбанинг 1таси голга айланади. Энди «Рома»-«Фиорентина» (4:2) ва «Ювентус»-«Верона» (2:1) беллашувларини олиб кўрайлик. Ўшанда Земан шогирдлари рақиб жамоа дарвозаси томон 18та зарба йўллаб, шундан 10тасини яқин масофалардан амалга оширишганди. Туринликлар эса 27 марта дарвозани ишғол этишга уринишган ва фақат 7та зарба яқин масофадан амалга оширилган. Демак, 18та уринишдан 4та голга эга бўлган римликларда самарадорлик 21, «Юве»да эса 7 фоиз (27тадан 2та гол)га тенг.

Тўғри, Земаннинг «Рома»си ҳимоя бобида ишончли ўйин кўрсатолмади. Лекин ҳужум борасида чехиялик мутахассис клубга улкан мерос қолдирди. Земаннинг буюк хизматларини биргина жиҳат - қанотлардан уюштириладиган ҳужумларнинг ўзиёқ яққол кўрсатиб турибди. Хуллас, Зденек Земан ҳақ - ҳар қандай жамоа ўз омадини рақиб дарвозаси яқинидан излаши лозим. «Замбарак» зарбалар жозибаси қанчалик кучли бўлмасин, уларнинг самараси жуда паст. Шундан келиб чиқсак, жамоа ҳар бир ўйинда камида 15 марта яқин масофадан дарвозани ўққа тутишга эришиши шарт. Албатта, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда. Ана шунда камида 3та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйиш имкониятига эга бўлади. Мана сизга Земаннинг муваффақият формуласи!

Манба: uff.uz
Категория: Қолган клублар | Просмотров: 552 | Добавил: Ronaldo_7_Otash | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz: Hazard_93
0

Gap yo'q . Ma'lumot u.n rahmat.
Дата публикации: 26.02.2014 в 20:17 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]