Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июль » 6 » Неймар машҳурлигига оид 9 та далил
08:46
Неймар машҳурлигига оид 9 та далил
Машҳур бўлиш - осон эмас. Лекин бу мақомни кўтариб юриш - янада мушкулроқ. Sports.ru сайти томонидан аниқланган ва Неймарнинг Бразилияда нақадар машҳурлигини тасдиқлайдиган 9та далил бунга яққол исбот.

1. Комикслар

Неймар комикслар персонажига айланди. Бразилиялик мусаввир Маурисио де Соуза ўз ватандоши ҳақида 68 саҳифали ижод яратди. Ярим асрдан кўпроқ вақтни комикс чизишга бағишлаган ижодкор бор-йўғи 3 нафар футболчига мурожаат қилган: Пеле, Роналдиньо ва Неймар. Ҳар ойда чоп этилаётган Неймар комиксининг баҳоси 8 риалга тенг.



2. Маъбуд

Бразилиядаги машҳур Placar журнали ўз муқовасида Неймарни маъбуд тимсолида тасвирлаб, ҳужумчининг кучли босим ва танқидлардан азият чекканини ифода этганди. Бироқ Епископлар миллий конфедерацияси ижодий ишга муносиб баҳо бермади. Аксинча, журнални руҳонийларнинг ҳиссиётларини таҳқирлашда айблади. Неймарга эса норози оҳангдаги эътироз мактуби жўнатилди. Ҳужумчи бунга жавобан ўзининг эътиқодли руҳоний эканлиги ва ҳафтасига лоақал 3 марта черковга боришини маълум қилди.



3. Карнавал

Риода ташкил этилган сўнгги карнавал ташкилотчилари Неймарни бош қаҳрамон сифатида ташлашди. Сан-Гонсалода жойлашган фабрика футболчининг юзи қиёфасида минглаб турдаги ниқобларни ишлаб чиқарди.



4. Сурат

Рио-де-Жанейрода ташкил этилган граффит танловида Неймарнинг сурати ғолиб чиқди. Тўғри, бир неча кундан кейин сурат ЖЧнинг Бразилияда ўтказилишига норозилик билдирилаётган «Қора блок» аъзолари томонидан йўқ қилинди. Лекин шаҳарда футболчининг бошқа суратлари ҳам жуда кўп. Уларнинг бирида ҳужумчининг «Маракана» стадионига сиртдан бўса йўллаётгани тасвирланган. Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган мазкур аренада Бразилия термасининг 1950 йили Уругвайга тожни бериб қўйганига 199 854 нафар мухлис бевосита гувоҳ бўлганди.



5. Наркотиклар

Баҳорда наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши рейд ўтказган Бразилия полицияси Неймарнинг «Барселона» футболкасидаги сурати туширилган қутичаларда гиёҳванд моддаларни қўлга олди. Наркобаронлар маҳсулотнинг юқори сифатини шу йўл билан ифодалашни маъқул кўришганди, чоғи.



6. МусиҚа

Неймарнинг фанатлари ҳужумчининг энг яхши 10та учрашувда тўпга зарба берган ҳолатидан сўнг чиққан овозлардан мусиқий тренк яратишди. Мисол учун, Неймарнинг «Барса» сафидаги илк «хет-трик»и, Япония билан бўлган ўйинда урган энг чиройли голи (Пушкаш мукофотига лойиқ кўрилган)­дан кейинги вазиятлар жамланмаси асарнинг асосини ташкил этади.



7. Сайёҳлик

Бразилия сайёҳлик бизнесида янги йўналиш - Неймарнинг яшаш жойлари бўйлаб саёҳат йўлга қўйилди. Махсус автобус меҳмонларни аввал Неймар туғилиб ўсган Можи-дас-Крузис шаҳарчаси, кейин «Сантос» мактабига олиб боради. Афсуски, Барселонага тўғри, автобус билан боришнинг иложи йўқ.



8. ЎйинчоҚлар

Бразилияда болалар учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Gulliver компанияси Неймарга оид ўйинчоқларни чиқара бошлади. Янги йўналиш учун корхона ўз бюджетининг 8 фоизини сарфламоқда. Неймар - шундай шарафга лойиқ кўрилган иккинчи футболчидир. Ундан аввал компания табиийки, Пеле билан ҳамкорлик қилган.



9. неймаретка

Шубҳа йўқки, машҳур ҳужумчи ўзининг сон-саноқсиз мухлисаларидан аллақачон безиб улгурган. Шу сабабли уларга расман мурожаат қилишдан ўзга чора тополмади: «Ҳар 2 ҳафтада телефоним рақамини ўзгартирсам ҳам, улардан қутулолмаяпман. Ҳайронман, менинг рақамимни қандай топиб олишяпти? Эрталабдан қўнғироқлар ва SMS-хабарларга кўмилиб кетаман. Шунингдек, улар менинг яқинларим, дўстларим, ҳатто маъшуқамни тинч қўйишмаяпти. Турли бўҳтонларни тарқатишмоқда. Оқибатда қанчадан-қанча бегуноҳ кишилар телефон рақамини алмаштириш билан овора. Бундай машмашаларга чек қўйилишини истайман. Мени ҳурмат қиладиган, ўзини яқин оладиган ва самимий мухлислик қиладиганларга мурожаатим шу: агар сиз шундай бемаъничиликларни амалга ошираётганларни танисангиз, илтимос, уларни тўхтатиб қолинг. Қизлар бу номаъқул одатларини ташлашсин. Улар мени шунчаки, ноқулай аҳволга солиб қўйишяпти. Мени ортиқча безовта қилмасликларини илтимос қиламан!»
Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 662 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]