Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июль » 6 » Родригеслар "бандаси"
08:44
Родригеслар "бандаси"
Колумбия миллий жамоаси ЖЧ-2014 доирасида 4 марта майдонга тушиб, шунча марта зафар қучди. Яъни ҳозирча мундиалда 100 фоизли натижа қайд этяпти. Табиийки, кўпчилик колумбияликлардан бу қадар кўтаринкилик кутган эмасди. Мана энди аргентиналик Хосе Пекерман шогирдларига жиддий қарашлари тайин. Зеро, улар ярим финал йўлида мезбон - Бразилия термаси билан тўқнаш келадилар. Биз эса шу онда «Родригес бандаси», дея таърифланаётган жамоанинг асосий ижрочиларига яқиндан нигоҳ ташлаймиз.

Хамес Родригес

Туғилган санаси: 12.07.1991

«Банда»даги хизматчилик вақти: 3 йил

Лавозими: бошлиқ

Лақаби: El Nuevo Pibe

Хамеснинг «банда»га қўшилганига ҳали кўп бўлгани йўқ, лекин қисқа вақтда уни ўз қўлига олди. Кўп йиллик «ота» - Фалькао кутилмаганда, четга чиққанидан кейин айнан шу ўжар ва қўпол йигит «банда» бошқарув тизимини ўзининг кучли қўллари ва толмас оёқларига олди. Аргентина, Португалия ва Франция кўчаларида «Хамес» исмини кимдир эшитиб қолишидан чўчиб, қулоққа секингина шивирлаганча айта бошлаганларига анча бўлди. Зеро, Родригес худди «Банфилд»да бўлгани каби «Порту» ва «Монако»да ҳам тезда обрў-эътибор қозонди. Боз устига, анча жиддийлашди. Родригеснинг ишни қандай олиб боришига қараб, фақат қойил қолиш керак: у ўз ҳудудини идеал тарзда кўради ва назорат қилади, ҳар қандай лаҳза ва шароитда маҳсулотни хоҳлаган нуқтага етказиб бериши мумкин. Хуллас, «банда» аъзоларининг ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур шарт-шароит яратишга қодир «босс». Асосийси, Хамес бу ишларни шу қадар осонлик билан, силлиқ бажарадики, унинг қиёфасидан болаларча беғуборликни ҳам, катталарча жиддийликни ҳам илғаш мумкин. Қисқасини айтганда, Родригес худди машҳур ал Капоне каби ҳаттоки, душманлари доирасида ҳам ҳурматга сазовор бўлиб улгурди.

«Янги чақалоқ» («эски»си - бу Колумбия учун бетакрор «Криминал сиймо», жаҳондаги биринчи хипстер Карлос Вальдеррама) 19 ёшга тўлиб-тўлмай, уни 4 йиллик «қамоқ жазоси»га маҳкум этишди ва муддатни ўташ учун «Порту»га жўнатишди. Родригес Португалияда Халк, Фалькао, Гуарин ва Жексон Мартинес кабилар билан бирга «ўтирди». Хамес 3 йилдан сўнг шартли тарзда, вақтлироқ озодликка чиқди. Аммо тақдирнинг ҳукмига кўра, шу заҳоти Монакодаги француз колониясига тушиб қолди. У Францияда 5 йил «ўтириши» керак. Тўғри, Родригеснинг тобора ошиб бораётган обрўсини эътиборга олсак, яна қайгадир жўнатилса, ажабмас. Дейлик, Мадрид, Манчестер ёки ўхшамай қолган тақдирда Дортмунд кўчалари бор. Ҳарқалай, Бразилиядаги «разборлар»дан сўнг Хамес Родригесга янада жиддий эътибор қаратишлари муқаррар.

Хуан Куадрадо

Туғилган санаси: 25.05.1988

«Банда»даги хизматчилик вақти: 4 йил

Лавозими: бошлиқнинг ўнг қўли

Лақаби: Neco

«Банда»нинг энг «қонга ташна» вакили. Унинг луғатида моҳиятан олганда, «раҳм» ибораси йўқ. Хуан душманлари устидан кулиш, уларни турли даражада қийнашни хуш кўради. Бунда Куадрадо аввалига ақл бовар қилмас «финт»­ларига урғу қаратган ҳолда, «рақс тушаётган оёқлар» шоусини кўрсатади. Агар бу томоша Хуан учун яхшилик билан тугаса, унда чинакам, тўлақонли рақсни бошлаб юбориши тайин. Яъни баданининг ҳар бир қисми рақсга қўшилади. Хуллас, ўзига хос рақслар «Родригес бандаси» бошлиғининг ўнг қўли учун аллақачон ташриф қоғозига айланиб улгурган. Куадрадонинг ўзи ҳам кейинги лаҳзада қаерга бош суқишини билмаса керак. Умуман, унинг режасини пайқаш иложсиз иш. Бордию, миясидаги фикрини ўқиб олган тақдирингизда ҳам, оёғини назорат қилолмайсиз. «Криминал дунё» анчадан буён шу қадар иқтидорли, устакор ва тутқич бермас «жиноятчи»ни кўрган эмасди.

Тўғри, Хуан гоҳида зиқналиги туфайли панд ейди. Чунки у баъзан бутун фойдани ўзлаштиришни хоҳлайди, бироқ бу борада, яъни молия­вий ҳисоб-китобларда уқуви сал паст. Хуллас, Куадрадо энг ақлли, тактик билимли «жиноят»чилар қаторига кирмайди. Лекин жисмоний кўрсаткичлари ва каучуксимон эластиклик қобилияти билан бу камчилигини билдирмайди. Умуман олганда, унинг бутун районнинг «ўнг» тарафига жавоб бериши бежиз эмас. Тутқич бермаслиги туфайли Хуан ҳали қўлга тушганича йўқ. «Удинезе» ва «Фиорентина»нинг шахсий детективлик агентликлари ҳисобга кирмайди. Зеро, Куадрадо аллақачон йирик «балиқ»лар сирасига кирган ва шунга яраша катта-катта агентликлар унинг кетидан тушишган. Мисол учун, халқаро ташкилот «Фиорентина» ёрдами билан Куадрадони «Барселона», «Бавария» ёки «Реал»га жўнатмоқчи. Кўринишидан, Хуанни қўлга оладиган пайт тобора яқинлашмоқда. Шундай тақдирда, уни фақат 100 миллион гаров пули эвазига қўйиб юборишлари мумкин. Бундан камига эмас зинҳор.

Фредди Гуарин

Туғилган санаси: 30.06.1986

«Банда»даги хизматчилик вақти: 8 йил

Лавозими: маслаҳатчи

Лақаби: «Тўтиқуш»

Фреддининг бу «банда»га қўшилганига анча бўлди, ҳаттоки, Родригес ва Куадрадонинг боболари ҳам ундан чўчиб туришарди ва тўғри қилишарди ҳам. Зеро, Гуариннинг «замбараги» бутун дунёда машҳур, ундан Ер сайёрасининг ҳар қандай фуқароси қўрқади. Фредди - қони қайноқ ва эҳтиросли йигит, шунинг учун ҳам ҳар доим нишонни тўғри олмайди. Лекин нишонни мўлжалга ола билганида, ўлжасининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. «Тўтиқуш»нинг омадли юриши бутун «банда» кайфиятини кўтариб юбориши аниқ. Чунки у эффектлиликни доимо биринчи ўринга қўяди. Шунга қарамай, Гуарин «банда»да нафақат отишмалар, балки воқеаларнинг тўғри ривожланишига ҳам жавоб беради. Унинг аралашуви билан «банда» ўта қалтис «буюртмалар»дан воз кечади. Маҳаллий ҳакамлар билан жанжаллашмайди, «полиция» ғазабини қўзғатмайди. Айтайлик, Гуарин ҳар нарсани билади ва мудом Родригесга кўчанинг қайси томонидан уйга кириш маъ­қул эканлигини айтиб туради. «Банда»нинг қолган аъзолари эса ҳар лаҳзада айнан Гуа­риндан кўрсатма олиб турадилар, айтайлик, орқага қайтиш чоғи.

Ҳатто шундай доно киши ҳам жазодан қочиб қутулолмади. У 2004 йилиёқ ўта хавфли «каллакесар»ларнинг халқаро базасига киритилди. Зеро, 10 йил олдин «Криминал менежер» ўйинини сотиб олган ҳар қандай болакай Гуариннинг истиқболию, рақибларига нечоғли даҳшат солишини яхши биларди. Қисқаси, Фредди «Порту»да Родригес билан бирга «ўтирди», кейин уни Милан кўчаларида тутиб, навбатдаги «жазо»га маҳкум қилишди. Тўғри, «Интер» қамоғида у олдингидек ғайратли, жўшқин кўринмаяпти. Эҳтимол Бразилиядаги озодлик давридан сўнг яна эътиборни ўзига тортар...



Жексон Мартинес

Туғилган санаси: 03.10.1986

«Банда»даги хизматчилик вақти: 5 йил

Лавозими: киллер

Лақаби: «Аждарҳо»

Португалия колония­сида тобланган яна бир «жиноятчи». Мартинес ишга тушса, яхшиси, четдан унинг ҳаракатларини кузатиб туриш маъ­қулроқ. Ўртага суқулиш эса ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди. Бир даҳшатли кунда «ота» Радамель «жиноят олами»ни тарк этишга мажбур эканлиги ҳақида ёзишганида, «Родригес банда»си таназзулга учрагандек туюлди, гўё. Ахир йўлга тўғаноқ бўладиган кимсаларни ким даф этади, ким ҳар қандай ҳолатда душманни ларзага солувчи зарбалар беради? Биргина маслаҳатчининг «замбараги» кам, яна кимдир керак, «ифлос» ишларга ихтисослашган жиддийроқ янги ижрочи. Мартинес айнан шундай йигит бўлиб чиқди. У Португалиядаги 2 йиллик фаолияти давомида 45 марта буюртмани муваффақиятли якунлади. Шунинг баробарида беҳисоб услублари билан душманлар кўнглига ғулғула солди. Мартинес ҳам ўз зиммасидаги вазифани бажаришда бутун баданини ишга солади. Энг ёқтирган усуллари - «велосипед», «товон билан зарба», «парашют». Жексон хизмат сафари баҳона Бразилияга йўл олишидан олдин халқаро қидирув эътиборига тушганди. Уни кўпчилик қуваётганини ҳисобга олсак, тез орада «қамоқ» манзилини ўзгариши эҳтимолга анча яқин.

P.S.: «Колумбия бандаси»да бош­қа кўзга кўринарли «жиноятчилар» ҳам бор: Виктор «Талончи» Ибарбо, Хуан «Бузувчи», Кинтеро, «Эгизаклар» - Пабло Армеро ва Хуан Суньига, Теофилио ­Гутьеррес... Қисқаси, ўта жиддий «банда».
Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 879 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]