Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июль » 4 » Бугунги ўйинлар букмекерлар нигоҳида
07:33
Бугунги ўйинлар букмекерлар нигоҳида

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон биринчилигида ўттиз иккита жамоадан саккизтаси қолди. Турнир мезбонларига сўнги ишончсиз бўлган ғалабадан кейин ҳам ғолибликка асосий даъвогар сифатида баҳо беришмоқда. 

Букмекерлик идорлари томонидан берилаётган тахминлар бўйича Бразилия ўз ўйида ғолиб бўлади. Унга яқин бўлган рақобатчилар эса, Аргентина ва Германия. 

Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор чорак финал босқичига гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган термалар йўл олишди. Демак, мана шу саккизликни расмий тарзда жаҳонинг энг кучли термалари дейишга асосимиз бор. Келинг, ҳар бир чорак финал жуфтликларига алоҳида тўхталиб ўтсак. 

Франция – Германия 

Жорий жаҳон биринчилигини Европа термалари учун омадсиз келди деб аташмоқда, лекин, менинг фикримча бундай эмас. Чунки, баҳсларни давом эттираётган саккиз жамоанинг тўрттаси айнан қўҳна қитъа вакилларидир. 

Франция ва Германия таркиби қандай бўлишидан қатъий назар, мунтазам равишда ҳар қандай турнирда энг юқори ўринлар учун даъвогарлик қилиб келишган. Германия узоқ йиллардан бери футбол тожи учун қўл чўзиб, айрим тасодифлар билан чўққи томон сўнги қадамда қоқилади. Бу йил ҳам немисларда ғалаба қозониш учун барча имкониятлар бор, аммо, бунинг улар аввало, ярим финалга етиб олишлари даркор. 

Дидье Дешам бошчилигидаги - “учранглилар” мундиал бошидан бери кўримсиз, лекин, ҳар томонлама мувозанатни сақлаган футбол намойиш этиб келяпти. Бошқа терма жамолар асосий урғуни юксак савиядаги юлдуз ҳужумчилар ва ишончли ҳимоячиларга бераётган бўлса, Франция термасида бу жиҳатларни кўрмайсиз. "Ле блюс" хотиржамлик билан гуруҳ баҳсларини ўтказди. Лекин, 1/8 финал ўйинида Нигерия термаси уларга яхшигина қаршилик кўрсатди. Франция барчани ҳайрон қолдириб, иккинчи рақам остида тўп сурди ва бу тактика Дешам шогирдларига ўйин охирида африкаликларни турнирдан сиқиб чиқаришига сабаб бўлди. 

Барча мухлислар, Германияни Жазоир устидан йирик ғалаба қозонишини кутган эди. Афсуски, бундай бўлмади. Бундан ташқари немислар тўқсон дақиқа давомида жазоирликлар дарвозасини мўлжалга ҳам ола билмадилар. Фақат қўшиб берилган дақиқалардагина Германия Андре Шюрле ва Месут Ўзилнинг ҳаракатлари боис ғалабани илиб кетди. 

 

Букмекерлар бу жуфтликдан қаттиқ қаршилик остида ўтадиган ўйинни ва пенальтилар сериясини кутишмоқда. Германиянинг ярим финалга чиқиш коэффициенти французларникидан анча юқори. 

Бразилия – Колумбия 

"Пентакампеон"лар тўртта ўйин ўтказган бўлсаларда, фақат битта тўқнашувдагина рақибидан юз фоиз кучли эканини кўрсата олди, холос. Бу ҳол, икки марта мағлубиятга учраган кучсиз Камерун термаси билан бўлган ўйинда содир бўлди. 

Бразилия тушунарсиз равишда ҳали ҳам букмекерлар томонидан турнир фаворити деб ҳисоблаб келинмоқда. Мезбонлик ва ўз уйида майдонга тушиш омили бразилияликларнинг энг кучли тарафи бўлса керак. Бошқа жиҳатларда Луис Сколари футболчиларининг рақибларидан устунлик жойи йўқ. Чили билан бўлиб ўтган учрашув бразилияликларни жуда кўп нозик нуқталарини очиб берди. Жамоа, кўп ҳолларда имкониятлардан фойдалана олмай, ҳимояда ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. 

 

Бразилиянинг ¼ финалдаги рақиби Колумбия бўлса, ўзининг ишончли ўйини билан кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Радамель Фалькаонинг йўқлиги “қаҳвачилар” ўйинига у даражада салбий таъсир ўтказа олмади. Колумбияликлар ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритиб нимчорак финалда Луис Суарессиз қолган Уругвай устидан ғалаба қозонди. Албатта, Суареснинг йўқлиги ўз таъсирини ўтказгани аниқ. Менимча, “тишлоғич” ҳужумчи майдонда бўлганида ҳам ўйинни Уругвай фойдасига ҳал бўлиши қийин эди. 

Икки, Жанубий Америка жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин шиддатли ўтиши тахмин қилинаётгани бор гап. Колумбияни мезбонларга пенальтилар сериясида ютқазган Чили термасидан кам жойи йўқ. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур, терма жамоа сафида шу кунгача бешта голга эгалик қилиб турган Хамес Родригес бор. 

Sportingbet букмекерлари Бразилия ярим финалга қийничиликсиз ўтишига қатъий ишонч билдиришяпти. Фикримизча, бу нотўғри баҳо. Бу баҳсда ҳар иккала жамоанинг ғалаба қозонишини элликка-эллик деб тахмин қилган маъқул. 

Ҳар доимгидек, тахминларга ишонишни маслаҳат бермаймиз. Агар, футбол ўйинларидан олдин бериладиган фикрлар ўзини оқлаганида, биз миллионлар ўйини баталияларини энтикиб кутмаган бўлар эдик. 
 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 1531 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]