Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 6 » Мундиални Бразилияга бориб кўрган маъқулми ёки телевизор қаршисида?
16:33
Мундиални Бразилияга бориб кўрган маъқулми ёки телевизор қаршисида?

Шу кунларда бутун курраи замин йигирманчи бора ўтказиладиган мундиал кайфияти билан яшаяпти- десак муболаға бўлмас...
Ишонаверинг, тўп ўйинига қизиқмайдиганлар ҳам ишхонада ҳамкасблари, гап-гаштаклар ва синфдошлар даврасидаги суҳбатлар орқали чемпионат атрофида бўлаётган воқеалардан хабардор бўлишга мажбур. Билиб қўйинг, бир ой давомида агар сиз миллионлар ўйинини ёқтирмасангиз ёки тушунмасангиз ҳам мундиал сизни ўз оламига олиб кирганини сезмай қоласиз. 
Ер юзида жаҳон чемпионатини томоша қиладиганлар икки турга бўлинади: биринчиси – ўйинларни жонли тарзда стадионда кўрадиганлар, кейингиси эса – уйда ёнбошлаганича телевизор орқали томоша қиладиганлар. Юртимизда биринчисидан кўра, иккинчи тоифага кирадиганлар кўпчиликни ташкил этса керак. Чунки, Бразилия биздан узоқ масофада жойлашган, ғир этиб бориб келадиган жой эмас. Вақт сарфлаб борадиган бўлсангиз, бу ёқда иш, деҳқончилик, мол-ҳол дегандек... Яна ёз мавсумига тахланиб турган бир қатор бошқа юмушлар қолиб кетади. Ниятни яхши қилсак, насиб, тез орада тўрт йил ҳам ўтади... 2018- йили Россияда бўладиган мундиални ўзимизни терма жамоа иштирокида жонли кўриб, маза қилиб томоша қилармиз. Жанубий Америка деганлари ер шарининг бизга нисбатан бошқа бурчагида жойлашгани учун футбол баталиялари телеэкран орқали ярим тунда эфирга берилади. Ҳай, майли, ажойиб спектакллардан бебаҳра қолмаслик мақсадида уйқусиз тунларни ўтказишга чоғланамиз энди. 
Кўп эзилмасдан, мақолани асл мақсадига ўтсак. Биз қўйида Бразилия томон чоғланган мухлисларга маслаҳатлар тарзида бериладиган маълумотларни ҳавола қиламиз. Сиз ҳам бемалол мақолани ўқиб чиқаверинг, чунки, бу материалда эртага ҳамкасблар билан суҳбатни қизитиш учун зўр янгиликларни билиб оласиз. Мундиалга борувчилар эса, мақолани диққат ўқиганлари маъқул. 

                                                            Жаҳон чемпионатига чипталарни сотиб олиш 
Тўп ўйинининг ашаддий мухлислари мундиаль ўйинларга чипта сотиб олиш муаммоларини ҳал қилишга ўтган йили киришишган эди. Чунки, талабгорлар кўп. Улар бу ишни осонгина битмаслигини яхши биладилар. Халқаро футбол федерацияси(ФИФА)нинг расмий сайти ишқибозлар учун чипталар сотишни мухлислар сўровларига кўра ўтган йили бошлаган бўлиб, ташкилот 2013 йил октябридан – 2014 йилнинг апрель ойигача бир-икки миллиондан ортиқ сўровномаларни қабул қилган (биринчи кунларни ўзида 2,3 миллиондан ортиқ талабгорлар мурожаат қилишган). Шуни алоҳида айтиш лозимки, чипталарни асосий қисми аллақачон ўз эгаларини топиб бўлди. 
Ҳўш, Бразилияга жаҳон чемпионати бошланишидан олдин чипталарсиз борадиганлар нима қилади?-деган савол туғилади. Биринчи навбатда – ФИФАнинг ўша расмий сайтидан рўйҳатдан ўтиб, чипта сотиб олишга уриниб кўрилади. Айтиб қўяйлик, очилиш маросими ва асосий ўйинларга энди у ердан чипта топиш, амримаҳол. Лекин, мухлислар наздида машҳур бўлмаган жамоалар ўйинларига заҳира чипталарини топса бўлади. 
Иложиси бўлмадими? –демак, олибсотарларга мурожаат қилинади. Ҳозир интернет ана шундай “чайқовчи” сайтларга тўлиб ётибди. Кўринишидан бу ресурсларда ҳар қандай ўйинга билет топиш мумкиндек... Лекин, чиптанинг нархи аслидан беш-ўн баробар қиммат бўлиб, яна уни ҳақиқийлиги шубҳалидир.

                                                              Чипта  нархлари
Гуруҳ баҳслари 1/8 ва ј финал баҳслари Ярим финал ва финал баҳслари
ФИФА расмий сайтида 90 дан 175 $ гача 110 дан 330$ гача 275 дан 990 $ гача
Интернетдаги олибсотар сайтларда 300$ дан бошлаб 400$ дан бошлаб 2000$ дан бошлаб




                             Бразилияда футболдан бошқа диққатга сазовор жойлар борми?


Ўринли савол! Бу ёз мавсумида футбол эҳтирослари бразилиядаги бошқа қизиқарли нарсаларни иккинчи ўринга тушириб юбориши аниқ. Бразилия ўзининг ажойиб пляжлари билан машҳур. Афсуски, чўмилиш мавсуми – бу ерда декабрдан-март ойигача очиқ бўлади. Ёз ойларида фақат мамлакатнинг шимолий-шарқий соҳиллари(Сальвадор, Ресифи ва Форталеза)дагина чўмилиш учун қулай шароит бор. Айнан шу шаҳарларда бўлиб ўтадиган гуруҳ бахсларига чипта олсангиз, янада яхши бўлади.
Бразилия табиати ҳақиқатан ҳам гўзал. Амазонканинг машҳур жунгли(чангалзор)лари, ҳайқириб турувчи Игуасу шаршаралари, миллий парклар, тоғ ва ороллари таърифига тил ожиз. Турли ҳайвонлар билан тўла зоопарклар, музейлар, ресторан ва тамаддихоналарнинг ўзида тайёрлаб бериладиган анвойи исли кофе буларнинг бари айнан – Бразилияга хосдир.
Бразилияда эҳтиёт чоралари
Маҳаллий аҳолининг анъанавий меҳмондўстлиги тилларда достон. Лекин, бу ерда дам олишингиз мобайнида бир қатор муаммолар ҳолатларга дуч келишингиз мумкин. Энг катта хавф – жиноятчилик. Аҳолининг яшаш даражаси паст бўлганлиги ҳамда ишсизлик туфайли жиноятчилик борган сари ўсиб бормоқда. Бразилияда қимматбаҳо тақинчоқларни яхшиси, меҳмонхонада қолдирган маъқул. Яна - фавел деб аталувчи чекка ҳудудларда турли ножўя ҳолатларга тушиб қолмаслик учун сайр қилиш тавсия этилмайди. 

                                          Бразилия нарх-наволари
Бразилия Жанубий Америкадаги энг қиммат мамлакат ҳисобланади. Нархлар европага нисбатан арзон бўлишига қарамай, фаол дам олиш учун бир кунга камида 50$ миқдорида маблағ сарф қилиш керак. Бир кун пляжда ҳордиқ чиқаришга эса, 30$ кетади. 
У ерга қандай валюта билан бориш керак, дейсизми? Киссангизга АҚШ долларидан солиб олсангиз яхшироқ бўлади. Ҳоҳлаган банкдан уни муаммосиз маҳаллий пул бирлиги - реалга алмаштириб олаверасиз. 
Автоуловлар - жумладан такси хизмати нисбатан арзон. Ҳашаматли ресторандан кўра кўчадаги тамаддихонада овқатлансангиз, маблағингизни анчагина иқтисод қиласиз.
Жанубий Американинг бу мамлакатида нархлар ўша машҳур Карнавал ўтадиган мавсумда кўтарилиб кетади.
Бразилиядаги тахминий нархлар:
Енгил овқат фаст-фуд : 18 бразил реали
Бир чашка кофе: 3 реал
Ресторанда икки кишилик овқатланиш: 40 реал
Бир бутилка сув ва бошқа чанқовбости ичимликлар: 2 реал
Бир қути тамаки: 4-6 реал
Бразилияда меҳмонхона, ресторанлар ва бошқа жойларда хизмат қилувчиларга нархга қараб 10 фоиз миқдорида чойчақа берилади. 


                                                     Жаҳон чемпионати ҳақида қизиқарли фактлар
Турнир 2014 йилнинг 12 июнидан 13 июнига қадар ўтказилади. Ўйинлар жадвалини газетамизнинг январ ойидаги сонида эълон қилганмиз.
Бразилия – барча жаҳон чемпионатларида иштирок этган ягона жамоа бўлиб, улар бу турнирнинг беш карра ғолиби саналади.
ЖЧ-2014нинг талисмани яъни рамзи коптокдек юмалоқ бўлиб оладиган зирҳли ҳайвонча кўринишида.
Чемпионат ғолиби 35 миллион доллар миқдорида мукофот олса, иккинчи ўрин соҳибига 25 миллион насиб этади. Чемпионат мукофотларнинг умумий суммаси – 576 миллион долларни ташкил этади.
Ана шунақа маълумотлар. Лекин, вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, албатта, мундиал томон боришга ҳаракат қилинг. Тўрт йилда бир маротаба бўладиган дунёнинг энг катта спорт форумидан бир олам тассуротлар билан қайтасиз. 

Просмотров: 393 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz: Real_Madrid_N1
0

rosdan ham rosa kop ekan
Дата публикации: 06.06.2014 в 19:16 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]