Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Апрель » 29 » Моурино, Анчелотти, Гвардиола: Ким тарихга киради?
20:22
Моурино, Анчелотти, Гвардиола: Ким тарихга киради?
Чемпионлар лигаси (Кубоги)ни фақатгина 1 та мураббий уч марта юта олган холос. Бу Боб Пейсли бўлиб, «Ливерпул» жамоасини 1977, 1978, 1981 йилларда шохсупага кўтарилишига замин яратган. 15 та мураббий эса нуфузли турнирда 2 маротабадан зафар қучишган. Улар орасида ушбу мавсум ЧЛ ярим финалчиларининг нақ 3 та мураббийи бор. Булар: Моурино, Гуардиола ва Анчелотти. Демак, улардан бирига тарих саҳифаларидан жой олиш насиб қилиши мумкин. Бунинг учун фақатгина битта тўсиқ бор. У ҳам бўлса «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне.

Карло Анчелотти.
Италиялик мураббий фаолияти давомида «Ювентус», «Милан», «Челси», «ПСЖ» каби гранд жамоаларни бошқарган. Айни пайтда эса «Реал» бошқарув рулига ўтирган. Карло ота ЧЛда «Милан» билан 2 бора зафар қозонган: 2003 ва 2007 йилларда. 2005-йили эса «Ливерпул» билан ўйинда трагедия бўлмаганида эди, балки унинг номи бу мақолада тилга олинмаслиги мумкин эди. Хуллас, Анчелотти умумий ҳисобда мазкур турнирда ҳозиргача 4 бора (2 тасини футболчи сифатида) чемпионликни нишонлаган. Агар бугун «Реал» «Бавария» тўсиғидан ўта олса, мураббий сифатида учинчи марта «тож»ни кийиши ва Пейсли рекордини такрорлаш имконияти янада ошади.

Хосеп Гвардиола
Гвардиола ҳам ЧЛда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ғалаба қозонган 6 нафар инсоннинг биридир. Хосеп «Барселона» бош мураббийи сифатида 2009 ва 2011 йилларда ушбу турнирда зафар қучган эди. Енди эса у бир йўла иккита рекордни такрорлаши мумкин. Яъни икки турли хил клублар билан мусобақада қўли баланд келган тўртинчи ва мусобақада учинчи бора чемпион бўлган иккинчи мутахассисга айланиш имконияти мавжуд. Бунинг учун эса дастлаб «Реал» тўсиғидан ўтиш керак бўлади.

Жозе Моурино
Special one бошқарган жамоалар қаторасига бешинчи бора ярим финалга чиқишмоқда. 2010-йилда «Интер» билан, 2011,2012,2013 йилларда «Реал» билан, бу йил эса «Челси» билан бундай вазифани уддалади. Жозе юқоридаги ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ футболчи сифатида бош совринга эга чиқмаган, бироқ у турли хил иккита жамоа билан бундай вазифани уддалаган. 2004-йилда «Порто», 2010-йилда «Интер» бош мураббийи сифатида Моурино ЧЛда ғалаба қозонди. Моурнинг яна бир ўзгачалиги, агар у «Челси» билан ҳам мусобақада зафар қучса, турли хил 3 та жамоани бошқариб чемпион бўлган илк мураббий бўлиши мумкин. Бу осон эмас албатта. Бироқ, Жозе учун қийин вазифанинг ўзи йўқ.

Диего Симеоне
Диего ЧЛда на футболчи сифатида, на мураббий сифатида ғалаба қозона олмаган. Бироқ, «Атлетико» бош мураббийига мана шу омил ҳам ғолиблик учун бўлган иштиёқни кучайтириши мумкин. У илк бора энг нуфузли турнирда ғолиб бўлиш учун қўлидан келган барча имкониятларни юзага чиқаришга ҳаракат қилиши аниқ. Фақат бир нарса ноааниқ. «Атлетико» «Челси» тўсиғидан ўтиб, финалга йўл олиши. Агар Мадридликлар Лиссабонга чиптани қўлга кирита олишса, финалда ким бўлишидан қатъий назар рақибга осон бўлмаслиги муқаррар!

Хуллас бу ёғини кузатамиз. Ярим финалларнинг жавоб учрашувлари шиддатли ўтишига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак. Бу тўқнашувларда ғолиб чиқиш, мураббийлар қандай тактикани қўллашларига боғлиқ десак асло муболаға бўлмас. Бизнинг битта вазифамиз бор. Ойнаи жаҳон орқали ана шундай драматик ўйинлардан баҳраманд бўлиб, завқланиш. Қолгани майдонга тушадиган футболчиларнинг вазифаси.

Юсупов Фурқат
Просмотров: 330 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz: ArsenalUZB
0

:))
Дата публикации: 30.04.2014 в 09:05 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]