Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 9 » Марко Ройс ҳақида 40 факт
10:29
Марко Ройс ҳақида 40 факт

Марко Ройс куни кеча 25 ёшни қаршилади. Россиянинг Sports.ru сайти Дортмунд шаҳри юлдузи ҳақидаги фактларни жамлаб мақола тайёрлаган. Биз ҳам у билан сизларни таништирмоқчимиз. Демак бошладик.

1. Марко Ройс 1989-йил 31-май куни Дортмунднинг Кёрн микрорайонида таваллуд топган.

2. Марко – оилада учинчи фарзанд. Унинг икки опаси бор - Ивонна ва Мелани.

3. Ройс унча бой бўлмаган ўртахол оилада тарбия олган. Отаси Томас механик, онаси Мануэла эса – офис ходимаси эдилар.

4. Болакай 4 яшарлик давридаёқ машхурлик томон қадам ташлашни бошлайди. Марконинг илк жамоаси “Пост ЭсФау” клуби бўлган. “Футбол ҳамма ерда ҳатто квартирамиз бўйлаб кезиб юрарди” – деб эслайди Томас Ройс. 

http://arena.uz//uploads/1.jpg

5. Икки йил ўтгач Марко “Боруссия” Дортмунд мактабида шуғулланишни ва параллель тарзда Макса-Борннинг Ассельндаги мактабида таҳсил олишни бошлайди, кейинчалик Викеде мактабига ўтади.

6. Энг севимли фани тарих бўлган.

7. Ройс учувчи бўлишни орзу қиларди.

8. Бироқ якунда сотувчилик касби эгасига айланди.

9. Марконинг онаси у иштирок этган ҳеч бир учрашувни ўтказиб юбормасди. “мен онамдан барча ўйинларни кузатгани учун миннатдорман, мен унинг юрагидаги оғриққа айлангандим”, - дейди бу ҳақида Марко.

10. “Боруссия” асосий таркиби томон йўл қахрамонимиз учун силлиқ кетгани йўқ. 2005-йилда Маркони келажаги йўқ ўйинчи деб топишди. У фаолиятини Аленада давом эттира бошлади, бу ерда унга ҳозирги жамоадоши Кевин Гросскройц ҳамроҳлик қилди.

11. Қисқа вақт ичида Марко клуб етакчиларидан бирига айланди. Катталар футболида қолиш учун Ройс мушакларини чиниқтира бошлади.

12. Аленада Марко стадионга яқин жойда яшай бошлади, чунки ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмасди.

http://arena.uz//uploads/2.jpg

13. Севимли таомлари - Гуляш, картофел пюреси. Энг севимли овқати эса қизил карам.

14. Ёқтирган фильми “Вегасдаги базм – 2”. Марко ушбу фильм иккинчи қисмини дастлабки сериядан кулгулироқ деб ҳисоблайди.

15. Уй ҳайвонларини боқмайди. 

16. Ройснинг Аленадан Гладбахга кўчиб ўтиши учун бир миллион евро маблағ сарф этилган. 

http://arena.uz//uploads/3.jpg

17. Бир неча йил ўтгач “тойчоқлар” ярим ҳимоячини “Боруссия”га 17,5 баробар кўп маблағ эвазига сотишган. Ушбу трансфер Гладбах клуби тарихидаги энг қиммати ҳисобланади.

18. Марко Ройс Puma, Hot Wheels билан ҳамкорлик қилади, Opel билан ҳам яқинда узоқ йиллик шартнома имзолаган.

http://arena.uz//uploads/4.jpg

19. “Гладбах “Боруссия”сига бағишлов қўшиғида Ройс Скутернинг “Мария” композициясидан сатрларни ўқиши керак эди.

20. Ройс Жастин Биберни севиб тинглайди.

21. Марконинг плэйлисти.

http://arena.uz//uploads/5.jpg

22. Марко - диджей. Айнан у “тойчоқлар” кийиниш хонасидаги мусиқани танлаб берарди. Ройснинг ушбу лавозими Дортмунднинг “Боруссия” клубида ҳам сақланиб қолинди.

23. Энг яхши дўстлари - Роман Нойштедтер, Марио Гётце, Андре Шюррле. Дортмунд ва Гельзенкирхеннинг ашаддий рақиб экани Гладбах “Боруссия”сидаги собиқ жамоадошларнинг дўстлигига путур етказгани йўқ ҳамда улар тез-тез вақтларини чоғ ўтказиб, Playstation да турли ўйинлар ўйнаб туришади.

http://arena.uz//uploads/6.jpg

24. Гладбах етакчисига айланганидан сўнг Ройс ҳар куни 24 соат давомида Йоахим Лёв қўнғироғини пойлаган.

25. Бир сафар унга “Бавария” қизиқиш билдирган. “Ули, ўз пулларингизни сақлаб қўйинг!” – дея жавоб берганди Ройс.

26. Таниқли персонажлардан бири “Вуди”га соч турмаги ўхшаб кетувчи Марконинг орзуси жонажон клуб. 2012-йил январида ваниҳоят Ройснинг “Боруссия” Дортмундга ўтгани эълон қилинди.

http://arena.uz//uploads/7.jpg

27. Ройс қолган олти ойни ҳам юқори савияда ўтказди ва Гладбах Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритди.

28. Ройс “қора-сариқлар” сафидаги илк расмий учрашувининг ўзида рақиб дарвозасини ишғол этишга эришган.

29. Марко нима учун 11 рақами остида ўйнайди? Бунинг сабаби анча оддий. 11 – унинг омад келтирувчи рақами. 

30. “Вуди” майдонда эриша олган максимал тезлик - 32,8 км/соат.

31. Ёқтирган спортчиси - Дирк Новицки.

32. Хавас қиладиган инсони эса - Томаш Росицки. Чехиялик футболчи Ройснинг болаликдаги кумири бўлган. Ройсни Томашнинг техникаси, тезкор қарор чиқариши ва майдонда кутилмаган ишларга қўл уриши ҳайратга солиб келган.

33. Марко Ройснинг автопарки

http://arena.uz//uploads/avtopark.jpg

34. Турнинг энг яхши футболчиси деб топилганида ва биринчи бор ушбу мукофотни қўлга киритганида, Ройс уни ўзининг илк клуби – “Пост ЭсФау”га ўтказиб берганди.

35. Марко Ройснинг “Орзусидаги жамоа” (Dream-Team)

http://arena.uz//uploads/marcos_traumelf.png
 
36. “Учрашув бошланиши олдидан аввал ўнг оёқ гетрамни, кейин ўнг бутсамни кияман. Кейин ҳудди шу ҳаракатлар чап оёқда ҳам такрорланади. Менда турли туморлар йўқ”.

37. Ройсни татуировкаларсиз тасаввур этиш мушкул.

http://arena.uz//uploads/tatoe.jpg

38. “У пул учун ўзини ойнадан ташлаб юбориши ҳам мумкин эди, бироқ у камтар болакайлигича қолиб келмоқда” – дейди ўғли ҳақида Томас Ройс катта пуллар Маркога таъсир кўрстамаганидан қувониб.

39. “Гётце ва Левандовскига “Бавария”да омад тилайман, аммо ўзим ҳеч қачон у ерга ўтмайман. Пуллар ҳамма нарсани ҳал қилмайди!”

40. Бир сафар Ройсдан қаерга боришни истаётганини сўрашганди? “Бразилияга” – деганди у. Яқин орада Марконинг орзуси амалга ошади.

Манба: www.sports.ru

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 1085 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz:Mufc_1994
0

myuda 6ynaysan hali Roys
Дата публикации: 09.06.2014 в 15:38 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]