Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Апрель » 11 » «Манчестер Юнайтед»нинг тез порлаган юлдузлари ТОП-5
08:00
«Манчестер Юнайтед»нинг тез порлаган юлдузлари ТОП-5
Англия Премер-Лигасида тез порлаган ва «юлдузлик касали»га чалинмай фаолиятининг юқори чўққиларига чиққан «Манчестер Юнайтед»нинг 5 та энг зўр футболчиси.

1. УЭЙН РУНИ
Ҳар бир жамоа Уэйн Рунидай «ёвуз» кучга эга бўлишни орзу қилса керак. «Эвертон» академиясини энди-энди тугатаётган 16 ёшли болакай моҳирона зарбаси билан «Арсенал»нинг 30та ўйинлик мағлубияциз сериясига нуқта қўйгач, унчалик таниқли бўлмаган шарҳловчи Клайв Тайлдесли «Ажойиб гол! Бу исмни эслаб қолинг: УЭЙН РУНИ», - дея қичқириб юборганди. Тез орада ББC версияси бўйича «Йилнинг энг яхши ёш спортчиси» номига сазовор бўлган форвард жанжал-тўполон билан «Манчестер Юнайтед» сафидан жой олди. Ёш ўйинчилар футбол майдонида чинакамига «ёнишлари» керак. Руни буни уддалай олди ва ҳозир ҳам уддалаяпти. «Қизил иблислар» сафидаги дебюти эса уни нақдар бирдан порлаб чиққанидан далолатдир.

2. РАЙАН ГИГГЗ
«Пеле ва Марадонани яхши биламан, бироқ мен учун Гиггз дунёдаги энг буюк футболчи бўлиб қолаверади, чунки ҳеч ким у каби узоқ йиллар давомида юқори савияда тўп сурмаган». Бу сўзлар Уесли Браунга тегишли.
Мухлислар учун Гиггз шунчаки, «МЮ» тимсоли эмас. Улар Райанни «яратгандан кейин Биринчи», деб улуғлашади.
Ростдан ҳам, уелслик футболчи «қизил иблислар» сафида биринчи ўйинини 22 йил аввал нишонлади десак кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Лекин – бу ҳақиқат. 1991/1992 йиллар мавсумидан асосий таркибнинг тўлақонли аъзосига айланган қаҳрамонимиз бугунга келиб, премер-лиганинг 13 карра чемпиони, Англия Кубогининг 4 карра соҳиби ҳисобланади. Қолаверса, Чемпионлар Лигасида 2 марта зафар қучди, вақтида йилнинг ёш ўйинчиси, йил футболчиси, Буюк Британиянинг энг яхши спортчиси каби мақомларга эришди. «МЮ» сафида кўп ўйнаш борасида мутлақ рекордчи, премер-лигада барча мавсумларида гол урган ягона инсон ҳам айна Гиггздир.

3. КРИШТИАНУ РОНАЛДУ
2001 йилда «Ливерпул» бош мураббийи Жерар Уле жамоа раҳбарларидан ёш португалиялик иқтидор эгасини ҳарид қилиш учун пул ажратишни сўрашга жазм этмайди ва у ҳақдаги ҳужжатларни чеккароқдаги «қутига ташлаб қўяди». Уле бу ишидан афсуслангани аниқ. У шунчаки португалияликда бугунги Роналдуни сифатларини кўролмаганди. Франциялик мутаҳассисдан фарқли ўлароқ, сер Алекс Фергюссон иқтидорли йигитчада «Манчестер» учун учқунларни сезади. Ўшанда сер «Жозе Авеладе» аренасининг очилиш маросимига ўз «иблислари» билан ташриф буюрганди. Кўргазмали ўйинда «Спортинг» ғалаба қозонади ва бунда Роналдунинг ҳиссаси катта бўлди. Хуллас, Фергюссон узоқ ўйлаб ўтирмай, 13 млн. Эвро эвазига Криштиануни сотиб олади. Қариянинг қарори жуда тўғри эди, зеро, Роналду-Руни тандеми жамоага мислсиз наф келтирди. Афсонавий Жорж Бест, Браян Робсон, Ерик Кантона ва Девид Бекхемларга тегишли бўлган рақам шуҳратини Криштиану Роналду янада юксакларга олиб чиқди. Муваффақиятларга осонликча эришилмайди. «Яхшилар ичида энг яхшиси бўламан», деб ният қилган йигитча ўз устида тинмай ишлади: Англия премер-лигаси учун кучсизлик қиляпсанми – машғулотлар зали бор, жарима зарбаларини кўнгилдагидек бажаролмаяпсанми – ҳар куни тинимсиз машқлар, бошинг билан яхши ўйнай олмаяпсанми – қайтадан бошла, хуллас, меҳнат, меҳнат…

4. РИО ФЕРДИНАНД
Футболчи, реп хонандаси ва журнал бош муҳаррири Рио Фердинанд ёшлигиданоқ ранг-барангликни ёқтирарди. Мактабда ўқиб юрган чоғида Рио тўп билан муомала қилишдан ташқари, ҳаваскорлар драма тўгарагига қатнар ва айни пайтда математика билан ҳам астойдил шуғулланарди. Фердинандлар оиласи катта бўлиб, Рио фақат ўзининг ҳаракатларига умид қила оларди, холос. Шунингдек, улар яшаб турган ҳудуд нотинч бўлиб, жиноятлар одатий ҳол эди. Англия термаси аъзоси учун футбол, театр ва аниқ фанлардан ҳам қизиқарлироқ машғулот бу – балет. Рио тўрт йил давомида тўп билан шуғулланиш баробарида балет дарсларида иштирок этади. Бироқ якунда унинг келажагини барибир яшил майдон белгилаб беради. «Вест Хем»га ўтгунича болакай «Чарлтон», «Челси», «Миллуолл», «КПР» ва «Мидлсбро» ёшлар жамоаларида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнар эди. Риони «Вест Хем» академиясига катта Лемпард таклиф қилган ва у кичик – Френк Лемпард билан футбол чўққилари сари интила бошлайди. Орадан 4 йил ўтиб, Фердинанд «болғалар»нинг марказий ҳимоясида илк учрашувини ўтказади. Кейинги мавсумда жамоанинг энг яхши футболчиси бўлган Рио ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаганди. Ўсмирдаги иқтидорни пайқаган «Лидс» раҳбарияти қиммат бўлсада, уни ҳарид қилди ва бундан зарар кўрмади. Чунки тез орада Фердинанднинг трансфер нархи янада ошди ва у «Олд Траффорд» севимлилари қаторидан жой олди.

5. ДЕВИД БЕКХЕМ
Девид ҳам футбол оламида тез танила бошлайди. «Уимблдон» дарвозасига майдон марказидан киритган тўпи эса уни янада машҳурроқ қилди. «Қизил иблислар» сафида Премер-лига, Англия Кубоги, Лига кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси сингари турнирларда зафар қучди. Бунда албатта «жарима тўплари қироли»нинг ҳиссаси катта эди. У Ерик Кантонадан қолган «7» рақамни тўла оқлайди. Жарима зарбаларини шу қадар аниқ амалга оширардики, рақиблар «МЮ»га қарши баҳсларда жарима майдончалари атрофида қўполлик қилишга қўрқиб қолишган эди.

Юсупов Фурқат тайёрлади.
Категория: Ман Юнд | Просмотров: 553 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 2

Fapl.uz: ArsenalUZB
0

хааааа Буюк футболчилар
Дата публикации: 11.04.2014 в 16:53 Спам[Материал]

Fapl.uz: Real_Madrid_N1
0

e gap yoq chotki chiqbdi
Дата публикации: 11.04.2014 в 14:07 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]