Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Август » 26 » «Манчестер Юнайтед» - «Челси». Ўйин олдидан
13:50
«Манчестер Юнайтед» - «Челси». Ўйин олдидан

Премьер-лига бошланганига 10 кун ҳам бўлмасидан – биринчи "катта учрашув”, "Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши, Дэвид Мойес Жозе Моуриньога, Уэйн Рунининг амалдаги клубига қарши у ўтмоқчи бўлган клуб. Бунинг устига – бу "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойеснинг "Олд Траффорд"даги биринчи расмий учрашуви.

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД - ЧЕЛСИ 00:00 ("НТВ плюс футбол” канали орқали)

Кўриниб турибди-ки, Жозе Моуриньо ўзининг бу мавсумдаги энг асосий рақибининг биринчи уй учрашувини муваффақиятсиў ўтиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади, айнан шу йўл билан Мойесга бўлган босим янада ортиши ва психологик тарафлама чемпионат бошида лондонликлар тарафга устунлик ўтиши мумкин. Бу "Челси"ни мавсумдаги биринчи ҳақиқий қийин учрашувда кўриш имконияти 

Айтишларича, Дэвид Мойес Уэйн Рунини асосий таркибда майдонга туширишга тайёр ва шу йўл билан унинг сотилиши ҳақидаги барча гап-сўзларга у якун ясамоқчи – агарда "Шрек" ҳақиқатдан "Манчестер Юнайтед" таркибида бундай учрашувда асосий таркибга киритиладиган ҳолатда бўлса, уни сотишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Бундай ҳолатда унинг ўзи ҳам "Манчестер Юнайтед"да қай даражада керакли ролни ўйнашини тушуниб етади. Агарда Руни ҳудди "Суонси" билан учрашувдек захирадан майдонга тушса, "Манчестер Юнайтед" фақат ва фақат вазиятлардан фойдаланиш борасида ўсишга эришади. 

Рунининг кетиши борасидаги гап-сўзлар албатта учрашув олдидан энг асосий мавзуга айланади, Моуриньо ҳам бу гап-сўзларни аланга олишига бор кучи билан интилмоқда. Умуман бу мутахассис доимо шу йўлдан борган, у матбуот билан рақибларга босим ўтказган – у "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувларда яхши статистикага эга ва бу муваффақиятли серияни давом эттириш жуда муҳим. Мойес "Эвертон” устози Мартинесга Феллйни ва Бейнсларни қўйиб юборгане бўлишини айтди, Моуриньо бўлса Мойеснинг шу сўзини қурол қилиб, Рунини сотишдану қўрқмаган бўлишини айтди

Умуман, "ақл жанги" борасида ва сўз ўйинлари тарафлама биз мураббийларнинг ҳар томонлама бир-бирлари билан тўқнашувларини кузатдик, бу ерда Дэвид Мойес ҳар тарафлама босим остида қолаётган "фигура” бўлиб қолмоқда. У сэр Алекснинг ўринбосари бўла олишини исботлаши керак – Жозе Моуриньо шу кунгача барча нарсани исботлаб бўлган. 

Мойес: "Мен Дэвид Мойес катта босим остида деган гапларни эшитишда давом этмоқдаман, мен ҳозирча бундай ҳолатда бўлиб туришга қарши ҳам эмасман. Мен аслида босим остида бўлишга ўрганим қолганман. Менимча, бу менинг табиатимга мос келади, аслида мен босимни ҳис қилмаяпман. Албатта, биз ўзимизни ҳозирдан мавсумнинг яққол фаворити дея атай олмаймиз, бироқ ҳар қандай рақибни мағлуб эта олишимизни исботлаб бўлдик. Мавсумнинг бу қисмида биз эришган ютуқлардан ортиғини орзу қилиб бўлмайди". 

Ҳақиқатдан ҳам, кўпчилик мавсум олди тахминларда "Манчестер Юнайтед" "Челси" ва "Манчестер Сити"дан анча имконияти паст дея ҳисобланди, сабаби барча Мойес иқтидорига шубҳа билан қаради ва Моуриньо ҳамда Пеллегрини "Челси" ва "Сити" фақат ва фақат кучлироқ бўлишади дея ҳисоблашди. Мойес ҳамон кучсиз синф вакили дея ҳисобланиб келинмоқда, бу учрашув унга барча танқидлар учун муносиб жавоб бериш ва "Манчестер Юнайтед" мухлислари олдида ўзини кўрсатишга имконият. Бу ҳақиқатдан Дэвид учун муҳим учрашув, Жозе Моуриньо бўлса буни барчадан кўра яхши тушуниб турибди ва шотланд мутахассисининг барча мақсадларини пучга чиқаришга тайёр. 

Кадрлар билан боғлиқ вазият 

Кадрлар билан боғлиқ вазият бўйича муаммолар кўпроқ "Манчестер Юнайтед"да – Нани, Флетчер, Рафаэль, Эшли Янг ва Чичарито жароҳат олишган, Моуриньо жамоасида бўлса Давид Луиснинг учрашувдаги иштироки сўроқ остида. Жозе асосий таркибга Ромелу Лукакуни киритиши мумкин, у ўзини ўтган мавсум ажойиб тарзда кўрсатди ва имкониятлари жиҳатдан "Челси" учун "янги Дрогба" бўлиши кутилмоқда.

"Челси" янги аъзоси Виллиан фақат чоршанба куни Англияда ишлашга рухсатнома олиши мумкин, бироқ яқин ҳафталар ичида у асосий таркиб футболчиси сифатида кўрилмаса керак – бразилиялик футболчи клубга мослашиши учун вақт керак, Моуриньонинг ўзи томонидан ҳам қўл остида йиғилиб қолган ҳужумкор футболчилар билан боғлиқ режа тузиб чиқилиши керак. 

Жамоалар ҳақида

«Манчестер Юнайтед»
3-ўрин, 3 очко.

«Манчестер Юнайтед» ўзининг мавсумдаги биринчи уй учрашувини 1992 йилдан бери мағлубиятсиз ўтказади, Фергюсон шогирдлари ўша йили «Олд Траффорд»да «Эвертон»га 3-0 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Ўтган мавсум «Манчестер Юнайтед» Премьер Лига доирасида «Олд Траффорд»да уч марта мағлуб бўлди - бу 2003-04 мавсумдан бери энг кўп уйда мағлубиятга учралган мавсум.

«Челси»
1-ўрин, 6 очко.

Ғалаба «Челси»га мавсум бошидаги кетма-кет учта ғалабани тақдим этади, бундай муваффақиятга лондонликлар сўнгги 4 йилдан бери эриша олмай келишмоқда.

«Челси» «Юнайтед»ни «Олд Траффорд»да бир йил ичида кетма-кет икки марта мағлуб этадиган биринчи жамоага айланиши мумкин.

Мураббий сифатида, Жозе Моуриньо «Олд Траффорд»даги сўнгги 7 учрашувдан фақат 2тасида мағлуб бўлган - 3 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият.

Жавоҳир Маҳмуджонов

Манба: www.fapl.uz

Прикрепления: Foto 1
Просмотров: 320 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz: Jeck_Wilshere
0

ayovsiz jang b6liwi aniq chelsi omad
Дата публикации: 26.08.2013 в 19:08 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]