Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Лэмпард: Виллаш-Боаш янгилик яратмоқчи бўлганди
08:21
Лэмпард: Виллаш-Боаш янгилик яратмоқчи бўлганди
«Челси» клуби ҳамда Англия терма жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард FourFourTwo журналига берган интервьюсида катта футболга кириб келиши тарихи, унга кучли таъсир ўтказган шахс ва бошқа бир қатор жиҳатлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

- Фрэнк, яқинларинг - отанг, амакинг Харри Реднапп ва амакиваччанг Жейми билан бир даврада ўтирган пайтларинг фақат футбол мавзусида суҳбатлашасизларми? Табиийки, ёшлигингда улар билан роса тўп сурган бўлсанг керак?
- Дарҳақиқат, футбол ҳақида гаплашишни жуда ёқтирамиз. Аёллар мавзуни ўзгартиришга тез-тез уриниб кўришсада, ҳеч нарса қилолмайдилар. Ёшлигим ажойиб муҳитда ўтди. Отам ва Харри амаким чинакам профессионаллар бўлиб, мураббийлик соҳасида ишлашарди. Мендан бироз каттароқ бўлган Жейми эса Ливерпулда катта футбол сари йўл ахтарарди. Уни кумир сифатида ҳурмат қилардим ва ёнма-ён тўп суришим жуда фойдали эканлигини яхши тушунардим. Келажаги порлоқ футболчи сифатида эътироф этилган Жейми охир-оқибат, юксак ҳурматга эришди. Айни ўша пайт мен ҳам қатъий қарор қилдим: «Албатта, футболчи бўламан!»

- Сен, Майкл Кэррик, Рио Фердинанд, Жо Коул... Айт-чи, «Вест Хэм» академияси муваффақиятининг сири нимада?
- Ҳаммаси оддий. Бу - академиядаги мураббийлар ва бошқа хизматчиларнинг машаққатли меҳнатлари самараси. Улар кўплаб маҳаллий футболчиларни вояга етказишди, меҳр билан тарбиялашди. Отам билан Харри амаким, шунингдек, ёшлар жамоасининг устози Тони Карр ҳам кўп вақтларини сарфлашди. Болаларни 13-14 ёшдан бошлаб асосий жамоа машғулотларига жалб этишарди. Шу тариқа уларда тажрибали футболчилар билан мулоқот қилиш имконияти туғиларди. Мисол учун, Жо Коул «МЮ»га ўтиб кетиш имконига эга эди. Бироқ у «Вест Хэм»ни афзал кўрди. Чунки академиядаги ғамхўрлик барчамиз қатори Жони ҳам лол қолдирганди.

- Бир пайтлар Паоло ди Канио билан пенальтини амалга ошириш масаласида тортишиб қолган эдинг. 2000 йили «Брэдфорд» билан бўлган ўша ўйинда (5:4 ҳисобидаги драматик ғалаба) бир бирингизга нималар дедингиз? Тортишув қандай якун топди?
- Аслида биз жанжаллашган эмасмиз. Ўша пайт Паоло шундай шахслар тоифасидан эдики, у билан тўпни талашишдан наф чиқмасди. Баҳсда мен унга ён бердим. Акс ҳолда, у пенальтини амалга оширмагунча жарима майдончасидан чиқмаслиги ҳам мумкин эди. Буни қандайдир 30 сониядан ке­йин англадим. Жамоада иккимиз ҳам 11 метрли зарбалар бўйича мутахассис саналардик. У бир марта хатоликка йўл қўйгач, мен кейинчалик 2та пенальтини голга айлантиргандим. Аммо «Брэдфорд»га қарши ўйинда Паоло ҳақлироқ эди. Чунки мен анча ёш эдим, у эса тажрибали. Бундан ташқари, Паоло ўша жарима зарбасини бехато амалга оширганди.

- 17 ёшли пайтинг сени ижара асосида «Суонси»га юборишди. Ўша даврни эслай оласанми?
- Албатта. Чунки ҳаяжонли давр­ни бошдан кечиргандим. Энг ёрқин таассурот сифатида 4 соатлик автосаёҳатни келтиришим мумкин. Ўшанда эндигина ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандим. Автомобилни мустақил бошқаришим ҳаётнинг янги қирраларини очди. Қолаверса, «Суонси»да чинакам катта футболга қадам босдим. Жамоанинг кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолиши учун бор кучимни сарфладим. Футболкаларимизни ўзимиз ювардик. Аксига олиб, ўша мавсум деярли ҳар куни ёмғир ёққанди. Хуллас, ўшандан буён «Суонси»нинг ўйин­ларини кузатиб бораман.

- 2001 йили «Челси» билан тўлақонли шартнома имзоладинг. Жамоани Роман Абрамович харид қилганида юлдуз даражасига чиққандинг. У сенга ўз яхтасидан фойдаланиш ҳуқуқини берганлиги ростми? Ҳозир ҳам бу имтиёздан фойдаланасанми?
- Анчадан бери яхтада сайр қилишга вақт тополмаяпман. Ҳа, бундай мурувват учун Абрамовичдан миннатдорман. Яхтадан атиги бир марта фойдаланганман. Бу жуда кўнгилли сайр бўлганди.

- 2005 йилдаги жаҳоннинг энг яхши футболчиси танловида Роналдиньони олдинга ўтказиб юбординг. Лекин Это~О­дан кўпроқ овоз тўпладинг. 2004|2005 йиллар мавсуми фаолиятинг­даги энг ёрқин даврми?
- Аниқ бир фикр билдиришим қийин. Бир томондан, чемпионлик унвонини ютганимиз учун мавсум омадли ўтди, дея оламан. Лекин барча жиҳатларни ҳисобга олганда, Сколари ҳамда Гус Хиддинк даври мен учун кучлироқдек туюлади. Ўшанда ЕЧЛ ярим финалида «Барселона»ни мусобақадан чиқариб юборишимизга сал қолганди. Бундан ташқари, Англия кубогини қўлга киритгандик.

- Жеррард билан Лэмпард битта жамоада тўп сура олмайдилар, деган бемаъни фикр жонингга тегиб кетгандир? Ёки бунда қандайдир асос борми?
- Бунга сира тушунмайман. Шу сабабли бизни терма жамоада ёнма-ён тўп суролмаслигимизни айтадиганлар ғашимни келтирадилар. Биз бир хил қолипдаги футболчилар эмасмиз. Бу мавзунинг кенг муҳокама қилинишига эҳтимол, Англия терма жамоасининг анчадан бери йирик ғалабаларга эришолмаётгани сабабдир. Терма жамоага эътибор жуда юқори. Ишончим комил, Жеррард билан ҳамкорликда ажойиб ўйин кўрсатишга қодирмиз. Буни ҳозир намойиш этишга ҳам тайёрмиз.

- Замонавий футболчилар орасида энг барқарор ва ишончли тўп сурадиганларидан бирисан. Шу сабабли сени «Бақалоқ Фрэнк» де­йишлари кўпчиликни ҳайрон қолдиради. Ўзинг бу хусусда нима дея оласан?
- Ҳозирда бундай «мақтов»ларни хотиржамлик билан қарши оламан. Ёшлигимда эса чинакамига жаҳлим чиқарди. Бу лақаб «Вест Хэм»да «ёпиштирилган». Янглишмасам, бундан 7 йил аввал «Аптон Парк»да тўп суриб юрган даврим мухлислар орасидан бир семиз аёл ўрнидан кўтарилиб, менга «Бақалоқ Фрэнк», дея бақирди. Бу умуман асоссиз ўхшатиш бўлсада, ўшанда жаҳлим чиққанди. Ҳозир эса кулгим қистайди. Мухлислар футболчиларни ҳамиятга тегадиган иборалар билан тез-тез «сийлаб» турадилар. Албатта, бу ҳеч қайси футболчига ёқмайди. Лекин «Бақалоқ Фрэнк» тахаллусига чидаш мумкин.

- Айтишларича, Андре Виллаш-Боаш «Челси»нинг барча футболчилари билан яхши алоқа ўрнатолмаган экан...
- Ўзаро муносабатларимиз нормал даражада эди. Лекин уни дўстона алоқа, деёлмайман. Фабио Капелло билан ҳам «ош-қатиқ» бўлиш насиб этмаган. Виллаш-Боашнинг фалсафасини тўла ифодалаб беришга ожизман. Факт шуки, у мени доимо битта позицияда тўп суришимга имкон бермади. Ҳа, ўша мавсум қандайдир ғайритабиий тарзда ўтди, натижаларимиз мақтанарли даражада эмасди. Мураббий ўз режаларини юзага чиқаролмади. Мен Жозе илк марта Лондонга келганида у билан жуда яқин бўлгандим. Андре билан шундай яқинликни ҳис этмадим. У ўзича қандайдир янгиликни яратмоқчи бўлди. Шу сабабли уни танқид қилишга тилим бормайди. Ҳозир Андре «Тоттенхэм»да бинойидек фаолият юритмоқда. Ўйлашимча, «Челси»да ишлаш ёш мутахассис учун бироз оғирлик қилди. Лекин ўртамизда ҳеч қанақа гина-қудурат йўқ. «Футболчилар унинг ишлашига имкон беришмади» қабилидаги фикрлар ноўрин. Биз жамоани ким бошқаришидан қатъий назар, дои­мо ғалабага интиламиз.

- 2010 йилги ЖЧда Германия дарвозасига урилган, лекин инобатга олинмаган голинг даҳшатли туш сифатида эсланади. Ҳакамлар бригадасининг қўпол хатоси жамоангга салбий таъсир этган бўлса керак...
- Гол урганимни ўша заҳоти тушунгандим. Чунки тўп дарвоза тўсинига урилиб, чизиқ ортига тушганини яққол кўргандим. Ўша пайтдаги ҳолатимни тасвирлаш қийин. У жаҳон чемпионатларидаги дастлабки голим эди. Афсуски, ҳакамнинг хатоси нуфузли турнирдаги голлар ҳисобини очишимга халақит берди. Биз учун ўта муҳим ҳисобланган ўйин омадсиз бошланганди. Лекин 0:2 ҳисобида ортда борган ҳолда фарқни қисқартиргандик. Менинг голим мувозанатни тиклаган бўларди. Мен ҳакамларни айбламоқчи эмасман. Лекин тўп дарвозага кирганди. Агар гол инобатга олинганида, ўйин тақдири ўзгариб кетарди.

- Фаолиятинг давомида 1000 мартадан кўпроқ майдонга тушдинг. Сенга қарши тўп сурган қайси футболчини энг кучли, деб ҳисоблайсан?
- Бу саволнинг жавоби аниқ: Лионель Месси! Тўғри, Роналдиньони ёқтирардим. Криштиану Роналду ҳам чакки эмас - натижалари бунинг яққол исботи. Аммо Мессига қарши «Камп Ноу» ва «Стэмфорд Бриж»да тўп сурганим сабабли ҳеч иккиланмай уни биринчи ўринга қўяман. Леони қувиб етишнинг иложи йўқ.

- Сендаги барқарорлик кишини лол қолдиради: «Челси»даги сўнгги 3 мавсумда ўйин ўтказиб юбормадинг, ҳисоб. Бунга қандай эришдинг? Ёки сени ҳафтада 2 марта ўйнашга ярамайди, деган Рафаэль Бенитесга берган жавобингми бу?
- Барқарорлик - аввало жисмоний куч-қувват билан спорт формасини ушлаб туриш ҳосиласи. Қолаверса, жароҳатлар мени четлаб ўтди. Менимча, Бенитес бундай хулосага келган эмас. Сабаби, ўтган мавсум ҳам ҳафтада 2 мартадан майдонга тушдим. Бенитес ўзига хос ротацияни амалга ошириш мақсадида баъзан мени таркибга киритмасди. Ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. 34 ёшли футболчининг доимо майдонга тушолмаслиги ўз-ўзидан тушунарли. Кўпчилик бу ҳол мени қаттиқ ранжитишини айтади. Лекин биз айнан шу йўл билан ўз мақсадимизга эришдик: мавсумнинг иккинчи ярмини ажойиб тарзда ўтказган жамоа ЕЛда ғолиб чиқиб, ЕЧЛга йўлланма олди.

- Айтганча, Англия терма жамоаси таркибидаги юбилей, 100-учрашувинг билан табриклаймиз. Айт-чи, қайси ўйинда идеал даражада тўп сурдинг ва қайси ўйин кўпроқ изтиробга солади?
- Евро-2004 турнирини мамнуният билан эсга оламан. Қайсидир ўйинни алоҳида кўрсатолмайман. Барчаси ажойиб тарзда ўтди. Фаолиятимдаги омадсиз лаҳзаларга келсак, ЖЧ-2006да Португалияга қарши ўйинда пенальтини аниқ бажаролмаганимни айтишим мумкин. Ўша хато турнирни тарк этишимизга сабаб бўлди. Бундан оғирроқ вазият бошимдан ўтган эмас.

- Бордию, сенинг ҳозирги ва собиқ жамоадошларинг ўзаро муштлашишса, уларнинг қайси бири ғолиб чиқарди?
- (кулади). Ажойиб савол. Жон Харт­сон ва Нил Раддок... Лекин мен Бранислав Ивановични алоҳида мақтайман.

- Шартноманг хусусида ҳам жуда кўп гап-сўзлар бўлди. Чиндан ҳам, мавсум сўнггида «Стэмфорд Бриж»ни тарк этишинг мумкинмиди?
- Ҳа, шундай имконият юзага келганди. Чунки шартномам якунига етаётган, янгисини эса таклиф қилишмаганди. Илк марта бошқа вариантларни ўрганиб чиқдим. Лекин барибир, жамоани тарк этишни истамадим. Чунки ҳали манфаат келтира олишимни сезиб турардим. Кетишга тўғри келганида, бошқа мамлакатга йўл олардим. Зеро, АПЛда «Челси»дан бошқа жамоада тўп суришни тасаввур ҳам қилолмайман.

- Футболчиликдан кейин нима қилмоқчисан?
- Мақсадим - мураббийлик лицензия­сини олиш. Лекин бу иш билан терма жамоадаги фаолиятимни якунлагач шуғулланаман.

Маълумот учун
Фрэнк Лэмпард
Туғилган санаси ва манзили: 1978 йил 20 июнь, Ромфорд, Лондон (Анг­лия)
Фаолияти: «Вест Хэм» - 1995-2001 (148та ўйин, 24та гол); «Суонси» - 1995-1996 (9, 1); «Челси» - 2001-... (414, 142)
Англия терма жамоаси таркибида 102 марта майдонга тушиб, 29та гол урган
Жамоавий натижалари: Англиянинг 3 карра чемпиони (2004|2005, 2005|2006, 2009|2010); Англия кубогининг 4 карра соҳиби (2006|2007, 2008|2009, 2009|2010, 2011|2012); Лига кубогининг 2 карра соҳиби (2004|2005, 2006|2007); Англия суперкубогининг 2 карра соҳиби (2005, 2009); ЕЛЧ ғолиби (2011|2012); ЕЛ ғолиби (2012|2013)
Шахсий натижалари: АПЛнинг энг яхши футболчиси (2004, 2005); «Челси»нинг энг яхши футболчиси (2004, 2005, 2009); «Олтин тўп» танловида 2-ўрин соҳиби (2005); ФИФА таснифи бўйича «Йилнинг энг яхши футболчиси» танловида 2-ўрин соҳиби (2005).

Манба: InterFutbol газетаси
Категория: Челси | Просмотров: 253 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 2

Fapl.uz: Azar_92_Oskar
0

Adimin nimaga savollar sen sirab berilgan bu Lempar va Chelsi muxlislariga xurmatsizlik. Iloji b6lsa t6g'irlab q6ying.
Дата публикации: 22.11.2013 в 09:17 Спам[Материал]

Fapl.uz: ADMINSTRATOR
0

uzur o'zgartirib bo'lmaydi InterFutbol.uz saytida shunday yozilganda Azar_92_Oskar men shu saytda o'qib qoldim
Дата публикации: 22.11.2013 в 10:19 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]