Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Октябрь » 17 » Янги қўмондонлар, ишлар қандай?
08:38
Янги қўмондонлар, ишлар қандай?

АПЛнинг бир йўла 5та жамоаси жорий мавсумни янги бош мураббий раҳбарлиги остида бошлади. Ортдақолган 7та тур натижалари шуни кўрсатмоқдаки, янги қўмондонларҳозирча ўз қўшинларини бар­қарор жанговар ҳолатга келтиришни уддалашганича йўқ.

Терма жамоаларнинг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги иштироки туфайли юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда Chаmpionat.com сайти маълумотлари асосида ана шу жиҳатга тўхталиб ўтишни лозим топдик.

 

Жозе Моуриньо («Челси»)

3-ўрин, 14 очко

Португалиялик мутахассисни «кўклар» мухлислари катта умидлар ва кўтаринки кайфият билан кутиб олишди. Биринчидан, Моуриньонинг «Стэмфорд Бриж»даги илк фао­лияти ўта самарали бўлиб, ҳатто «МЮ» ҳам кўплаб кўрсаткичлар бў­йича ортда қолганди. Иккинчидан, Анчелотти давридаги чемпионлик ва ди Маттео раҳбарлигидаги ЕЧЛ ғолиблиги унчалик ёрқин чиқмаганлиги сабабли бу ютуқлар тез орада ёддан кўтарилди. Бироқ «Беназир» ҳам бу гал «Челси»да кескин ўзгаришларни амалга оширолмади. Гарчи раҳбарият трансфер сиёсатига эҳтиёткорлик билан ёндашган бўлсада, ундан кўпроғини кутишганди. Зеро, Жозе анчайин бақувват жамоани қабул қилиб олди. Аммо Мата ва Азар сингари янги етакчиларда тажриба талаб даражасида эмас, фахрийлар эса ҳозирда «арава»ни тез тортишга ожизлар. Қолаверса, «Челси»нинг барча чизиқларида муаммолар етарли. Масалан, ҳимоядаги Терри ва Коул аллақачон навқиронлик давридан ўтишган, Кэйхилл ҳамда Бертранддан юксак савия талаб қилиш ноўрин. Аспиликуэтани эса Моуриньо синаб кўришга шошилмаяпти. Луиз ҳам мураббий ишончидан чиққан. Биргина Иванович эътирозлардан холи. Ҳужум чизиғида Торресдан фақат жанговар ном қолган, холос. Это~Онинг спорт формаси талабга жавоб бермаяпти, Ба ҳам ишонч қозонолганича йўқ. Лукакуни мураббий ижарага бериб юборди. Ёдингизда бўлса, бу футболчи суперкубок учун кечган баҳс­да пенальтидан унумли фойдаланолмаганди.

Хуллас, «Челси ҳозирча ўз ўйинини тополмаяпти, бу ички чемпионатда ҳам, ЕЧЛда ҳам сезилиб турибди. Лекин нима бўлганда ҳам, хулоса чиқаришга шошилмаслик керак.

 

Мануэль Пеллегрини («Манчестер Сити»)

5-ўрин, 13 очко

Чилилик мутахассисни «шаҳарликлар» энг кучли таркиб билан қарши олишди. Пеллегринининг аввалги жамоалари ҳужумкор ва мазмунли ўйин­лари билан ажралиб турган. Манчини даврида «Сити» ҳам баъзан ажойиб спектакллар намойиш этди. Лекин унга барқарорлик етишмади. Ана шу муаммо ҳозир ҳам бартараф этилган эмас. Олдинги чизиқ самарадорлиги асосан етакчи ҳужумчиларнинг кайфиятларига боғлиқ. Ҳимояда ўйинчилар мунтазам равишда хатоларга йўл қўйишмоқда, қарши юришлар тезлиги пасайиб кетди, позицион ҳамлаларда ҳам муаммолар етарли. Зеро, ҳеч ким Пеллегринидан кескин ўзгаришларни кутаётгани йўқ. Жамоанинг бугунги кундаги асосий вазифаси - натижаларни ижобий томонга ўзгартириш. Айниқса, ЕЧЛда. Нуфузли турнирнинг «плей-офф» босқичига илк марта йўл олиш учун жамоа ЦСКАнинг қаршилигини синдириши шарт, «Бавария»га ҳозирча тиши ўтмайди. «Виктория» эса муносиб рақиб эмас.

 
РоБерто Мартинес («Эвертон»)
7-ўрин, 12 очко

Бу мураббийдан ҳеч ким ижобий натижа кутмаганди. Эмишки, Роберто испаниялик бўлсада, аллақачон Британия футболига мослашиб улгурган. Унинг аввалги клуби - «Уиган» Англиянинг 90-йиллардаги услубида тўп сурган экан. Табиийки, бундай футбол «Эвертон»га тўғри келмасди. Боз устига, Феллайни «МЮ»га ўтиб кетди. Шунга қарамай, «ирискалар» янги мавсумни бинойидек ўтказишмоқда. Ҳарқалай, Мартинес жисмоний тайёргарликка катта эътиборқаратгани боис «Эвертон» тезкор футбол намойиш этмоқда. Бундай шиддатга баъзан грандлар ҳам дош беролмаяптилар. Шунингдек, Мартинес собиқ бош мураббий - Мойеснинг ишланмаларидан ҳам самарали фойдаланмоқда. Клуб мавсумдаги ягона мағлубиятни «Манчестер Сити»дан қабул қилди. Хуллас, испанияликда шотландиялик касбдошидан кўра, яхшироқ натижа қайд этиш учун имкониятлар етарли.

 
Дэвид Мойес («МЮ»)
9-ўрин, 10 очко

Мойес анчайин мураккаб вазиятга тушиб қолди. Англияда бу борада ажойиб латифанамо гап ҳам юзага келиб улгурди: «Ниҳоят, Мойес ўз орзусига етди - «Эвертон» «МЮ»дан ўзиб кетди!». Албатта, «қизил иблислар» ихлосманд­лари латифа тинглайдиган ҳолатда эмаслар. Чунки «МЮ» якунда ҳам «Эвертон»дан пастроқ ўринда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Тўғри, на тажриба, на жамоани билиш борасида Мойес ватандоши сэр Алексга тенглашолмайди. Лекин омадсизликнинг асл сабаби бунда эмас. Аслида жамоа ўтган мавсумда ўзининг энг юксак чўққисига чиқиб бўлганди. Яъни Эвра, Видич ва Фердинанднинг юқори савияли ҳимоячилар эканлиги шубҳадан холи. Аммо уларнинг умумий ёшлари 100га яқинлашиб қолди. Табиийки, бу ёшда футболчилар жароҳатларга мойил бўлиб, фаолиятларида пасайиш бошланади. Жамоанинг марказий чизиғи ҳам мақтайдиган даражада эмас. Валенсия ва Нанига барқарорлик етишмаяпти, Кагава эса ҳанузгача «Боруссия»даги савиясини кўрсатолмаяпти. Гиггзнинг жони темирдан эмаслиги тушунарли, Кэррик ўз вазифасини аъло даражада уддалаётган бўлсада, гол уриш унинг ваколатига кирмайди. Хуллас, барча умид ван Перси ва Руни, шунингдек, Чичарито ва Уэлбекнинг қай даражада самарали ўйин кўрсатишларидан. Бироқ «МЮ»дек гранд учун бу камлик қилади.

Хулоса шуки, омадсизликнинг асосий сабаби - Мойеснинг тран­сферлар кампаниясига етарли эътибор қаратмаганлиги. Ахир «иблислар» биргина Феллайнини харид қилиш билан чекланишди. Эришилган юксак мавқени сақлаб қолиш учун жамоа­га қўшимча кучлар жалб қилиш лозим эди. Агар таркиб кучайтирилганидан кейин ҳам Мойес вазиятни ўнг­лай олмаса, унинг савияси жамоаники билан мос эмаслиги ҳақида гапирса бўлади. Таркибдаги муаммолар қанчалигидан қатъий назар, 9-ўрин - «МЮ» учун шармандалик. Буни тобора кучлироқ босим остида қолаётган Мойес яхши ҳис этиб турган бўлса, ажабмас.

 
Марк Хьюз («Сток Сити»)
16-ўрин, 7 очко

Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида юқори ўринларга кўтарилиш Тони Пьюлисгақимматга тушди. Жамоа салоҳиятини бир меъёрда тақсимлай олмаган бош мураббий истеъфога чиқарилди. Хьюзнинг номзоди ҳам жиддий қаршиликларга дуч келганди. Энди ўша танқидларнинг ўринли эканлиги ойдинлашиб қолди. Англияда «омадсиз Марк» сифатида тилга олинадиган мураббий жамоанинг ёрқин ва ҳужумкор ўйин кўрсатишини ваъда қилганди. Бироқ «кулоллар» ортда қолган 7та ўйинда бор-йўғи 4та гол уришди. Бу - лигадаги энг паст натижа. Тўғри, тақвим «Сток Сити» учун омадли бўлди, дейишга асос йўқ. Лекин уни шавқатсиз дейиш ҳам ўринли эмас. Айниқса, «Норвич» ва «Фулхэм»дан қабул қилиб олинган мағлубиятлар Хьюзнинг курсисини қимирлатиб қўйди. Воқеалар ривожини олдиндан башорат қилиш қийин. Агар Хьюз янги йилни жамоасиз қарши олса, бу унинг мураббийлик фаолия­тидаги дастлабки жиддий омадсизлиги бўлади.

Манба: InterFutbol газетаси

Просмотров: 367 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 2

Fapl.uz: OTA_chelsi_BEK
0

T6ri ximoyamiz eng z6rlaridan.
Дата публикации: 18.10.2013 в 08:47 Спам[Материал]

Fapl.uz: Sardorbek
0

happy happy happy happy happy happy
Дата публикации: 17.10.2013 в 09:27 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]