Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Ноябрь » 6 » ЕЧЛ. F гуруҳи. Превью
22:09
ЕЧЛ. F гуруҳи. Превью

Бугун Европа Чемпионлар Лигасида 4-тур учрашувлари давом эттирилади.

Меҳмонда рақибларини мағлубиятга учратган "Боруссия” ва "Наполи” энди ўз уйида "Арсенал” ва "Марсель”ни қабул қилади.

F гуруҳи.

Боруссия Д – Арсенал.
Чоршанба, Дортмунд, Вестфаллен, 00:45, ҳақам Бьерн Куйперс (Нидерландия).

Турнир стартида кетма-кет ғалаба қозонган Арсен Венгер жамоаси учун ўтган турда дортмундликлардан қабул қилиб олинган ўз уйидаги мағлубият кутилмаган хол сифатида қабул қилинди. Натижада гуруҳдаги вазият ҳам чигаллашиб кетди: бирваракайига 3 жамоа 6 очко жамғарди.

Шунга қарамай плей-офф босқичига чиқиш учун Лондонликларда имконият чакки эмас. Бугунги баҳсда улар немислардан очко тортиб олишга уриниб кўришади. Бироқ бу ишни уддалаш амалда осон кечмайди.

Боиси жорий мавсумда Юрген Клопп шогирдлари Вестфалленда ўтказган жами 8 ўйиннинг барчасида ғалаба нашидасини суришди.

"Арсенал” дам олиш куни АПЛда ўзининг рақобатчиларидан бири "Ливерпуль”ни мағлубиятга учратгани ҳам футболчиларга қўшимча устунлик бағишлаши мумкин. Умуман олганда жамоа аввалги мавсумлардан кўра айни вақта жуда ёрқин ва бир текис ўйин намойиш қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.

Бугунги ўйинда Фламинидан ташқари анча вақтдан бери жароҳатини даволаш билан банд бўлган Жек Уилшир иштирок этмайди. Киран Гиббзнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Немис жамоаси таркибида эса айтарли йўқотишлар йўқ.

Боруссия (тахминий таркиб): Вайденфеллер — Гросскройтц, Суботич, Хуммельс, Шмельцер — Бендер, Шахин — Блащиковски, Мхитарян, Ройс — Левандовски

Арсенал (тахминий таркиб): Шесни — Санья, Мертезакер, Косельни, Гиббз — Рэмси, Артета — Росицки, Езил, Касорла — Жиру

Жароҳатланганлар: Гюндоган, Пищек — Уилшир, Диаби, Уолкотт, Фламини, Подольски, Окслейд-Чемберлен, Яя Санного.

Иқтибос.

Юрген Клопп, "Боруссия” бош мураббийи:

"Рақибимиз ўз уйидагидан кўра, меҳмонда яхши футбол кўрсата олмайди деб ҳисобламайман. "Арсенал” ўз майдонида ҳам, сафар учрашувида ҳам рақибга жиддий қаршилик туғдиради.

Уларнинг ўтган мавсум сафарда "Бавария” билан қандай ўйнаганини кўрганман. Учрашувнинг сўнгги қисмини жуда кўтаринки кайфиятда ўтказишганди. Биз буни назардан қочирмаслигимиз керак. Ўйин вақтида бирор сонияга бўлса-да хотиржамликка берилишимиз якунда қимматга тушиши мумкин”.

Месут Ўзил, "Арсенал” ярим ҳимоячиси:

"Сўнгги бир неча мавсум давомида Дортмундликлар ўйинида фақат ўсиш кузатилди. Менинг фикримча, улар ҳозиргидек ҳеч қачон кучли ўйин кўрсатишмаган”.

Наполи – Марсель.
Чоршанба, Неаполь, «Сан Паоло» стадиони, 00:45, ҳакам Сергей Карасев (Россия).

"Ўлим” гуруҳи деб эътироф этилган мазкур квартетда сўнгги 3 турдан кейин "Марсел” яққол аутсайдерга айланди. Бугун майдонда французлар ҳеч бўлмаса курашни Европа Лигасида давом эттириш фикри билан ёнсалар ажабмас.

"Наполи” эса меҳмондаги ишончли ғалабадан кейин ушбу жуфтликда фаворит сифатида эътироф этилмоқда.

Бироқ А сериядаги ўйинлар давомида Бритос, Суньига ва Местонинг жароҳат олиб сафдан чиқиши неаполликлар ҳимояси чизиғининг бир қадар заифлашишига саба бўлди.

Ҳужум чизиғи вакиллари танловида Рафаэль Бенитес яна Пандев – Инсинье – Мертенс триосидан фақат бирини танлашга тўғри келади.

"Марсель”да эса вазият бундан ҳам оғир. Жамоа устози асосий таркиб футболчиларининг кутилмаганда сафдан чиқиши туфайли қатор вариантларни синовдан ўтказяпти. Қолаверса, бугунги баҳсни ҳимоя қўрғонининг бош посбонлари – Фанни ва Лукас ўтказиб юбориши мураббийга қўшимча бош-оғриқ бўлди.

Наполи (тахминий таркиб): Рейна — Мажо, Фернандес, Альбиоль, Армеро — Берами, Инлер — Кальехон, Гамшик, Мертенс — Игуаин

Марсель (тахминий таркиб): Манданда — Абдалла, Нкулу, Диавара, Морель — Ромао, Имбула — Пайе, Вальбуэна, А.Айю — Ж.Айю

Жароҳатланганлар: Бритос, Суньига, Место — Лукас, Фанни

Иқтибос.

Рафаэль Бенитес, "Наполи” бош мураббийи:

"Плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун ғалаба қозонишимиз шарт. Ҳа, "Марсель” қийин даврни бошидан ўтказмоқда. Бироқ рақибнинг устун томонлари ҳам бисёр. Ўйин биз учун осон кечади деган хаёлга зинҳор берилмаслигимиз керак”.

Эли Боп, "Марсель” бош мураббийи:

"Биз ўз шаънимиз ва мухлислар ҳурмати учун ўйнаймиз. Айримлар барча нарса қўлдан бой берилгани, шунинг учун бор эътиборни миллий чемпионатга қаратиш ҳақида гапирмоқда.

Бироқ Чемпионлар Лигасидек мусобақада қатнашишнинг ўзи – катта бир воқеа. Бу ерда ҳеч ким осонликча таслим бўлишни истамайди”.

Манба: www.football.ua

Категория: Арсенал | Просмотров: 283 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz: Mourinho
0

SPORT TV wuniyam obermoti
Дата публикации: 07.11.2013 в 00:02 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]