Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Ноябрь » 27 » ЕЧЛ.D гуруҳи. Превью
17:12
ЕЧЛ.D гуруҳи. Превью

Ушбу квартетда плей-оффга йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлиб улгурган, шу сабабли эндиги тур учрашувлари у қадар катта аҳамиятга эга эмас.

ЦСКА — БАВАРИЯ

Чоршанба, Химки,  Химки Арена стадиони, 22:00, Бош ҳакам: Антони Гаутье (Франция).

Гуруҳ босқичи старт олаётган паллада "ЦСКА” ўзини плей-оффга йўлланма учун курашадиган жамоалар орасига қўшганди, бироқ "Бавария” ва "Манчестер Сити” жамоаларига қарши уч учрашувда Леонид Слуцкий шогирдлари умумий - 3:10 ҳисоби билан енгилишди. Бугунги "Бавария” билан ўтадиган ўйин армиячиларнинг мусобақада мухлислар учун ўйнай олишларини исбот қилишларига баҳона бўлади.

"ЦСКА” яхши формада - Россия чемпионати доирасида кетма-кет тўртта ғалаба қайд этган. Москваликлар "Бавария” билан мардоновор ўйнашни ва лоақал Европа Лигаси йўлланмаси учун очко йиғишни исташмоқда.

"ЦСКА”нинг лазарети ҳам аста-секин бўшаб бормоқда. "Спартак” билан миллий биринчилик доирасидаги учрашувда Марио Фернандес майдонга туша олди, бугун эса Загоев ҳамда Думбия учрашувда иштирок этишлари мумкин. Сейду Думбия "Спартак”билан ўйинда, ўтган якшанбада ғалаба голи муаллифи бўлганини ва яхши кайфиятда эканини унутмаслик керак. "ЦСКА”нинг таркиби у қадар катта эмас ва ҳар қандай йўқотиш ҳам жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

"Бавария”гуруҳдан кейинги босқичга чиқиб бўлган, аммо таркибда ўзгаришлар бўлишини кутиш қийин. Пеп Гвардиола кичик жароҳати бор футболчиларни асрашни афзал кўрган ва майдонда Хави Мартинес, Гетце ва Тиаго Алькантаралар ўйнашлари кутилмоқда. "Бавария” Бундеслига ўтган тури марказий ўйинида "Боруссия” Дортмундни мағлуб этгани ҳисобга олинса мюнхенликларнинг ғалаба учун имкониятлари кўпроқ.

Тахминий таркиблар

ЦСКА: Акинфеев — Марио Фернандес, Игнашевич, Алексей Березуцкий, Шенников — Вернблум, Эльм, Миланов, Хонда, Тошич — Муса

Бавария: Нойер — Рафинья, ван Бюйтен, Данте, Алаба — Лам — Мюллер, Хави Мартинес, Тиаго, Роббен — Гетце

Жароҳатланганлар: Думбия, Загоев (сўроқ остида), Цауня — Рибери, Манжукич, Писарро, Шакири, Швайнштайгер

Дисквалификациялар: йўқ

Сўз

Леонид Слуцкий, "ЦСКА” устози:

"Биз биринчи учрашувдан фарқли равишда кўп нарса қила оламиз, лекин афсуски бу натижага таъсир кўрсатмайди. "Бавария” миллий чемпионатда ўтган йилги Чемпионлар Лигаси финалчисини 3:0 ҳисоби билан енгди. Бу бугунги кунда дунёнинг энг яхши клуби”.

Хосеп Гвардиола, "Бавария” бош мураббийи:

"Об-ҳаво борасидаги шароитларга кўникишимиз керак. Биз узоқ вақт учдик, бироқ "ЦСКА” ҳам бизнинг уйимизда ўтган учрашувдан олдин шу ишни қилганди. Ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак. "ЦСКА”нинг профессионал жамоа эканини айта оламан. Жуда кучли жамоа, ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам тажрибали футболчиларга эга”.

Башорат: 0:2

МАНЧЕСТЕР СИТИ — ВИКТОРИЯ

Пайшанба, Манчестер, "Этихад”, 00:45, бош ҳакам Фират Айдинус (Туркия).

"Бавария” мураббийидан фарқли равишда Мануэль Пеллегрини асосий таркиб футбочиларига ҳордиқ чиқариш имкониятини тақдим қила олади ва Жо Харт бошчилдигидаги заҳира ўйинчиларини майдонга тушириши мумкин. 1-декабрдан Англияда "Boxing day” бошланади шу сабабли таркибдаги барча футболчилар формада бўлишлари керак.

Дастлабки дақиқалардан бошлаб "Манчестер Сити”да Харт, Ричардс, Лескотт, Милнер, Жеко каби футболчилар ўйинда бўлишади. "Виктория”да таркиб жанговар бўлади. Чехия чемпиони ҳали бирорта ҳам очко олмаган ва жамоа манкунианликлар билан камида дуранг ўйнашни мўлжаллаяпти .

Тахминий таркиблар:

Манчестер Сити: Харт — Ричардс, Демикелис, Лескотт, Коларов — Милнер, Хави Гарсия, Фернандиньо, Насри — Агуэро, Жеко

Виктория: Козачик — Райторал, Чишовски, Прохазка, Лимбрески — Горват, Горжава — Петржела, Коларж, Дуриш — Тецль

Жароҳатланганлар: Силва, Йоветич, Родвелл, Компани (Манчестер Сити)

Дисквалификациялар: йўқ

Сўз

Мануэль Пеллегрини, "Манчестер Сити” бош мураббийи:

"Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш жуда муҳим деб ҳисоблайман, лекин бу фикр-у хаёлимизни банд этмаслиги керак. Биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш асосий вазифамиз эди. Чиройли футбол намойиш қилишимиз керак, ундан ҳам муҳимроқ иш эса ғалаба қозонишдир”.

Павел Врба, "Виктория” устози:

"Мен "Сити”нинг ўз майдонида бу қадар кўп гол киритаётганидан ҳайратга тушганим йўқ, чунки жамоа жуда кучли. Биринчи ўрин учун кечадиган учрашув икки ҳафтадан кейин ўтади ва "Бавария” "ЦСКА” билан ўйинда очколарини янада кўпайтириб олишни мўлжаллаяпти. Буни ҳисобга олсак, "Сити”га қарши учрашув осон кечмайди. Бор кучимиз билан ўйнашимиз керак”.

Башорат: 4:1

Манба: www.football.ua

Просмотров: 310 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz: Ruslan
0

Sceska 1:3 Bavariya
Bavariya bu yil ham chimpionlikka asosiy davogar.
Дата публикации: 28.11.2013 в 06:30 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]