Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Февраль » 3 » Ҳеч нарса, фақат бизнес...
15:43
Ҳеч нарса, фақат бизнес...
Жорий мавсумнинг марказий баҳси ҳисобланган «Ювентус» - «Рома» қарама - қаршилигида Карлос Тевес тўпни Артуро Видалга ажойиб тарзда ошириб, римликларнинг дастлабки мағлубиятига йўл очиб берганди.
Афсуски, аргентиналик ноёб иқтидор соҳибининг номи ҳар доим ҳам фақат спортдаги натижалари туфайли зикр этилавермайди. Sports.ru ижодкорлари ана шу жиҳатга эътибор қаратишди.
Тевес аслида ҳам Тевесми?
Ноёб иқтидор соҳиби 12 ёшли пайтидаёқ трансфер можароси марказига тушди. У ўшанда ўзининг илк жамоаси - «Олл Бойз» ва таниқли «Бока Хуниорс» ўртасида «улоқ» бўлди. Қудратли ва маккор пойтахт клубининг Карлосни «Олл Бойз»дан тортиб олиш учун болакай фамилиясини ўзгартиришига тўғри келди: «Сизлар Карлос Альберто Мартинеснинг соҳибимисиз? Жуда яхши. Бизнинг футболчимиз фамилияси эса Мартинес эмас, Тевес!»
Хуллас, Карлос ўз фамилиясидан воз кечиб, онасиникини қабул қилиш орқали «Бока» аъзосига айланди. Трансферлар мавзусида гап кетганида, Карлос Тевес фаолиятининг кўпгина тафсилотларини четлаб ўтишга тўғри келади. Сабаби - улар шу қадар кўпки, барчасини каттагина бир китобга сиғдириш ҳам жуда қийин.
Тевес фаолиятидаги навбатдаги можаро унинг MSI компанияси паноҳига ўтиши билан боғлиқ. Маълумки, бу компания Киа Журабчянга тегишли бўлиб, у кейинчалик Тевеснинг агентига (ФИФАнинг тегишли лицензиясига эга ҳолда) айланиб олди. Шунингдек, Карлос ҳозирда марҳум Бадри Патаркацишвили ҳамда Борис Березовский каби таниқли бизнесменлар муассасаларининг расмий ҳужжатларида ҳам қайд этилган. Тевеснинг ихтиёри MSIга ўтгач, Журабчян уни 22 млн. эвазига «Кортинтианс»га сотди. Аслида клуб футболчини кенг жамоатчиликка таништириш учун реклама вазифасини ўтаган, бизнесмен шу йўл билан ноқонуний маблағларни ўзлаштириб олганди. Дарвоқе, Бразилия ҳукумати ҳар қанча уринмасин, фирибгарликнинг тагига етолмади. Кейинчалик воқеалар ривожи шиддатли тус олди. Ноёб иқтидор соҳиби сифатида эътироф этилган Тевес ҳамюрти Хавьер Маскерано билан ҳамкорликда камтарин «Вест Хэм» таркибига ўтди. Журабчян шу тариқа ўз «маҳсулоти»ни Англия бозорига олиб кирди ва маълум муддатдан кейин АПЛга мослашиб олган мижозини бадавлат грандга пуллашни режалаштирганди.
Карлоснинг «болғачилар» сафидаги иштирокини турлича баҳолаш мумкин. Бир томондан, у ўзининг голлари билан жамоани қуйи дивизионга тушиб кетишдан сақлаб қолди. Лекин иккинчи томондан, Алан Пардьюнинг жамоа услубини янги юлдузга мослаш учун анчагина тер тўкишига тўғри келди. Учинчидан, Тевес «Вест Хэм»ни жиддий молиявий муаммоларга дучор қилди. АПЛдагилар бир нечта агентлик идоралари эгалик қиладиган футболчиларга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашадилар. Тевес масаласида ҳам чигаллик шу қадар кўп эдики, ҳатто унинг ҳуқуқи кимга тегишлилигини аниқлаш имкони топилмади. Аслида Тевеснинг ижараси ҳам АПЛдаги қоидаларга зид эди. Ана шу жиҳатга «Шеффилд Юнайтед» маҳкам ёпишиб олди. Чунки «Вест Хэм» Карлоснинг сермаҳсул ўйинлари эвазига хавфли ҳудудни тарк этгач, «Шеффилд» қуйига равона бўлди. Буни қаранг-ки, «Шеффилд» шу йўл билан «Вест Хэм»дан нақ 20 млн. фунт ундириб олди. Тез орада «болғачилар» ҳам ташкилий ва молиявий муаммоларга дуч келиб, чемпионшипга тушиб кетишди. Хуллас, омадсизликда Тевеснинг «хизматлари» салмоқли бўлди.
«Пихини ёрган» Фергюсон
Ҳа, «Вест Хэм» элитани тарк этган пайт Тевес бу жамоани тарк этиб улгурган, яъни «МЮ»га йўл олиб, навбатдаги можарога сабабчи бўлганди. Лондон клуби Тевеснинг «МЮ»га трансферидан ўз улушини талаб қилди. Ҳеч нарсага эришолмагач, Англия ФАга ёпишди. Бироқ бу ҳам наф бермади. Чунки жанжалли ишга қўл ураётганини яхши ҳис этган Алекс Фергюсон MSIга пулни санаб беришдан аввал компаниядан Тевеснинг ҳуқуқи кимга тегишли эканлигига аниқлик киритишни талаб қилди. Шу тариқа ижара шартномаси имзоланадиган пайт форвардга ёлғиз Harlem Springs хўжайин бўлиб қолганди.
«Қизил иблислар» таркибида Тевес 2та турлича мавсумни ўтказди. Бир томондан, «МЮ»нинг муҳим ижрочиси сифатида ЕЧЛ кубоги қўлга киритилишига муносиб ҳисса қўшди. Бироқ кейинги мавсумда бош мураббий билан чиқишолмай қолди. Натижада сэр Алекс Фергюсон серғалва ҳужумчини 25,5 млн. фунт эвазига харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланмасликка қарор қилди. Ана шу лаҳзада ўзининг азалий рақибидан аламини олиш учун ҳамма нарсага тайёр турган «Манчестер Сити» саҳнага чиқди. Тевеснинг ашаддий ғаним сафига ўтиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган дабдаба билан нишонланди. Бундан ташқари, Карлос «МЮ»да ўзини ёмон ҳис этгани, дербида бу жамоани жазолаш учун бор маҳоратини ишга солишини расман таъкидлади. Амалда ҳам ҳужумчи ўз ваъдаси устидан чиқиб, «шаҳарликлар»га чексиз илҳом бахш этди.

Хотима
Бироқ Карлоснинг «Манчестер Сити»даги ёрқин ўйинлари узоққа чўзилмади. Тез орада ҳужумчи воқеликка бефарқ бўлиб қолди, уйини соғина бошлади. Бу ҳам етмагандек, Манчини билан жанжаллашди. Ниҳоят, ёзда уни «Ювентус»га сотиб юборишди. Туринда Тевес ўзининг ноёб иқтидорини аҳён-аҳёнда бўлса-да, намойиш этмоқда. Очиғи, футболчи Журабчян, Патаркацишвили ёки Березовский каби бизнесменларнинг «олтин қафас»ига тушиб қолмаганида, янада самаралироқ тўп суриб, эҳтимол, даҳо даражасига кўтарилган бўлармиди...? Лекин бир пайтлар самимий, эҳтиросли ва иззатталаб кўринган ҳужумчи учун футбол шунчаки, тирикчилик воситасига айланиб қолди. Афсус...

Айтганча, Deloitte консалтинг компанияси жаҳоннинг энг бой клублари даромадларига оид навбатдаги рейтингни эълон қилди. Биласиз, ўтган мавсум «Бавария» ЧЛда ғолиб чиқди, бундеслига тахтига ўтирди ва қўшимчасига Германия кубогини қўлга киритди. Мюнхен клуби шу муваффақиятлар ҳисобига даромад рейтингида «Манчестер Юнайтед»дан ўзиб кетди ва 3-ўринга кўтарилди.

Манба: “Интерфутбол” газетаси
Просмотров: 611 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 5

Fapl.uz:K.O.B.A_MY
0

Tevis yaxwi bolayu sal asab 4atode
Дата публикации: 04.02.2014 в 05:36 Спам[Материал]

Fapl.uz: Real-Madrid-97
0

Тевез-Тевез 4аток бопсанда
Дата публикации: 03.02.2014 в 21:39 Спам[Материал]

Fapl.uz: El-nino-9
0

Xe xe tevez
Дата публикации: 03.02.2014 в 20:47 Спам[Материал]

Fapl.uz: ArsenalUZB
0

happy
Дата публикации: 03.02.2014 в 16:09 Спам[Материал]

Fapl.uz: ArsenalUZB
0

яхщи бумаптику!!
Дата публикации: 03.02.2014 в 16:08 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]