Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Январь » 28 » «Челси» афсоналари. 1-қисм
13:01
«Челси» афсоналари. 1-қисм

Хар бир клубнинг ўз афсоналари бўлади. Клуб мухлислари улларни йиллар ўтсада эслаб юришади. Футболчиларнинг хам асосий мақсадларидан бири ўз жамоаси тарихига киришдир. Тан олиш керак бундай шарафли номга хамма футболчи хам эриша олмаган. "Челси" клуби ташкил топганига 109 йил бўлди. Бу давр мобайнида жамоага кимлар келиб ўйнамади дейсиз. Айни вақтда юртимизда бу жамоанинг ишқибозлари кундан кун кўпаймоқда. Аслини олганда буни ажабланарли тамони хам йўқ клуб мунтазам совринларни қўлга киритмоқда.Жамоа сафида жахонинг энг сара футболчилари тўп сурмоқда.Ким хам бундай жамоага мухлислик қилишни хохламайди дейсиз?!. "Челси" нинг хозирги мухлис авлоди клуб афсонаси сифатида нари борса 4-5 нафар футболчиларни билишади. Аммо келинг тарихга назар ташлайлик бу жамоанинг хақиқий афсоналари балки ўтмишдадир. Шошилманг мен Дрогба ёки Жон Террини боринки Лемпардни клуб афсонаси бўлишга хаққи йўқ демаяпман.Уллар шубхасиз афсоналардир аммо "Челси" кечагина ташкил топган клуб эмас. Унинг сафида шундай футболчилар тўп сурганки айни вақтда Англиянинг биронта клуби ўша футболчилар қайд этган рекорд натижаларни такрорлаган эмас. Ошириб юборганим йўқ мақолани тўлиқ ўқигач бунга ўзингиз хам амин бўласиз. "Челси" афсоналари сифатида жами 40 нафар футболчи тилга олинган. Мен эса уни қисмларга бўлиб сизларга тақдим этишни жоиз деб топдим. Зеро бугунги "аристократлар" нинг мухлису-мухлисалари ўз севимли жамоалари сафида кимлар тўп сурганини билиб олиши фойдадан холи бўлмайди деб умид қиламан.

Уильям Фоулк- "Бақалоқ" 

Уильям Фоулк"Аристократлар"нинг энг яхши ва энг севимли дарвозабонларидан бири бўлиб қолмоқда,қизиқ тамони у клуб шарафини атига бир мавсум химоя қилган холос. Уни "Шеффилд Юнайтед” дан 50 фунт-стерлинг эвазига трансфер қилишган ва футболчи кейинчалик Англия Кубогида ғолиб чиқишга ва терма жамоа сафида майдонга тушишга эришди. Йигирма икки ёшида 195 смли бу дарвозабон хақиқий гигант футболчига айланганди.

Унинг вазни "Челси”нинг икки футболчисининг биргаликдаги вазнидан 450 гр кўп эди. Семизлигига қарамасдан Фоулк жуда маҳоратли эди.У чиройли атлет ва дарвозабон бўлиб қолган,ҳамда жарима майдонида ҳавфли вазият содир бўлса уни бартараф этарди."Челси" сафидаги биринчи ўйинида-ёқ у пеналтини қайтарди.

Фолк "Челси" сафида 35 ўйинда иштирок этиб 28 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан, Фоулк кейинги мавсумда яна ўз жойи "Бредфорд Сити” га қайтиб кетди лекин унинг ғайри-оддий харакатлари "пенсионерлар" мухлислари қалбида абадий қолди. Уилям 1916-йил эса у 42-ёшида саратон касалиги оқибатида оламдан ўтди.

Жорж Хилсдон

Жорж Хилсдон "Челси” сафида 100 та ўйинда иштирок этган ўн футболчидан бири ҳисобланади. Футболчи 1906-йил "Вест Ҳем” дан "Челси" клубига ўтган.Мураббий Жон Робертсон уни асосан марказий хужумга қўя бошлади ва у бунда адашмади. Жорж "Челси”даги ўз йўлини жуда яхши бошлади.Биринчи учрашувдаёқ "Флеш" (бешта гол) га эришди. (9:2 ҳисобидаги "Глоссоп Норт Энд” устидан). Бу голлар уни ёрқин йўлини очиб берди.

Мавсум давомида у 27 та гол киритди ва жамоани олий дивизионга олиб чиқди. Жорж кейинги мавсумда ҳам ўзининг юқори спорт формасини тушурмади, ва 26 та гол киритди.Хилсдон ўша мавсум "Уорксоп Таун" жамоасига оз эмас кўп эмас нақд 6 та (!!!) гол йўллайди. Хозиргача ушбу рекорд янгиланмай қолмоқда.

Хилсдон уч мавсум давомида "Челси” сафида 106 та ўйинда 86 та гол киритди.Бундан ташқари у Англия терма жамоаси таркибида ҳам у 8 та ўйинда 14 марта дарвозани ишғол қилди.Хеч қайси инглиз футболчиси бундай ёрқин дебют билан хозиргача мақтана олмаса керак Бундай юқорига чиқишлардан сўнг Жоржнинг кейинги фаолиятида қийин даврлар яъни жароҳатлар бошлади ва футболчи олдингидек ёрқин ўйин намойиш эта олмайди.

Аммо унинг "Челси" сафида урган 108 та голи Хилсдонинг клубнинг тўпурарлари сафидаги 9-ўринда қолишини таъминлаб бермоқда.Жорж Хилсдон 1912-йил у "Вест Ҳем” га қайтиб боради ва шу ерда фаолиятини якунлайди. Хилсдоннинг исми ва кичик хайкали "Стемфорд Бридж” стадионидаги флюгерда хамон турибди. 

Жорж Миллз

Жорж Миллз "Челси" сафида олий дивизионда 100 та гол киритган биринчи футболчи бўлган ва у мухлислар юрагида абадий қолган. Шунингдек у "Ливерпуль” дарвозасига 3 та гол киритган охирги футболчи ҳисобланади. Миллз 1929-йил қишида "Бромли” клубидан келган эди, аммо шунга қарамасдан 14 та голи энг яхши тўпурар бўлишига замин яратди ва жамоага премьер Лигага чиқишига ёрдам берди.Миллз клубни 13 мавсум мавсум химоя қилди ва энг мухими голлар киритишни давом эттирди. Иккинчи жахон уруши охиригача унинг ҳисобида 229 та ўйинда 123 та гол бор эди. У "Челси” клубида ўйнашга лойиқлигини исботлади,унинг голлари эса жамоага катта ёрдам берди. Миллз терма жамоага мунтазам чақирилар эди ва Англия терма жамоасида хет-трик қайд этган футболчилардан бири ҳисобланади.

Фаолиятини тугатгач у клубда мураббий сифатида ишлади ва 1970-йил клуб Англия Кубогини қўлга киритгач бир неча ой ўтиб вафот этди.

Рой Бентли


Рой Бентли- "Челси”ни чемпионликга сари етаклаган икки сардордан бири ҳисобланади.Клуб тарихида у энг яхши тўпурарлар қаторида учинчи ўринда туради. Бентли саккиз мавсумда 367 та ўйинда 150 та гол киритган.

Унинг клубдаги фаолияти аста-секинлик билан кечган.Дастлабки мавсумда Рой атига 15 та ўйинида иштирок этади ва уч бора дарвозани ишғол қила олганди холос.Ўшанда матбуор "Челси" бу футболчини олиб пулларини хавога совурди деб жар солганди.Рой "Нюкасл" дан 11 минг фунт-стерлинг эвазига "кўклар" сафига келиб қўшилган бўлиб ўша вақтлар (1948-йил) учун бу трансфер анча катта бўлиб кўринарди.

Кейинги мавсумдан Рой ўзини кўрсата бошлади.Клуб бош мураббийи уни марказий ҳужумда тушира бошлади ,бу эса Ройни очилмаган қирраларини очилишига олиб келди ва терма жамоа учрашувларига таклиф этилди. Рой Бентли терма жамоа сафида 12 та ўйинда 23 та гол киритди.(Бу борада хам у терма жамоанинг ўзига хос рекордини ўрнатган) Рой жамоада асосий ўйинчилардан бири бўлиб улгурган эди."Челси" чемпионликга эришган мавсумда Бентли 21 марта дарвозани ишғол қилди.Чемпионлик учун учрашувларнинг бирида (4:3 ҳисобида "Вулверхемптон” устидан қозонилган галабада) дубл қайд этган бўлса, "Ньюкасл” устидан 4:3 гъалабада хет-трик қайд этади. Аммо "Челси” кейинги мавсум чемпионликни сақлай олмади,шу қатори Бентлининг хам майдондаги ишлари юришмайди. Клуб жамоага "янги қон" қуйиш мақсадида Ройнинг кетишига руҳсат берди. Рой қўшни жамоа "Фулхем”га ўтди, кейинчалик эса "ҚПР”да ўйнади. Аммо бу жамоалар сафида у олдингидек ёрқин ўйин кўрсата олмай 1962-йилда фаолиятини якунлайди.Кейинчалик эса "Рединг” ва "Суонси” клубларида мураббийлик фаолиятини олиб борди.

Питер Силлет

Питер Силлет 1953-йил "Саутгемптон”дан 12000 фунт-стерлинг эвазига ўтди ва тўққиз мавсум давомида 288 та ўйинда иштирок этди. "Стемфорд Бридж”да фаолият олиб борган даврида у жами 34 та гол киритди.Унинг голлари "Челси” тарихидаги химоячилар учун энг яхши натижа бўлиб келаётган эди,аммо Жон Террй бу тарихни янгилади. Силлетнинг кўпчилик голлари жаримадан ёки пенальтидан киритилар эди, асосий ва энг қадрли жаримадан киритилган голларидан бири бу 1955-йил "Вулверҳамптон” билан биринчи ўрин учун кечган курашда киритган голидир,(Ўйин 3:3 хисоби билан якунланаётган эди)Силлет жарима зарбасини қойилмақом удаллади ва "Челси" ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритди Клуб Премер Лигани ютган мавсумида Силлет 21 та учрашувда 6 та гол киритди. Силлетт "Челси”да 1962-йилнинг июн ойигача қолди,чунки янги мураббий Томми Дочерти жамоани янгилашни режалаштирганди. Питер 1998-йил 65-ёшида рак касаллиги туфайли оламдан кўз юмди.

Категория: Челси | Просмотров: 366 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz: El-nino-9
0

Mana 6qiwsin Chelseani yaqinda paydo b6gan dgan odamla.iltimos uwa odamla uchun davominiyam q6yin Admin
Дата публикации: 28.01.2014 в 22:32 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]