Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Октябрь » 3 » Бендтнернинг аҳмоқона хатти-ҳаракатлари
19:31
Бендтнернинг аҳмоқона хатти-ҳаракатлари
Даниялик ҳужумчи Никлас Бендт­нер 2 мавсумни «Сандерленд» ва «Ювентус»да ўтказди (ижара), бироқ ўзини кўрсатолмай, ёзда «Арсенал»га қайтди. Ҳозирда у Андрей Аршавиннинг Лондондаги охирги даврдаги қисматини бошидан ўтказяпти. 

Аслида «канонирлар» данияликни янги клубга жўнатишни ўйлаётгандилар, аммо унга ҳафтасига 52 минг фунт маош тўловчи клуб шунчаки, топилмади. Эътиборлиси, айни пайт Арсен Венгер олдида ҳужумчилар борасида муайян муаммолар мавжуд: ягона соғлом ва курашувчан форвард Оливье Жиру ҳар бир ўйинда тўхтовсиз майдонга тушишга мажбур, зеро, Лукас Подольскида жароҳати бор, Яя Саного эса АПЛ учун ҳали ёшлик қилади... 

Никлас «канонирлар» либосида охирги марта бундан 767 кун олдин майдонга тушганди. Бу серия ўтган ҳафта Лига кубоги ўйинида узилди. Арсен Венгер «Вест Бромвич»га қарши учрашувда ниҳоят, Бундтнерга ҳам ишонч билдирди. Лекин бунга ортиқча аҳамият бермаслик керак. Зеро, франциялик мутахассис иккинчи даражали турнирда асосан ёшларга таянди. Яъни Никлас майдонда Серж Гнабри, Рю Мияи­ти, Айзек Хэйден, Томас Айсфельд ва бошқа истеъдодлар даврасида ўйнади. Шундай бўлсада, у алоҳида ажралиб турди... 

«Боллбой» 
Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтларида кучлар тенг келди - 1:1, пенальтилар сериясида эса «канонирлар» устун келишди - 4:3. Бендтнер гол урмади, аммо дарвоза устунига оғриқли урилиб кетиши билан эсда қолди. Яна бир вазиятда лайнсмен данияликнинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини қайд этди ва у тўпни реклама тахтасига қарата зарб билан йўллади. Қарангки, тўп тўғри бориб «Вест Бромвич» дарвозаси ортида турган «боллбой» (четга чиқиб кетган тўпларни футболчиларга қайтариб берувчи болакай)га тегди. Никлас болакайни атайин нишонга олдими ёки тасодифан шундай бўлди? Бир нарса дейиш қийин. Ҳар ҳолда, ҳужумчига нисбатан ҳеч қандай тарбиявий чора кўрилгани йўқ. 

Соч турмаги 
Ҳафта давомида Никлас яна аҳмоқона соч турмаги билан ҳам кўпчиликнинг кайфиятини чоғлади. Британия­лик журналист­лар унинг «ижоди»ни Дэвид Симэн, Энди Кэрролл ва Дэвид Жеймснинг жимжимадор турмаклари билан бир қаторга қў­йишди: «Айтайлик, Бекхэм ўз ғояларини профессионал сартарош ёрдамисиз яратганида, худди Никласдек кўринарди... Ҳа, Бендтнер футбол оламининг бош дизайнерига оз-моз ҳавас қилади, лекин ундан чамаси 10 йилча орқада...». 

Рақамни ўзгартириш 
Даниялик иқтидорли ва гавдали ҳужумчи 16 ёшида туманли ўлкага кўчиб ўтди. 4 мавсумдан сўнг «канонирлар» у билан янги шартнома тузишди. Унга кўра, Никлас ҳафтасига 52 минг фунт оладиган бўлди. Шу юксалиш шарафига футболчи ўзининг ўйинчилик рақами - «16»дан воз кечиб, 52-рақамини олди. Айтганча, ўшанда Бендтнер эски рақамли футболка сотиб олган мухлисларга пулларини қайтариб беришни таклиф ҳам этганди. 

Ярим финалдан сўнг... 
Янги битим тузилишидан чамаси 2 ой олдин «Арсенал» ўз майдонида «МЮ»га ютқазди (ЧЛ ярим финали). Ўша учрашувда захирадан майдонга тушган Бендт­нерни яна қандайдир 2 соатдан сўнг фотомухбирлар Лондон тунги клубида «қармоққа илинтиришди». Қизиғи, футболчи ташқарига битта ...труса билан чиққанди. 

Йўл фалокати 
Ўша йилнинг сентябрь ойи­да Бендтнер нархи 160 минг фунт турадиган Aston Martin русумли «тойчоғи» билан дарахт­га урилди. Тўғри, футболчи енгилгина лат еди, холос. Лекин автомобиль бутунлай «чиқинди»га айланди. Қизиқ томони, полициянинг гувоҳлик беришича, Никлас ўшанда автони мутлақо яланғоч ҳолда бошқарган экан. 

Paddy Power 
3 йилдан сўнг Никлас яна бир ҳунар кўрсатди. Евро-2012да данияликлар Португалиядан енгилишди - 2:3. Учрашувда ҳужумчи «дубл»га эришди. У голларидан бирини антиқа тарзда нишонлади: шортисини тушириб, Paddy Power букмекерлик идораси рекламаси билан безанган труса (!)сини кўз-кўз қилди. УЕФА бунинг учун 80 минг фунт жарима солди, яна 1та ўйинга дисквалификация қилди. 

Маст ҳолда авто бошқариш 
Жорий йил бошида Копенгаген полицияси Бендтнерни маст ҳолда автомобиль бошқарганини қайд этди. Натижада футболчи 3 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлди ва 100 минг фунт миқдорида жарима тўлади. Шу воқеа сабаб «Ювентус» ижара шартномасини бекор қилиши мумкин эди, бироқ ҳужумда муаммолар туғилгани учунгина данияликка жавоб берилмади. Кўп ўтмай, Никлас жароҳатланди ва Туринда уни унутишди. Айтганча, «Ювентус»нинг расмий дўконида Бендтнер фамилияси ёзилган бирорта футболка сотилмабди... 

Никлас охирги марта ўтган йилнинг октябрь ойида гол урганди. Аниқроғи, терма жамоаси сафида Болгария дарвозасини ишғол этди (ЖЧ-2014 саралаши). Умуман, термадаги иши нисбатан яхши. 55та ўйинда 22та гол урган ҳужумчи Дания термаси тарихидаги энг маҳсулдор футболчилар рўйхатида 8-ўринда бормоқда. Клуб даражасидаги мусобақаларда эса охирги 7 мавсумда атиги 30та гол урди. Ваҳоланки, фаолиятини энди бошлаган вақтларда у сайёранинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлишга номзод эди. Тўғри, ҳозир атиги 25 ёшда. Демак, барчасини яна изга солиши мумкин. 

Манба: InterFutbol газетаси
Просмотров: 277 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 2

Fapl.uz: Azar_92_Oskar
0

6qitvoriw kerak
Дата публикации: 04.10.2013 в 08:54 Спам[Материал]

Fapl.uz: Mourinho
0

мангаям биринчи пайтлари ёк,арди. Бенднер отти к,ашк,асидай танирдим бу анти бомбардирри.
Дата публикации: 03.10.2013 в 19:47 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]