Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Октябрь » 27 » АПЛ. Бугунги ўйинлар анонси
17:14
АПЛ. Бугунги ўйинлар анонси

Англия Премьер-Лигасида бугун 9-тур ўйинлари давом эттирилади. Мухлисларни олдинда бир-биридан қизиқарли 4 та учрашув кутиб турибди. Мазкур турнинг марказий баҳсига Лондондаги муҳташам "Стенфорд Бриж” ўйингоҳи мезбонлик қилади.

"Челси” - "Манчестер Сити” ўртасида бўлиб ўтажак учрашув кечаги эль класикодан асло ортда қолмаслигига ишонч билдириб, анъанага мувофиқ сизларни ушбу ўйинлар анонси билан яқиндан таништирамиз.

САНДЕРЛЕНД – НЬЮКАСЛ. 18:30

Гус Пойет "Сандерленд” мураббийлигидаги илк уй баҳсидаёқ ўта муҳим аҳамият касб этувчи дерби баҳсида "Ньюкасл”га қарши дуч келмоқда. Фақат ғалабагина "мушук”ларга турнир жадвалида кўтарилиб олиш имкони беради. Ушбу жамоаларнинг барча мусобақалардаги охирги 10 та қарама-қаршилигида Алань Пардью жамоаси 1 марта мағлубиятга учраган.

"Сандерленд” ўтган турда Премьер-Лигадаги қаторасига олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

"Ньюкасл” сўнгги вақтларда ўтказган 5 ўйиннинг барчасида рақиб дарвозасига камида 2 та тўп киритган.

Жароҳати туфайли 2012 йилнинг январидан бери майдонга тушмаган мезбонлар ҳимоячиси Уэс Браун бугун жорий мавсумдаги илк учрашувини ўтказиши мумкин. Ижара шартларига кўра ўтган турни ўтказиб юборган ярим ҳимоячи Ки Сун Юн ҳам жамоадошларига ёрдам бериш учун шай.

"Ньюкасл” эса ҳимоячилар Фабрисио Колоччини ва Стивен Тэйлорнинг жисмоний ҳолати майдонда тўп суришга тўсқинлик қилмаслигини текшириб кўради. Мапу Янга-Мбива 1 учрашувга дисквалификация қилингани учун мазкур баҳсни ўтказиб юборади.

ЧЕЛСИ - МАНЧЕСТЕР СИТИ. 21:00

"Челси” устози Жозе Моуриньо Премьер-Лига доирасида ўз майдонида ўтказган 64 учрашувдан бери мағлубият нималигин билмай келмоқда. Португалиялик мутахассис ушбу баҳсларнинг 50 тасида шогирдлари билан ғалабани тантана қилган.

"Манчестер Сити” эса турли мусобаларда "аристократлар” билан бўлиб ўтган охирги 7 учрашувнинг 6 тасида зафар қучганин инобатга олинса, бу қарама-қаршиликда фаворит номи узил-кесил аниқ эмаслиги маълум бўлади.

"Челси” ўз майдонида ўтказган охирги 12 беллашувнинг фақат 1 тасидагина рақибини таслим қилолмаган холос.

Икки жамоада ҳам сермаҳсуллик юқори: "кўклар” Премьер-Лига баҳсларидаги сўнгги 9 уй учрашувда камида 2 та гол киритган бўлса, "шахарликлар” сафар ва уй учрашувларини бирга ҳисоблаганда сўнгги 10 баҳснинг 9 тасида рақиб дарвозасини камида 2 бор ишғол қилган.

Мезбонлар сафида чап қанот ҳимоячиси Эшли Коулнинг қайтиши кутилаётган бўлса, ЕЧЛ доирасида "Шальке-04”га қарши муваффақиятли ўйин ўтказган Гари Кэхилл асосий таркибдан ўрин олишга умид қилмоқда.

"Манчестер Сити” сардори Венсан Компанининг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Мартин Демикелис ва Жек Родуэлл ҳамон жароҳатини даволаш билан банд.

ТОТТЕНХЭМ – ХАЛЛ. 21:00

Европа Лигасидаги сафар учрашувида ғалаба қозонган "Тоттенхэм” миллий чемпионат баҳсларига қайтмоқда.

Ўтган турда "Халл” футболчилари сўнгги 5 ўйиндаги илк мағлубиятини "Эвертон”дан қабул қилиб олганди. "Йўлбарслар” мехмондаги сўнгги 4 учрашувда ўз дарвозасидан камида 2 бор тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

"Шпорлар”га ҳозирча ҳимоячилар Данни Роуз ва Юнус Кабул ёрдам беролмайди. Пайшанба куни Европа Лигасида "Шериф”га қарши учрашувда кичик жароҳат олган Кайл Уолкер, Паулиньо ва Андрос Таунсенд бугунги ўйинда иштирок этишга тайёр.

Мехмонлар сафида Аллан Макгрегор ва Данни Грэм кўринишш бермайди. Соне Алуко ва Робби Брэйдининг майдонга тушиши аниқ эмас. Жейк Ливермор эса фақатгина ижара шартларига кўра, мазкур беллашувни ўтказиб юборади.

СУОНСИ - ВЕСТ ХЭМ. 21:00

"Суонси” Премьер-Лигада 2012 йил декабридан буён қаторасига иккинчи ғалабани қўлга киритишга яна уриниб кўради.

"Вест Хэм” мехмонда ўтказган охирги 9 ўйиндан бери рақиб дарвозасига йўл тополмай келяпти. Бошқа томони, мазкур жамоа ўша 4 беллашувда ўйин вазиятидан гол ўтказиб юбормаган.

"Оққушлар” ўтган турга келиб жорий мавсумда илк бор ўз майдонида зафар қучишди.

5 ҳафта давомида жароҳатини даволаган "Суонси” сардори Эшли Уильямснинг бугунги баҳсда иштирок этиши номаълум. Пабло Эрнандес сафга қайтиб улгурди. Бен Дэвисни ҳамон жароҳати безовта қиляпти.

"Вест Хэм” ҳужумчиси Карлтон Коул асосий таркибда майдонга тушиш учун жисмоний тарафдан тайёр эмас. Энди Кэрролл, Жеймс Коллинс, Алу Диарра ва Жорж Маккартни каби футболчиларда жароҳат бор.

Манба: www.fapl.ru

Просмотров: 405 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 2

Fapl.uz: Azar_92_Oskar
0

chelsiga omad.
Дата публикации: 27.10.2013 в 17:56 Спам[Материал]

Fapl.uz: Eden_Hazard
0

Ikki marta takror yozibsizlar
Дата публикации: 27.10.2013 в 17:35 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]