Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Май » 2 » Аёлларнинг таъсири ТОП-5
10:18
Аёлларнинг таъсири ТОП-5
Футболда аёлларнинг ўрни ҳам беқиёс. Машҳур футбол юлдузларининг хотинлари, эрларининг кейинги фаолиятига бевосита таъсир ўтказишган. Furkat.uz сайти ана шундай таъсир оқибатида фаолиятини ўзгартириб юборган футболчилар ТОП-5 лигини сизнинг ҳукмингизга тақдим этади.

5. Йоханн Кройфф
Кунлардан бирида таниқли футболчининг хотини Даннининг қўлига Bild-Zeitung газетаси тушиб қолади. Унда ёзилишича, ҳар куни кечқурун ЖЧ-1974 турнирининг иштирокчилари учун махсус сув ҳавзасида сув спорти маликалари билан учрашувлар ташкил этилар экан. Бу хабардан дарғазаб бўлган Данни хоним турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, унга нақд 5 соат давомида одоб-аҳлоқ ва вафодорлик масаласи бўйича сабоқ беради. Афсуски, бу ўзига хос машғулот учун вақт жуда нотўғри танланганлиги маълум бўлди. Шўрлик Йоханн финал учрашуви оқшомида шу тариқа яхши ухлай олмайди. Натижада голландлар немислардан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрайдилар. «Бунинг таажубланадиган ери йўқ. 5 соат уйқудан қолган Йохан иккинчи бўлимда умуман ўйнай олмади», - деган эди терма жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Жонни Репп.

4. Мишел Платини.
«Сен-Этьенн» клубининг таниқли ярим ҳимоячиси «Тоттенхем» ҳамда «Арсенал» клубларидан олган ажойиб таклифлар асосида порлоқ режалар тузиш билан банд эди. Бироқ рафиқаси туфайли улар саробга айланади. Хотини Мишелни фақат «Ювентус»га ўтиши тўғри йўл эканлигига ишонтиради. «Арсенал»нинг ўша пайтлардаги мураббийи Терри Нейл эса «Туринда биздагидек ажойиб шаройитлар ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Тўғри, у ерда Алп тоғларининг гўзал манзаралари, мазали таомлар ва еврокубокларда мунтазам иштирок этиш имконияти мавжуд», - деганча чапак чалиб қолаверади.

3. Ромарио
Буюк ҳужумчининг ўта ваъдавоз ҳамда худбин эканлигига жамоадошлари ва мураббийлар аллақачон ишонч ҳосил қилганлар. Бироқ El Globo газетасининг ходимларининг таҳририятга қилинган телефон қўнғироғи ҳайратга солади: Ромарионинг қайнонаси ҳужумчини бироз тартибга чақириб қўйишларини сўраб, таҳририятга мурожаат қилган эди. «Унинг бутун фикру-хаёли фақат турли базмлар, кўнгилхушликлар билан банд. У фақат ўзини ўйлайди. Бизни хотинини умуман унутиб юборган», - дейди аёл. Қайнонасининг «ташаббуси»дан хабар топган футболчи эса хотиржамлик билан журналистларга шундай дейди: «Унинг кўнгли яна нимани тусар экан? Мен дунёдаги энг машҳур ҳужумчиман. Мени ҳамма ерда ёқтирадилар. Шу сабабли ҳам хоҳлаган ишимни қила оламан!».

2. Штефан Эффенберг
«Бавария» раҳбарияти билан олиб борилган музокараларни изоҳлар экан, Эффенберг ўтмиш хотираларини шундай хулоса қилади: «Мен диванда чўзилган ҳолда мирииқиб дам олгандим. Хотиним эса телефон орқали клуб раҳбарияти билан музокара олиб борган». Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, Эффенберг одатдагидек рафиқаси қаршисида эмас, балки жамоадоши Томас Штрунценинг хотини қаршисида ётадиган бўлди…

1. Орландо Родригес
Гондурас терма жамоаси ҳужумчиси ўзининг азалий рақиби ҳисобланган Салвадордан алам олишга астойдил бел боғлаган эди. Бироқ суюкли рафиқаси унга ҳатто машғулотларда иштирок этишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Эрининг гапига кирмай қолишидан ташвишланган хоним футболчининг спорт формаларини ёқиб юборади. «Ҳар ҳолда ялонғоч ҳолатда майдонга тушмаса керак», - дея писанда қилади у. Бундан ташқари, Орландонинг автомобилини ҳам гаражга қамаб қўяди. «Менинг хотиним-шунақа, сал телбароқ. Ўз мақсадига эришмасдан қолмайди, Шундай бўлсада, мен уни жуда қаттиқ севаман», - деганди футболчи.

П.С: Мақола «Интерфутбол» газетасининг 2008-2010 йиллардаги сонларидан йиғилган маълумотлар асосида тайёрланди.



Юсупов Фурқат
Просмотров: 515 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 1

Fapl.uz: ArsenalUZB
0

Штефан Эффенберг  ооооооо зур уйинчи эди!! Хакикий немис!! :))
Дата публикации: 02.05.2014 в 11:54 Спам[Материал]
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]