Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 8 » ЖЧларининг унутилмас хотиралари 1-қисм (фото+видео)
14:51
ЖЧларининг унутилмас хотиралари 1-қисм (фото+видео)

Англия – Аргентина (1998), Бекхэмнинг майдондан ҳайдалиши 

 
Англия қайғуга чўмди. Ўн саккиз яшар Майкл Оуэн зўр бериб томошабинларга қўл силкир, Гленн Ходдлнинг юзида даҳшат қотиб қолган эди. Бир дақиқа аввал Дэвид Бэтти ўн бир метрдан тўпни кучли зарб билан чап бурчакка аниқ йўллаган, аммо Аргентина дарвозабони Карлос Роа тўп йўналишини топа олганди. 
 
ЖЧ-1998 фожеали ўйинларга бой бўлди. Бироқ чорак финалга чиқиш учун кураш барчасидан ўтиб тушди. Учрашувнинг 10-дақиқасига келиб Аргентина ва Англия икки марта гол уришга улгурдилар – Габриэль Батистута ҳам, Алан Ширер ҳам Ким Милтон Нильсен томонидан тайинланган пенальтиларни аниқ ижро этдилар, аммо спектакль муаллифига воқеаларнинг бундай ривожи ёқмади шекилли, ўйин янада ғаройиб кўриниш олди. Дэвид Бекхэмнинг сеҳри янги, ажиб ноталар симфониясини кашф этди. Унда бош ролни ўйнаш Майкл Оуэнга ўйнаш насиб этди. Тилла бола Хосе Чамотни алдаб ўтиб, Роберто Аяладан қочиб кетди ва тўпни дарвозабоннинг ёнгинасидан йўллади ва гол.
 
 
Англия шодланар, қичқирар, атрофда ҳеч нимани кўрмай майдон бўйлаб учар эди. Аммо биринчи таймга қўшиб берилган вақтда Хуан Себастьян Верон жаримадан тўпни жамоадошига айёрона ошириш билан британияликларни тинчлантирди, Хавьер Занетти ўз навбатида ҳисобни тенглаштирди. Ўша ўйин – биттаю-битта вазият атрофида пайдо бўлган хотира деб айтиш мумкин. У балки 2010 йилдаги Суареснинг қўли каби асосий воқеа бўлмаган, Каннинг 2002 йилдаги хатоси каби ҳал қилувчи бўлмаган, Зиданнинг 2006 йилдаги зарбаси каби барча сиғинадиган ҳодисага айланмагандир. Ўша вазият кўпчилик хотирасида адолатсизлик туйғусини пайдо қилиб, ундан ҳамон бадбўй ҳид келиб туради. 
 
Дэвид Бекхэмнинг тўпни йиқилиб қайтаришидан сўнг Диего Симеоне инглиз яримҳимоячисини бироз босиб қолди. Асабий Бекс оёғини ердан узди – йўлидаги ғовни сезган заҳоти Аргентина сардори оҳ-воҳлаб майсага қулади. Бекхэм қаршисида қизил карточкани кўрдию, қолгани тумандаги каби рўй берди. 
 
 
Англия термаси ўйинчиларининг норози бўлиб кўтарган шовқини, ўзининг ҳақлигига ишонган, футболчиларни қўли билан нарироққа ҳайдаётган Нильсен, ҳакамни зўр бериб ёлғондан маъқуллаётган аргентиналиклар, ўзидан хурсанд Симеоненинг манфур қараши. Оқ-қора фондаги рангли тасвир каби буларнинг ўртасида Бекхэм борарди.
 
 
У ҳеч кимдан ҳеч нима сўрамади ва ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳам ҳаракат қилмади – қизил карточкани кўриши билан унга орқа ўгириб кета бошлади. Унинг юзи ўша пайт тошдан ясалганга ўхшарди. У футболкасини тўғрилаб, туфлади ва орқасига ўгирилмай, майдонни тарк этди. Амалда ютқизган бўлса ҳам, аслида у ғолиб чиқди. Шундан кейин нима учундир ҳисобга олинмаган Сол Кэмпбеллнинг голи, қўшича вақтдаги дуранг ва пенальтилар сериясидаги мағлубият бўлди... Кўпдан бери бу қадар кучли, бириккан ва рақобатбардош бўлмаган Англия термаси турнирдан чиқиб кетди. Дэвид Симэннинг узун сочлари шамолда ҳилпирар, Диего Симеоне, майса устида кеккайганича у ёқдан бу ёққа юриб, жамоадошларини табрикларди. У ўша чемпионат ва жамоанинг қаҳрамонига айланмади, аммо одамлар қалбида жуда салбий из қолдирди.
 
Бразилия – Германия (2002), Каннинг хатоси
 
Германия термасининг 2000 йиллар бошидаги ўйинини ёдга олсак, шу заҳоти Оливер Кан образи кўз олдимизга келади. Бундестим дарвозабони ўз жамоасининг тирик рамзи эди. Немис жамоаси майиз каби қуриган, наждак қоғози каби дағал ва ишлов берилмаган ёғочга ўхшарди. Япония ва Жанубий Кореядаги ЖЧ Бундестимнинг янги тарихидаги энг оғир даврига тўғри келди. Шу сабабли унинг ўша турнирнинг финалига чиқишини тасодиф деб аташ мумкин. 
 
 
2002 йилги жаҳон чемпионатидаги Германия ёш Жозе Моуринью учун илҳом манбаи бўлиши мумкин эди. Аммо немислар мураббийи шуни талаб қилгани учун эмас, балки улар бошқача ўйнай олмаганликлари учун бу қадар зерикарли футбол намойиш этардилар. Тўпни бўйсундириб олиш учун унга ўн беш марта тегиш, уни ошириш ёки дарвозага тепиш учун яна бешта, хуллас... Руди Фёллернинг имиллаган, шалвираган йигитлари мураббийнинг тактик шаблонлари, шунингдек Чак Норрис каби жиддий ва баджаҳл дарвозабонлари ҳисобига аста-секин илгарилаб бордилар. 
 
Унга анча кучсиз рақиблар дуч келганига қарамай, Германия жуда катта қийинчилик билан йилнинг асосий баҳсида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Йокогама стадионида немислар фаворитлар – маҳорат бобида чўққиларга эришган Бразилия термаси, яъни ҳали семириб улгурмаган Роналдо ва Роналдиньо, ашаддий Кафу ва Ривалдо, “каллакесарлар” Лусио ва Жилберто Силваларга қарши майдонга тушди. Финал натижаси аввалдан маълум бўлса ҳам, унинг аксилқаҳрамони номини ҳеч ким топа олмаган бўларди. 
 
Ўйин тақдирини ҳал қилган вазият иккинчи тайм ўрталарида рўй берди – Дитмар Хаманн жарима майдони яқинида тўпни Роналдога олдириб қўйди ва бунинг учун немислар шу заҳоти жазоландилар. Ривалдо тўпни дарвозага пастлатиб тепди, бутун турнир давомида фантастик ўйин кўрсатган Кан эса уни шундоққина Сўйлоқтишнинг оёғига ташлаб берди. Бразилиялик бўш қолган дарвозани ишғол қилди ва Руди Фёллерни асабийлашиб, мўйловини тортқилашга мажбур қилди. 
 
 
Кўп вақт ўтмай, Роналдо (энди дарвозабон кўмагисиз) иккинчи тўпни киритди ва қолган масалага ойдинлик киритди. 
 
 
Фақат бир савол қолди: ким мундиалнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинади ва «Олтин тўп»ни олади? Бир сутка ўтгач, ташкилотчилар журналистлар овоз бериши натижаларини маълум қилдилар. Роналдога қарши учрашувда ютқизганига қарамай, бу мукофотга Оливер Кан лойиқ деб топилган. Бу титул дарвозабоннинг кўп йиллик халқаро карьерасидаги энг йирик ютуғи бўлди. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи маротаба жаҳонда энг кучли деб дарвозабон эътироф этилди. Ушбу факт Германиянинг энг буюк дарвозабони мамлакат футболи учун энг оғир, таъбир жоиз бўлса, шон-шарафсиз бир пайтда қай даражада ўйнаганининг рамзи бўлиб қолади.
 
Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 456 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]