Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 13 » ЖЧ-2014: Статистика
15:45
ЖЧ-2014: Статистика

Мундиалнинг дастлабки учрашуви Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтади. Охиргиси эса Рио-де-Жанейродаги афсонавий «Маракана» ўйингоҳида ўтказилади. Яна 62 та баҳсга мухлислар Бразилиянинг 12 та шаҳридаги стадионларда гувоҳ бўлишади.

Турнирнинг финал қисмида 32 жамоада 736 футболчи тўп суради. Улардан саккиз терма жаҳон чемпионига айланишга улгурган. Умумий муваффақиятлар ҳисобланган 19 та зафарнинг ярми Италия ва Бразилия зиммасига тўғри келади. Турнирнинг ягона дебютанти Босния ва Герцеговинадир.

Бразилиядаги чемпионат тарихдаги энг қимматига айланишга улгурди. Унинг умумий бюджети 10 миллиард евродан ортиб кетди. Бу сумманинг тўртдан бир қисми стадионларни қуриш ва реконструкция қилишга сарфланди. Шунга қарамай мамлакатда бундай харажатлар ўзини оқлайди, деб умид билдиришмоқда. Мундиал давомида ушбу юртга 600 мингга яқин мухлис ташриф буюради, деб кутиляпти.

Умумий ҳисобда саккиз мамлакат мундиал Кубогини боши узра кўтарган. Булар: Бразилия, Италия, Германия, Уругвай, Аргентина, Англия, Франция ва Испаниядир.

Бразилия беш марта жаҳонда тенгсиз бўлган. Шунга қарамай Италия бу борада футбол афсунгарларига етиб олишга умид боғлаяпти.

Бразилия ва Германия жаҳон чемпионатининг финалларида етти мартадан иштирок этган. Охирги марта 2002 йилги мусобақада улар бир-бирига қарши туришганди.

Фақатгина Пеле уч карра жаҳон чемпиони унвонини ўз қўлида сақлаб турибди. Ҳозирча унинг мақомига ҳеч ким таҳдид сололмайди.

Мундиалда беш марта иштирок этган ижрочилар рўйхатига Жанлуижи Буффон киритилди. Мазкур кўрсаткич бўйича у Лотар Маттеус ва Антонио Карвахал билан тенглашди.

Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳозирга қадар Роналдо бўлиб турибди. Унинг ихтиёрида 15 та гол бор. Шунга қарамай германиялик Мирослав Клозе ундан битта дарвоза ишғол этилишига ортда қолмоқда.

Жюст Фонтеннинг битта турнир давомида 13 марта рақиб посбонларини ранжитиш борасидаги рекордини эса янгилаш жуда қийин бўлади.

Жорий мундиалнинг 32 қатнашчиси орасида икки мураббий жаҳон чемпонига айланишга улгурган. 2002 йили Луис Фелипе Сколари буни Бразилия термаси билан амалга оширган бўлса, Висенте дель Боске испанияликлар билан амалдаги чемпион бўлиб ҳисобланади.

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 421 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]