Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 16 » ЖЧ-2014. Ёзнинг қайноқ томошаси. Осиёдаги “маккор дўстимиз” – Жанубий Корея
07:16
ЖЧ-2014. Ёзнинг қайноқ томошаси. Осиёдаги “маккор дўстимиз” – Жанубий Корея

Дунёда бировга ҳасад қилишдан кўра ёмон ҳислат бўлмаса керак. Лекин, ҳар гал саралашдаги икки рақибимиз Жанубий Корея ва Эрон термалари бош мураббийларининг ўша пайтда бизга хуш ёққан даҳанаки жангларини эсласам, ғалати бўлиб кетаман. Ўзини дўст қилиб кўрсатганга ишонадиган содда, очиқкўнгил ўзбек мухлислари Чой ва Кейрушни мукаммал ижродаги “диолог”ларига ишониб қолгандик. Охир-оқибат улар бизни яна мураккаб бўлган йўлга олиб чиқди холос. 

Tursunov 

“Ҳайитдан кейин”- бўлса ҳам барибир айтаман, бизнинг терма корейсларнинг айни пайтдаги таркибидан кучлироқ эди. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи учрашувда Санжар Турсунов бир ўзи бутун бошли жамоани довдиратиб ташлаган эди. Бу ўйинни стадионда ўтирганча томоша қилаётиб, корейсларнинг бизга қарши қўрқув билан тўп сурганига гувоҳ бўлганман. Уларга омад кулди. Биз эса, охирги ўн йилликдаги “олтин авлодимиз” билан омад тулпорини қувиб етиб, ёлидан маҳкам ушлай олмадик, холос. 

Жанубий Корея 

Майли, барча ножўя фикрлардан воз кечган ҳолда, қитъадошларимизга омад тилайлик. 
Бу жамоани саралашдаги учрашувлари ҳақида ёзишдан маъно йўқ. Фақат, термани бошқарувига бир вақтлар яхшигина футболчи бўлган Хон Мён Бони келганини айтиб ўтаман. 
Европалик мутахассислар, таркибида фақат бир донагина 30 ёшдан юқори футболчиси бўлган термага - ёрқин келажакка эга,- дея таъриф бермоқдалар. Дарҳақиқат, улар сафида қўҳна қитъанинг кўзга кўринган клубларида ўйнайдиган ёш маҳоратли футболчилар бор. 

 

Жанубий Кореянинг таркибдаги энг таниқли футболчиси бу - Сон Хин Мин. Бу футболчига “Байер” клуби ўз вақтида 10 миллион евро сарфлаган. Янги клубига тез мослашиб кетган Мин илк ўйинлариданоқ рақиблар дарвозасига голларни қалаштириб ташлади. Лекин, унинг терма жамоа билан алоқалари бошида яхши бўлмаган. Мураббийлар штаби ёш футболчини ўз сафига 2011йилдан бошлаб чақиришни бошлаган бўлсада, у клубдаги фаолиятини афзал билиб узоқ вақтгача келмай юрди. Вояга етиб улғайгач, ақли кириб 2014-йилдан у терманинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Бразилияда корейсларнинг энг ишонган ўйинчиси ҳам менимча, Сон Хин Мин бўлади. 

“Осиё йўлбарслари” таркибида яна бир нечта Англия, Германия ва Япония биринчиликларида яхши ўйин кўрсатиб келаётган футболчилар мавжуд. 
Келинг, яхшиси мундиалда - Россия, Бельгия ва Жазоир термаларига қарши тушиши кўзда тутилаётган таркибни таништирай: 

Дарвозабонлар - Чжон Сон Рен ("Сувон Блюуингз"), Ким Син Гю ("Ульсан Хендэ"), Ли Бом Ен ("Пусан Ай Парк"); 

Ҳимоячилар - Хон Чжон Хо ("Аугсбург", Германия), Хван Сок Хо ("Санфречче Хиросима", Япония), Ким Чхан Су ("Касива Рейсол", Япония), Ким Чжин Су ("Албирекс Ниигата", Япония), Ким Ен Гвон ("Гуанчжоу Эвергранд", Китай), Квак Тхэ Хви ("Ал-Ҳилол", Саудия Арабистони), Ли Ен ("Ульсан Хендэ"), Юн Сок Ен ("Куинз Парк Рейнджерс", Англия); 

Ярим ҳимоячилар - Ха Дэ Сун ("Бэйцзин Гоань", Ҳитой), Хан Кук Ен ("Касива Рейсол", Япония), Ким Бо Кюн ("Кардифф Сити", Англия), Ли Чхун Ен ("Болтон", Англия), Пак Жон Ву ("Гуанчжоу Эвергранд", Ҳитой), Сон Хин Мин ("Байер", Германия), Чи Дон Вон ("Аугсбург", Германия), Ки Сон Ен ("Сандерленд", Англия); 

Ҳужумчилар - Ким Син Ук ("Ульсан Хендэ"), Ку Чжа Чхоль ("Майнц", Германия), Ли Гин Хо ("Санджу Санму"), Пак Чху Ен ("Уотфорд", Англия). 

Бу таркибда сизга таниш бўлган исмлар сони жуда озлиги аниқ. Лекин, билсангиз, жаҳон чемпионати футболчиларга ўз индивидуал салоҳиятини намойиш этиб бериш учун жуда катта саҳна вазифасини ўтайди. Балки, мундиалдан сўнг улардан уч-тўрттаси номини эслаб қоладиган бўлармиз. 

 

Тахминларга келадиган бўлсак, жаҳон рейтингида 54 ўринда жойлашган терма жамоани гуруҳдаги кучли дея эътироф этилаётган Россия ва Бельгия тўсиғидан ўта олишини ўзи катта муаммо бўлса керак. Фоллар эса, камдан-кам ҳолларда ўзини оқлайди. Қанийди, Осиё термалари мундиалда юқори ўринларни эгаллаб қитъага бериладиган квоталар сонини кўпайтириб беришса.. 

Жанубий Корея термасининг гуруҳдаги ўйинлари жадвали: 

17 июнь Куяба Россия - Жанубий Корея 
22 июнь Порту-Алегри Жанубий Корея – Жазоир 
27 июнь Сан-Паулу Жанубий Корея – Бельгия 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 370 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]