Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 10 » ЖЧ-2014. Ёзнинг қайноқ томошаси. "Ordnung und arbeiten" – «Немис машинаси»
09:24
ЖЧ-2014. Ёзнинг қайноқ томошаси. "Ordnung und arbeiten" – «Немис машинаси»

Ҳўш, нима экан ўша - "Орднунг унд арбайтен"?... Таржимаси оддий – интизомли иш юритиш. Бу сўз замирида, немисча маъсулият, немисча тафаккур ва дунёқараш ётади.

Машина оддий деталлардан тузилади. Биргина, оддий больтнинг йўқлиги ёки сифатсизлиги унинг яхши ишламаслигидан далолат. Немисларда ҳамма нарса ўз ўрни-ўрнида бўлиши керак. Улар учун, икир-чикирни ўзи йўқ.. Фақат, интизом ва ишга маъсулият билан ёндашиш. Мюнхеннинг “Бавария”си катта миқдордаги трансферлардан ташқари, клуб учун 50 милллион евролик автобус сотиб олиши мумкин. Чемпионлар Лигаси учрашувларига клуб мукаммал жиҳозланган ўз автобусида боради. Бошқалар билиб қўйишсин, - кимсан, “Бавария” келяпти!

Яна бир мисол. Ҳали мундиал иштирокчилари Бразилияга боргач, қаерда истиқомат қилишни ўйламай туриб, немислар бир қарорга келиб бўлгандилар. Улар, ўзлари учун алоҳида база қуриб улгуришди. Ҳамма нарса муҳайё – фройленлар ва вистдан тортиб. Чунки, Йоахим Лёв бир интервьюсида – шундай қилиш керакки, биз, Бразилияда мукаммал шароитларда яшашишимиз керак,-деган эди-да. Шундан сўнг, Сальвадор аэропортидан 15 дақиқалик масофада - «Кампо Бахиа» деб номланган машғулот майдончаларига эга бешюлдузли лагерь пайдо бўлди. Қисқаси, Атлантика океани соҳилида мўжаз Германия қурилди, вассалом.

Майда деталларга эътибор берадиган немисларни мундиалдаги либосига эътибор бердингизми? Зўр ўйлаб топилган маркетинг ҳийласи- бу. Уларнинг футболкалари Бразилияликларнинг суюкли “Фламенго” клуби либоси билан бир хил дизайнда яратилган. Демак, бу либос маҳаллий аҳолини ўзига албатта тортади.

 

Немис термасига мухлислик қилинг! – деб, бу жамоани бошқалардан кучли эканлигини исботлаш, бу – ер юмалоқ, сув ҳўл бўлади, дейиш билан баробар.

«Бундесманншафт» сўнги марта узоқ 1990-йили дунёнинг энг зўр жамоаси номини қўлга киритган эди. Дунёдаги ҳеч қайси термаси жаҳон Кубогини олиш учун уларчалик заҳмат чекмаган. Бундеслигани иқтидорлар ишлаб чиқарувчи конвейерга ўҳшатиш мумкин. Бундан ташқари у энг кўп томошабин йиғиладиган ва энг юксак кўрсаткичли лига. Ҳўш, немислар бунга қандай эришишди? Яна ўша юқоридаги гап, енгини шимаришди ва - "Ордунг унд арбайтен".

Биламиз, юртимизда бу жамоани мухлислари кўпдан-кўп. Шундай бўлиши ҳам керак. Чунки, “Бундестам” қандай турнир қатнашмасин, бош совринига асосий даъвогар саналади. Бу жамоанинг сифатлари ҳақида кўп гапириб, бошни айлантиришни ҳам кераги йўқ. 

Philip

Филипп Лам – бир мавсумни ўзида чап қанот ҳимоячисидан маҳаллий Хавига айланди. Пеп Гвардиола «Бавария» учун кўпқиррали тош излаб, шуни тушундики, бу роль учун Ламдан маҳоратлироқ ва ақллироқ футболчи топилмайди. “Бундестим” сардори Бразилияда марказда ўйнайди. Сами Хедирачи-дейсизми? Унга ҳам жой топилади. Барибир, термани Ламсиз тасаввур этиб бўлмайди. Қудратли чумоли, Лёв ғояларини майдонда кўрсатадиган ўйинчи. У даражада мукаммал бўлмаган ҳимоя учун яхши сардор керак. Ламнинг тўп оширишларидаги аниқликка эса, фақат тасанно дейиш мумкин.

ozil

 

 

Месут Ўзил – бу ўша, зарур пайтда майса остига яшириниб оладиган футболчи. Ҳатто, Арсен Венгер ҳам “канонирлар” ўйинини унинг атрофида тузмоқчи бўлди. Бошида, Ўзил - Англия Лигасининг энг зўр ҳужумчиларидан бирига айланаётгандек тасаввур уйғотди. Кейин бўлса, асосий ўйинларда уни радар билан ҳам топиб олиш қийин кечаверди. Мавсумни бир ҳил темпда ўтказмаган – Ўзил, терма жамоада бошқача ўйнайди. У жамоадаги ҳужумларнинг бош дирижёридир. Яна, англияда ишлатмаган кучини энди мундиалда ишлатиши аниқ. Кўрасиз, ҳали Месут Ўзил – “Кўринмас одам” деган сўзни биров қайтиб ишлатмаса керак.

 

Яхшиси, якуний таркиб билан танишамиз:

Дарвозабонлар: Мануэль Нойер ("Бавария"), Роман Вайденфеллер ("Боруссия" Д), Рон-Роберт Цилер ("Ганновер");

 

Ҳимоячилар: Жером Боатенг, Филипп Лам ("Бавария"), Эрик Дурм, Кевин Гросскройц, Матс Хуммельс (барчаси – "Боруссия" Д"), Бенедикт Хеведес ("Шальке"), Пер Мертесакер ("Арсенал", Англия), Маттиас Гинтер ("Фрайбург");

 

Ярим ҳимоячилар: Юлиан Дракслер ("Шальке"), Марио Гетце, Тони Кроос, Томас Мюллер, Бастиан Швайнштайгер (барчаси – "Бавария"), Кристоф Крамер ("Боруссия" Менхенгладбах ), Сами Хедира ("Реал", Испания), Месут Ўзил ("Арсенал", Англия), Марко Ройс ("Боруссия" Дортмунд);

 

Ҳужумчилар: Мирослав Клозе ("Лацио", Италия), Лукас Подольски ("Арсенал", Англия), Андре Шюррле ("Челси", Англия).

 

 

 

Германия – фаворит. Бунга шубҳа йўқ. Мундиалдаги, ҳар томонлама мукаммал таркибга эга термалардан бири. Кўп нарсага эса, Бразилия майдонларининг таблоси ойдинлик киритади. Кутамиз...

 

Немис термаси собиқ-сардори Лотар Маттеусдан иқтибос:

“Бразилия ва Германия – энг кучли жамоалар, бу иккисига яқинроғи – Испания. Итальянлар бизни сўнги Европа чемпионатидан чиқариб юборишган, улардан эҳтиёт бўлиш керак. Фақат ҳимоягина, бизни бироз ўйлантирадиган жиҳатимиздир ”

 

 

Германия термасининг гуруҳ баҳсларидаги ўйинлари жадвали:

 

16 июнь Салвадор Германия – Португалия

21 июнь Фартолеза Германия - Гана

26 июнь Ресифи АҚШ - Германия

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 448 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]