Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 7 » ЖЧ-2014. Ёзнинг қайноқ томошаси. Бегона қитъадошимиз – Австралия термаси
12:35
ЖЧ-2014. Ёзнинг қайноқ томошаси. Бегона қитъадошимиз – Австралия термаси

Ҳа, ҳақиқатан шундай биз улар билан фақат - футболда қитъадошмиз. Австралияликлар, мундиал сари йўлни узоқ йиллар Океания орқали излашди. Тўғридан-тўғри йўлланмаси йўқ саралашлардан зерикиб, Осиё орқали яқин йўл борлигини тушуниб етганларига эса, ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. 

Яхши биласиз, Океания томонлардаги саралашдан муваффақиятли чиққан жамоа, яримта ўринни Жанубий Америка, Осиё ва Шимолий Америка термаларидан тортиб олиши керак. “Кенгурулар” ортиқча ҳаракатлардан кўра сариқ қитъада бутун ўринга ҳаракат қилганлари маъқул эканлигини тушуниб етишди ва тўғри қарорга келишди. 

Ҳозир Австралия географик томондан ўзи учун бегона бўлган қитъанинг энг етакчи термаларидан бири. Илк ўйинини 1922- йилда Янги Зеландияга қарши ўтказган “соккеруз”лар узоқ вақт Ҳитой, ЖАР ва ўзига яқин жойлашган давлатлар билан ҳалқаро ўйинлар ўтказиб юришган. Фақат авиация ривожланганидан сўнггина, кўп вақт ривожланмай турган Австралия футболи аста-секин оёққа турди.

Бу қитъада футболдан кўра крикетга қизиқиш юқори. Крикет бўйича финал мачтларида стадионлар юз минглаб томошабин билан тўлади. Лекин, миллионлар ўйини аста-секин унинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқда

Анге Постекоглу шогирдлари жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида айтарли зўр ўйин кўрсатгани йўқ. Фикрларим сизга тўйдан кейинги ноғора чалишдек туюлса ҳам барибир айтиб ўтаман. Агар, Ўзбекистон термаси мана шу гуруҳга тушганида биз учун бутунлай бошқача ҳолат бўлиши мумкин эди. Бизни гуруҳдаги вазият худди триллер кинофильмлардагидек якун топди. Чунки, йўлланмага даъвогар кучли жамоалар учта эди. Корея, Эрон ва бизнинг терма. 

Қўшни гуруҳда эса, менимча, ҳаммаси бошиданоқ аниқ бўлган Япония ва Австралия. Раунд давомида “соккеруз” охирги икки турни ҳаяжонда ўтказган бўлиши мумкин. Кенгурулар термаси, Уммон билан қайд этилган иккита дурангни аламини Иордания термасини катта ҳисобда ютиб, хуморидан чиқишди. Буёғига - қайдасан Бразилия!

Мундиал сари отланган таркибда сизга ҳарқалай таниш бўлган бир нечта футболчиларни учратасиз.

Австралия терма жамоасининг Бразилияга борадиган 23 нафар футболчиси: билан танишинг.

Дарвозабонлар:

Мэттью Райан («Брюгге», Бельгия), Митчелл Лэнгерак («Боруссия» Дортмунд, Германия), Юджин Галекович («Аделаида»)

Ҳимоячилар:

Иван Франьич («Брисбен»), Мэттью Шпиранович («Вестерн Сидней»), Бэйли Райт («Престон», Англия), Жейсон Дэвидсон («Хераклес», Голлландия), Алекс Уилкинсон («Чонбук», Корея), Райан Макгоуэн («Шаньдун», Китай).

Ярим ҳимоячилар:

Оливер Бозанич («Люцерн», Швейцария), Марк Брешиано («Ал-Гарафа», Қатар), Жеймс Холланд («Аустрия», Австрия), Майл Единак («Кристал Пэлас», Англия), Массимо Луонго («Суиндон», Англия), Мэтт Маккэй («Брисбен», Австралия), Марк Миллиган («Мельбурн»), Томас Оур («Утрехт», Голландия), Тим Кэйхилл («Нью-Йорк», США), Дарио Видошич («Сьон», Швейцария);

Ҳужумчилар:

Бен Хэллоран («Фортуна», Германия), Адам Таггарт («Ньюкасл»), Мэттью Лекки («Франкфурт», Германия), Жеймс Тройси («Мельбурн»).

 

 

АНГЕ ПОСТЕКОГЛУ – Австралиялик омадли мураббийлардан бири. Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозим яшил қитъада эмигрантлар жуда кўп. Ангенинг келиб чиқиши –грек. Демак, мундиал давомида “кенгуру”ларга Грецияда ҳам мухлислик қилишади. Мураббий жамоани ўтган йилнинг кузида собиқ мураббий немис Хольгер Осиек бошчилигидаги терма Бразилия ва Францияга ўртоқлик учрашувларида йирик ҳисобда(иккаласида ҳам 6:0) ютқазганидан сўнг қабул қилиб олган.

 

ТИМ КЭЙХИЛЛ - Тим Сиднейда туғилган. Отаси – ирланд, онаси – Самоалик. Унинг фуқаролигига назар солсангиз бир вақтнинг ўзида Ирландия, Самоа ва Австралиялик эканлигига кўзингиз тушади. Иқтидорли ярим ҳимоячи – “соккеруз”ларни танлади. Мундиалда ёши ўттиз тўртни қоралаган, тажрибали Тимнинг жамоага катта фойдаси тегиши аниқ.

 

Австралияни мундиалда қандай натижаларга эришишини тахмин қилиш жуда қийин масала. Ҳатто, уларнинг ўзлари ҳам бу турнирга 2015-йили бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик сифатида қарашмоқда. Юқоридаги фикрни терма жамоа бош мураббийининг қуйидаги иқтибоси ҳам тасдиқлаб турибди.

 

Австралия бош мураббийи Анге Постекоглудан иқтибос:

 

“Австралия термасида келажаги порлоқ ёш футболчилар жуда кўп. Иқтидорларимиз бир оз тажриба тўплаганларидан сўнг, ажойиб ўйинлар кўрсатишига шубҳам йўқ. Ўйлайманки, улар фақат ёзда бўлиб ўтадиган турнирдагина эмас, ҳали узоқ йиллар барчани ҳайратга солишади. ”

 

 

Австралия термасининг гуруҳ баҳсларидаги ўйинлар жадвали:

 

 

14 июнь Куяба Чили – Австралия

18 июнь Порту-Алегри Австралия – Голландия

23 июнь Курутиба Австралия - Испания

 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 316 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]