Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 6 » ЖЧ–2014. Ёзнинг қайноқ томошаси. Ака-укалар бир-бирига қарши – Гана термаси
06:57
ЖЧ–2014. Ёзнинг қайноқ томошаси. Ака-укалар бир-бирига қарши – Гана термаси

Замонавий футболда нималар содир бўлмайди, дейсиз. Швеция термасининг энг зўр ҳужумчиси деб аталадиган Златан Ибрагимичнинг томирида бошняк ва хорватлар қони оқмоқда. Ҳақиқатан қизиқ ҳолат, тўғрими? Лекин, ака-ука Боатенглар ҳикояси унданда қизиқроқ. 

2010 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ учрашуви. Фотосуратчилар немис Жером Боатенг ва ганалик Кевин-Принс Боатенгни бир-бири билан қандай қўл сиқиб кўришишини муҳрлаб олиш пайида. Лекин, улар жуда совуқ сўрашишди, мана бир ярим ойдирки, икки ака-ука, бир-бирларини танимаганга олиб юрибдилар. Ўзининг “Портсмут” сафидаги охирги ўйинида Кевин-Принс, Михаэль Баллакка оғир жароҳат етказиб, омадсиз немис ўйинчисини жаҳон чемпионатига бора олмайдиган қилиб қўяди. Кўпчилик бу ишни Кевин-Принс ўз жигари учун атайин қилди деб ўйлайдилар. Ҳатто, Жером ҳам. Кичик ука бу ҳодисага нисбатан –“У мени ҳимоя қилади деб ўйлаяпти!... Мен акамни танишни ҳам ҳоҳламайман! –дея фикр билдирган. 

 

Умуман олганда ҳақиқатан улар бир-бирига ўхшамайди. Балки, отаси бир бўлса ҳам, икки онадан туғилганликлари учун шундайдир. Иккаласи ҳам фаолиятини “Герта”да бошлаб, Англияга йўл олишди ва яна бундеслигага қайтишди. Жером ҳақида барча “яхши йигит” эканлигини айтади, Кевин-Принс бўлса, унинг ғирт тескариси. Тинимсиз тунги барлардаги “саргузаштлар” баданидаги татуировкалар жамланмаси ҳам унинг қандай характерга эга эканлигидан далолат. 

Тақдир ўйинини қаранг! Бугун-эрта бошланадиган жаҳон биринчилигининг гуруҳ баҳсида икки ака-ука майдоннинг икки тарафида яна тўқнаш келадилар. Ўтган сафарги бир ота фарзандлари ўртасидаси баҳсда немисларнинг қўли баланд келган эди. Балки, навбатдагисида бошқачароқ бўлар... Лекин, бу матч олдидан Боатенгларни бир-бири билан қуюқ сўрашишлари кутилмоқда. Ҳозир улар ўртасига раҳна соладиган ҳолатнинг ўзи йўқ. “Уруш болтаси” эса аллақачон чуқур жойга кўмиб қўйилган. 

 

Қаранг-а! Қизиқ ҳолатни топиб олдим деб, Африка қитъасидан 2006 ва 2010 йиллар оралиғида жаҳон чемпионати гуруҳ баҳсидан чиққан ягона жамоа Гана термаси ҳақидаги мақолани оилавий ҳикоя қилиб юборишимга оз қолибди. 

Ганаликларни ўйинини бир бора кўрган инсон уларни албатта ёқтириб қолади. Қисқа қилиб, айтганда 
“қора юлдузлар” зерикарли бўлмаган футбол намойиш этадилар. Мухлисларга эса, ана шундай футбол керак. 

 

Улар саралашнинг иккинчи босқичида сизга яхши таниш бўлмаган Замбия, Судан, Лесото термаларига қарши баҳсларда иштирок этиб, биринчи ўрин билан навбатдаги ҳал қилувчи плей-офф ўйинига чиққан бўлиб, учинчи раундда уларга ўз гуруҳининг ғолиби Миср термаси рақиблик қилди. “Қора юлдузлар” икки ўйин натижасига кўра, эҳромлар юрти вакилларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Умумий ҳисоб 7: 3. 

Қора қитъа юлдузлари ҳавас қилса арзигулик ўйинчилар жамланмасидан иборат таркиб билан мундиал сари йўл олади: 

Дарвозабонлар: Квараси ("Стремсгодсет", Норвегия), Дауда ("Орландо Пайретс", ЖАР), Адамс ("Адуана Старз"); 

Ҳимоячилар: Инкоом ("Платаниас", Греция), Опаре ("Стандард", Бельгия), Аффул ("Эсперанс", Тунис), Бойе ("Ренн", Франция), Менса ("Эвиан", Франция), Сумаила ("Мамелоди Сандаунз", ЖАР); 

Ярим ҳимоячилар: Эссьен ("Милан", Италия), Рабиу ("Кубань", Россия), Баду ("Удинезе", Италия), Асамоа ("Ювентус", Италия), Мунтари ("Милан", Италия), Адома ("Мидлсбро", Англия), Вакасо ("Рубин", Россия), Атсу ("Витесс", Голландия), А. Айю ("Марсель", Франция), Акуа ("Парма", Италия); 

Ҳужумчилар: Гьян ("Ал-Айн", БАА), Боатенг ("Шальке", Германия), Уорис ("Валансьен", Франция), Дж. Айю ("Сошо", Франция). 

Ҳа, таркибда таниш номлар талайгина. 

 

АСАМОА ГЬЯН – терманинг саралаш ўйинларида энг кўп гол киритган ва дунёнинг энг ғалати ҳужумчиси. Биринчидан - унинг кийимида “3” рақами туради, иккинчидан - фаолияти роса гуллаган пайтида Англия Премъер лигасини БАА чемпионатига алмаштирган. У “Аль-Айн”га бўлган муҳаббати туфайли “ВестХем” таклифини ҳам рад эта олди. 

 

МАЙКЛ ЭССЬЕН – терма жамоа фаҳрийси, майдонда тўп сурадиган энг машҳур ганалик футболчи. Охирги йилларда жароҳатлари боис, жисмоний ҳолатини тиклай олмагач, мускуллардан кўра, бошдан кўпроқ фойдаланиладиган Италия футболи томон йўл олган. Ўтган мундиални ўтказиб юборган Эссьенда ўзини кўрсатиш учун алоҳида режалар бўлиши керак. 

Тахминларга келсак, Жеймс Квеcи Аппиа шогирдлари - Германия, АҚШ, Португалияга қарши албатта, нималарнидир ўйлаб топадилар. Бу гуруҳда нима бўлиши ҳақида фол очган мутахассислар фикрига қизиқиб кўрмаган маъқул. Яхшиси, келинг қизиқарли футбол кўрайлик. 

 

Гана ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенгдан иқтибос: 
“Агар, укам Жером қатнашадиган иккаламизни жамоамиз 1/8 финалга йўл олса, зўр иш бўлар эди. Аммо, мени тахминимча, бундай бўлмайди. Кейинги босқичга фақат битта Боатенг чиқади! Ҳали, кўрамиз, қай бири эканлигини! ” 

Гана терма жамоасининг гуруҳ баҳсларидаги ўйинлари жадвали: 

17 июнь Натал Гана – АҚШ 
21 июнь Фортолеза Германия – Гана 
26 июнь Бразилиа Португалия - Гана 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 436 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]