![]() | Изохлар: 2 |
![]() | Изохлар: 2 |
![]() | Изохлар: 2 |
Rooney - Top 10 Goal 2013/14
| Rooney Top 10 Goals
| Ronaldo vs Suarez
| Luis Suarez Top 10 Goals
| TOP 20 UEFA Champions League 2013/14
|
Liverpool голлар- Top 10
| TOP 10 Arsenal
| Transfer Hazard PSG да £50m?
| Suarez Real Madrid €120m?
| Top 10 Premier League
|
№ | Тўпурарлар | Гол |
---|---|---|
1 | Луис Суарес | |
2 | Даниэль Старридж | |
3 | Яя Туре | |
4 | Серхио Агуэро | |
5 | Уэйн Руни | |
№ | Сўнги ўйинлар | |
1 | Cardiff City-Chelsea | |
2 | Вест Бромвич-Стоук | |
3 | Sunderland-Swansea | |
4 | Hull City-Everton | |
5 | Manchester City-West Ham United | |
6 | Tottenham Hotspur-Aston Villa | |
7 | Liverpool-Newcastle United | |
8 | Norwich City-Arsenal | |
9 | Fulham-Crystal Palace | |
10 | Southampton-Manchester United | |
№ | Башоратчилар | |
1 | arsa_barsa | |
2 | Chelsea_is_in_my_heart | |
3 | Khan | |
4 | ArsenalUZB | |
5 | BestMasterN001 | |
6 | Manchester_78 | |
7 | Italiano | |
8 | Mаn_City | |
9 | BROSOOK | |
10 | MYU_0557 | |
11 | Sodiq92 | |
12 | Real-Madrid-97 | |
13 | АЗИМ | |
14 | MADRIDIST | |
15 | ALGION | |
16 | MANUnited-FCBarca | |
№ | Топқирлар | |
1 | MYU_0557 | |
2 | Hazard_93 | |
3 | Imperia_Chelsea | |
4 | Sardorbek | |
5 | Mansur-chelsi | |
6 | ------------- | |
7 | ------------- | |
8 | ------------- | |
9 | ------------- | |
10 | ------------- |
[06.07.2014] | [Арсенал] |
«Барселона» Алексис Санчесни «Арсенал»га 32 миллион еврога сотишга тайёр (2) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Фарид Мондрагон фаолиятини якунлади (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Мессининг "бармоғи"ни синдиришди, Марадонага зарар етказишди (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Арьен Роббен: "Ван Гал – ҳақиқий сеҳргар" (2) |
[06.07.2014] | [Ливерпуль] |
Музокара давом этаётир (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Неймар машҳурлигига оид 9 та далил (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Родригеслар "бандаси" (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Неймарни сафдан чиқарган Суньига ФИФА томонидан жазоланиши мумкин (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Марк Вильмотс: "Аргентина ҳеч нарса кўрсата олмади" (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Месси: "Вазифани бажардик" (2) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
ЖЧ-2014. Аргентина 1990 йилдан буён биринчи бор ярим финалга йўл олди (Видео) (0) |
[06.07.2014] | [Ман Юнд] |
Томонлар рози. Эвра Италияга йўл олади (4) |
[06.07.2014] | [Арсенал] |
“Арсенал” Видаль ва Санчес борасида аниқ тўхтамга келиш арафасида (0) |
[06.07.2014] | [Ман Юнд] |
Райан Гиггзга фахрли фанлар доктори номига сазовор бўлди (Фото) (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
ЖЧ ярим финалида Голландия Аргентина билан, Бразилия эса Германия билан ўйнайди (0) |
№ | Команда | И | О |
---|---|---|---|
1 | Манчестер Сити | 38 | 86 |
2 | Ливерпуль | 38 | 84 |
3 | Челси | 38 | 82 |
4 | Арсенал | 38 | 79 |
5 | Эвертон | 38 | 72 |
6 | Тоттенхэм | 38 | 69 |
7 | Манчестер Юнайтед | 38 | 64 |
8 | Саутгемптон | 38 | 56 |
9 | Ньюкасл | 38 | 49 |
10 | Стоук | 38 | 47 |
11 | Кристал Пэлас | 38 | 44 |
12 | Вест Хэм | 38 | 40 |
13 | Суонси | 38 | 39 |
14 | Астон Вилла | 38 | 38 |
15 | Халл | 38 | 37 |
16 | Вест Бромвич | 38 | 37 |
17 | Сандерленд | 38 | 36 |
18 | Норвич | 38 | 33 |
19 | Фулхэм | 38 | 32 |
20 | Кардифф/td> | 38 | 30 |
[04.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Бугунги ўйинлар букмекерлар нигоҳида (0) |
[12.06.2014] | [ЖЧ-2014] |
Роналду, Месси, Ахмедов ва бошқа юлдузларнинг машиналари ёҳуд 4 млн фунтли авто коллекция кимга тегишли? (1) |
[04.07.2014] | |
FIFA tomonidan futbolchilarning tezligi borasida o’tkazilgan tadqiqot (0) |
[09.06.2014] | [ЖЧ-2014] |
“Динозаврлар термаси”. ЖЧ - 2014нинг 11 қарияси (0) |
[02.03.2014] | |
Дунёдаги 5 та энг бой футболчилар (1) |
[23.01.2014] | [Ман Юнд] |
«МЮ»НИ КИМЛАР КУЧАЙТИРАДИ? (5) |
[10.03.2014] | [Арсенал] |
Арсенал клубини шармандаси (2) |
[04.07.2014] | [Ливерпуль] |
Фото. Эмре Жан - “Ливерпул”нинг янги футболчиси (3) |
[02.09.2013] | |
LIVE: Bugungi transferlar xaqida (1) |
[09.06.2014] | [Ман Юнд] |
Pogba JCh bahslaridan so'ng "Yunayted"ga qaytishini tasdiqladi (0) |
[05.07.2014] | [Fapl.uz блоги] |
Голландия - Коста-Рика. Рақамлар сўзлаганда (0) |
[02.07.2014] | [Fapl.uz блоги] |
Роберто Баджо (0) |
[01.07.2014] | [ЛИВЕРПУЛЬ] |
Суареcга қўйилган еттита чеклов (1) |
[17.05.2014] | [Арсенал блоги] |
arsenalning fa cupdagi statistikasi (0) |
[11.05.2014] | [Челси] |
Petr chexning ma'lumoti (0) |
10:57 ЖЧ-2014: Гуруҳ босқичининг ўнта асосий воқеаси | |
Гуруҳ баҳслари қай жиҳатлари билан ёдда қолди?..
Қаранг-а, ярим ойдан бери ҳар куни олий сифатли футбол мусобақалари билан ҳамнафас яшаяпмиз. Ҳатто, бизни чин дилдан тушунадиган аёлларимиз, опа-сингилларимиз ҳам узундан-узоқ телесериаллардан кўра қизиқарлироқ томоша борлигини ҳис этишди. Барча футбол ишқибозлари билан ёнма-ён яшаб, тушуниб келаётган нозик ҳилқатларга ташакур айтганча, икки ҳафта мобайнида ақлимизни олган мундиалнинг илк раунди воқеаларини таҳлил қилайлик.
Томошабоплик ва кутилмаган ҳолатлар Катта турнирлар олдидан унинг қандай ўтиши бизни хавотирга солади. Айниқса, футболни чин дилдан севадиган инсонларда, мусобақани байрамдек кутганлари учун шундай ҳолат юз беради. Тўғрисини айтиш керак, мундиал жуда қизиқарли ўтяпти. Дарвозага урилган голлар сонининг кўплиги, ажойиб ҳолатлар... Фақат, биз ғамгин бўладиган биттагина жиҳат бор – бу ҳам бўлса термамизнинг мундиалда қатнашмаётганлигидир.
Европа футбол қуёшининг ботиши Жаҳон чемпионлари ва икки бора Европа тожини кийган испанлар биринчи бўлиб ортга чекиндилар. Улар орқасидан омадсиз инглизлар йўлга тушишди. Хорватлар, итальянлар ва португаллар эса гуруҳнинг сўнги ўйинида айни пайт савия бобида пастга тушиб кетганликларини англаб, мундиалдаги қўҳна қитъа жамоалари сафини янада озайтиришди. Бекорга мутахассислар Жанубий Америкада ўтган турнирда бирорта Европа термаси ғолиб бўлмаганини эслатмаган эканлар. Испанлар қарибди, португаллар синибди, итальянларнинг айёрона қитмир ўйини эса энди наф бермас экан. Инглизларни-ку гапиришнинг ҳам кераги йўқ, улар катта турнирларда қачон ғолиб бўлганини кўрганларнинг ёши бир жойга бориб қолган бўлса керак.
Африкаликларнинг шарманда бўлиши 90 йиллардан бери мутахассислар Африка термаларидан курраи-замин биринчилигида ёрқин натижалар кутишни тахмин қилишади. Чунки, йил сайин Европа топ-клубларида Африка қитъасида вояга етган футболчилар сони кўпайиб бормоқда. Фақат, айрим юлдузларнинг пулни яхши кўриши ва такаббурлиги ўйин сифатини ўсишига акс таъсир кўрсатди. Гана термаси португаллар билан ўйин олдидан инжиқлик қилишни бошлади ва охир-оқибат, мутасаддилар 3,5 миллион доллар нақд пулни самолётда Бразилияга етказиб, футболчиларга тарқатдилар. Гананинг икки етакчисини эса, “кемадаги қўзғолон” туфайли жамоадан ҳайдаб солдилар. Якунда терма португаллардан мағлубиятга учраб, уйларига равона бўлди. Катта пуллар ҳидини яхши кўрадиган Камерун термаси сардори Самюэл Это’О ўз термасини тўғри жарликка бошлади. Талабни қаранг! Агар, термага мукофот пуллари олдиндан беришмаса майдонга тушмас эмишлар. Якунда, чўнтагини эрта қаппайтирган ношукурлар уч ўйинда умумий 1:9 ҳисобида мағлубиятга учради.
Коста-Рика “ўлим гуруҳи”дан омон чиқди Жаҳон чемпионати бошланмасидан олдин ҳамма “D” гуруҳида Англия, Италия ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги кураш муросасиз бўлишини тахмин қилган эди. Коста-Рика терма жамоаси бўлса, тажрибали «ака»лари олдида “амалиётга келган ғўр талаба”га ўхшаб кўринди, гўё. Ҳимоя ва қарши ҳужумларда ёрқин маҳорат намойиш қилган Коста-Рика терма жамоаси бирин-кетин Уругвай, Италия терма жамоаларини тиз чўктириб, ҳеч қандай умидсиз қолган Англия билан дуранг ўйнади. Жамоа шов-шувли тарзда ўзи ҳақидаги фикрларни йўққа чиқарганча, рақибларига “ўлим гуруҳи” қандай бўлишини кўрсатиб қўйди.
Луис Суарес ажойиб ньюсмейкер(ўзининг алоҳида жиҳатлари билан ОАВда юлдузга айланишни хоҳловчи шахс)га айланди
Тан олиш керак, “Ливерпул”нинг уругвайлик ҳужумчиси жорий йилда жаҳонинг энг зўр ҳужумчиларидан бири бўлди. Англия чемпионатидаги фаолиятидаги давомида у “Манчестер Юнайтед” сардорини ирқчиларча ҳақорат қилди, “Челси” футболчиси Бранислав Ивановични тишлаб, яна жуда кўп майда-чуйда симуляциялар қаҳрамонига айланди. “Ливерпул”га ишқибозлик қилмайдиган англиялик мухлисларни Суаресга бўлган салбий қарашлари кучайиб борар, боз устига иккинчи турда ҳужумчи туманли ўлка термаси дарвозасига иккита гол жойлаб, уларни уйга жўнатиб юборди. Итальянлар билан бўлган ўйинда у ҳимоячи Кьеллинини тишлаб олиб, ФИФА томонидан ноябрь ойигача футболдан четлатилди. Бундай буёғига, Уругвай тушуниб бўлмайдиган лидерисиз жангга чиқади.
Ҳакамларга эътирозларнинг кўплиги
Бразилиядаги жаҳон чемпионати мезбонлар фойдаси учун берилган шубҳали пенальти билан бошланди. Кенг афкор омма футбол қоидаларини яхшигина тушуниб қолганлиги учун, ҳатто, маъсулиятли турнирларда ҳам бундай ҳолатлар юз беришига ҳам ўрганиб қолган. Қизиғи, мана шундай хатолар кўпроқ Мексика термаси жамоаси ўйинларида юз бераётгани таажжубли ҳолат. Аста-секин, бу ҳолат яхшиланиб борди. Мухлислар европадан бўлмаган ҳакамларнинг савияси пастлигини муҳокама қилишга ўтишди, лекин, мана шу жойда ҳатто, Европа чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсларида номдор ҳакамларнинг қандай хатоларга йўл қўйганини эслаб қўйсак яхши бўлар эди. Ҳакамлар эса, турнирга иккита янгилик билан келгандилар. Биринчиси, жарима тўплари тепилиши чоғида футболчиларни қандай масофада туришларини кўрсатиб турадиган майдонга сингиб кетадиган кўпик бўлса, иккинчиси, дарвоза ишғол қилинганини аниқлаб берадиган технология. Иккинчи янгилик кўп ҳолатларда қўл келди. Месси ва Неймар кутилган ишончни оқлаяпти
Бразилия ва Аргентинада футболни илоҳий даражага кўтариб юборишган. Уларнинг иккита илоҳи ҳам бор. “Барселона”нинг икки ҳужумчиси Месси ва Неймар ҳозирча ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Иккаласида ҳам урилган голлар сони ҳавас қиладиган даражада. Ҳозирча, Лео Мессини мамлакат кумири Диего Марадонадан фақат бир жиҳат – жаҳон чемпионлиги титули ажратиб турибди. 27 ёшли ҳужумчи учун мундиал фаолиятидаги ёрқин саҳифани очиши мумкин ва ҳозирча у зўр тезликда кетмоқда.
Турнирда яққол фаворитнинг ўзи йўқ Бразилия терма жамоаси ҳимоясида муаммолар бор, Мексика терма жамоасида ҳам мана шу муаммо билан биргаликда ҳакамлардан ҳам ёлчимаслик, голландияликлар эса испанияликларни «уриб» ташлаганларидан сўнг австралияликлар билан бўлган ўйинда «депсиниб» қолдилар. Колумбия ва Франция терма жамоалари нисбатан кучсиз бўлган рақибларга тўғри келишди. Немисларни Гана терма жамоаси билан бўлган ўйинидан сўнг уларнинг кучига шубҳа уйғонди. Бельгияликлар барча ўйинларни жиддий ўтказа олмадилар. Қисқаси, турнирда камчиликлардан ҳоли терма жамоанинг ўзи йўқ. Мана кўрасиз, плей-офф баҳслари бизга ҳали кўплаб кутилмаган натижаларни тақдим этади. | |
Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 350 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0 |
Хамма изохлар: 0 | |