Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 9 » Жаҳон чемпионатларига таалуқли қизиқарли рақамлар
10:26
Жаҳон чемпионатларига таалуқли қизиқарли рақамлар

Eurosport.ru сайти Жаҳон чемпионатлари финал қисмларига таалуқли ажойиб рақамларни ва қизиқарли фактларни тўплаган. Уни таржима қилган ҳолда сизларни ҳам улар билан таништирамиз.

2,208: Ўтган мундиалнинг финалида Андрес Иньеста томонидан қўшимча таймда Жаҳон чемпионатлари тарихидаги 2,208 гол киритилганди

http://arena.uz//uploads/iniestablog.jpg

0: Энг биринчи 1930-йилда Уругвайда ўтган Жаҳон чемпионатининг тўпурари Аргентина терма жамоаси футболчиси Гильермо Стабиле турнирга қадар миллий терма жамоа сафида бирорта ҳам учрашув ўтказмаганди. Ўзининг илк ўйинини иккинчи турда асосий ҳужумчи Роберто Черро руҳий тушкунликка тушиб муаммоларга гирифдор бўлгач ўтказди.

4: Мундиаллар тарихида ўтган тўрттагина учрашувдагина икки ўзаро рақиб жамоанинг сардорлари гол киритишган экан.

9: Футболкаларга рақамлар ёзишни бошланганидан кейин яъни 1954-йилдан кейин тўртта “тўққизликлар” мундиаллар тўпурарига айланишган: Дражан Еркович (Югославия) 1962-йилда, Олег Саленко (Россия) 1994-йилда, Давор Шукер (Хорватия) 1998-йилда ва Роналдо (Бразилия) 2002-йилда.

http://arena.uz//uploads/sukerblog.jpg

517: Жаҳон чемпионати – 1990да Италия терма жамоаси голкипери Вальтер Дзенга ўз дарвозасидан 517 дақиқа давомида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаганди.

3: 2006-йилда Австралияга қарши учрашувда хорватияликлар ҳимоячиси Йосип Шимунич бир учрашувнинг ўзида учта сариқ карточка олган. Бош ҳакам Грэм Полнинг хатоси сабаб яна бир сариф карточкани Хорватия ҳисобига ёзиб қўйган, ўшанда аслида огоҳлантириш Австралия учинчи рақамли футболчиси(Крейг Мур)га кўрсатилганди.

 

11: Жаҳон чемпионатларидаги ғалабалар рекорд серияси Луис Фелипе Сколарига тегишли, унинг қўл отсидаги жамоалар 11 ўйин давомида кетма-кет ғалаба қозонишган.  2002-йилда Бразилия етти учрашувнинг ҳаммасида ғалаба қозониб чемпионга айланган, тўрт йил ўтгач эса айнан шу мутаҳассис бошқарувидаги португалияликлар кетма-кет тўрт ўйинда ғалаба қозонишган.

300: Мухлисларнинг стадионга киришлари бўйича антирекорд энг биринчи Жаҳон биринчилигида 1930-йилда кузатилган. Руминия – Перу учрашувига(3:1) ўшанда атиги 300 мухлис ташриф буюрганди. Шундай экан Ўзбекистон Олий лигасидаги жамоаларимиз мураббийлари, мутаҳассислар-у журналистлар мухлислар ташрифидан нолимаслар ҳам бўлаверади. 

16: Мундиаллар тарихида ҳали ҳеч бир жамоа бир Жаҳон чемпионати двомида 1954-йилдаги Жанубий Корея термасичалик кўп гол ўтказиб юбормаган. Ўшанда қитъадошларимиз венгерларга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлишган(0:9), кейин эса турклар кореяликлар дарвозасига жавобсиз 7та тўп йўллашганди.

4: ГФР яъни Германия терма жамоаси тўрт бор плей-офф учрашувларини қўшимча вақтга ва пенальтилар сериясига олиб ўта олган ва қизиғи ўйинларнинг ҳаммасида 11 метрлик зарбалар бўйича рақибдан устун кела олган.

http://arena.uz//uploads/germanycelebrate.jpg

14: Англиялик ҳакам Ховард Уэбб 2010-йилги мундиал асосий ўйинини бошқарган чоғида Жаҳон чемпионатлари финалларида карточкалар кўрсатиш сони бўйича рекордни янгилаганди, у испанлар ва голландларга умумий ҳисобда 14та сариқ карточка кўрсатган ва бу билан чекланиб қолмаган. Уэбб учрашувда бир футболчини майдондан ҳам четлатган.

20: Қаттиқўл ҳакамлик бобидаги умуммий рекорд эса россиялик ҳакам Валентин Иванов номига расмийлаштирилган. Иванов 2006-йил Германияда ўтган жаҳон чемпионати 1/8 финали Португалия – Голландия учрашувида 16 та сариқ карточка кўрсатган ва тўрт марта чўнтагидан қизил карточкани чиқариб ўйинларни четлатганди.

7: Бразилия ва Швеция Жаҳон чемпионатлари финал қисмида етти марта ўзаро учрашув ўтказишган: 1938-, 1950-, 1958-йил (финал), 1978-, 1990- ва 1994-йиллар (шу йили икки марта тўқнаш келишган гуруҳда ва плейй-оффда)да. Пентакампеонлар бешта ўйинда ғалабага эришганлар, икки учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 21:8. Германия ва Сербия терма жамоалари ҳам шунча марта учрашишган: 1954- 1958- 1962- 1974- 1990- 1998- 2010-йилларда. Тўрт учрашувда немислар ғалаба қозонишган бўлса, бир ўйинда сербларнинг қўли баланд келган. Икки тўқнашув эса дуранг билан ниҳоя топган. Тўплар нисбати: 11:5.

14: Ҳали ҳеч бир жамоа ГФР термасичалик кўп гол ўтказиб юборган ҳолда мусобақа ғолибига айланмаган. 1954-йилда немислар антиқа рекорд қайд этишган. Ўшанда “машина” 14 голнинг саккизтасини гуруҳ босқичидаги учрашувда ўтказиб юборишганди. Ўшанда афсонавий Венгрия термаси немислар дарвозасига саккизта тўп йўллаганди. Бироқ қатъият бобида унча мунча жамоаларга ўрнак бўла олувчи немислар финалда “Олтин жамоа”дан реванш олишган ҳамда 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан чемпионликни нишонлашганди.

Манба: www.fapl.uz

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 629 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]