Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 11 » Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тез урилган голлар
10:59
Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тез урилган голлар

1. Хакан Шукур (2002): 11 сония 

2002 йил 26 июнь (Тэгу), учинчи ўрин учун учрашув 

Жанубий Корея – Туркия – 2:3 

11 сония. 2002 йилги жаҳон чемпионатининг сўнгги ўйинларидан бири бошланишига шунча вақт ўтгач, мундиалларнинг 40 йиллик рекорди “тахтдан тушди”. Гус Хиддинк бошчилигида майдонга чиққан мезбонлар ўйинни марказдан бошлаб, уни орқага Хон Мён Бога етказган бўлсалар, бу ерда ҳали ўйинга киришиб улгурмаган ҳимоя чизиғи кетма-кет хато қила бошлади. Ҳимоячи Илхон Мансиз таъқибида хатога йўл қўйди, у эса ўз навбатида тўпни шу заҳоти Хакан Шукурга узатган бўлса, «Парма» форварди томошабинларни жимиб қолишга мажбур қилди. 

2. Вацлав Машек (1962): 16 сония 

1962 йил 7 июнь (Винья-дель-Мар), гуруҳ босқичи 

Мексика – Чехословакия – 3:1 

Қирқ йил давомида турган рекорднинг фахрий соҳиби чехословакиялик ҳужумчи Вацлав Машек бўлиб, унга Чилидаги турнирда Мексика дарвозасини ишғол қилиши учун бор-йўғи 16 сония етарли бўлди. Жарима майдонига кириб борган Машек кучли зарб билан уни узоқ қуйи бурчакка жойлаб қўйди. Чехословакия термасининг устунлиги узоқ чўзилмаган ва ўйин унинг мағлубияти билан тугаган бўлса ҳам Машек ўз номини футбол тарихида қолдирди. Шукурнинг натижасига қадар унинг рекорди ҳеч қачон “қуламайдиган” бўлиб туюларди. 

3. Эрнст Ленер (1934): 25 сония 

1934 йил 7 июнь (Неаполь), учинчи ўрин учун учрашув 

Германия – Австрия – 3:1 

Рекордига ҳеч ким яқинлаша олмаган яна бир футболчи Германиянинг ўнг қанот ҳужумчиси Эрнст Ленер эди. «Швабия» ўйинчиси бронза учун кечган учрашувда ўзини кўрсатди ва қўшни австриялик футболчилар дарвозасини ўйин бошланганидан 25 сония ўтгач ишғол этишга эришди. Танаффус олдидан Ленер ўзининг иккинчи голини уриб, умумий ҳисобни 3:1 га етказди. 

4. Брайан Робсон (1982): 27 сония 

1982 йил 16 июнь (Бильбао), гуруҳ босқичи 

Англия – Франция – 3:1 

Англия термаси тарихидаги энг машҳур голлардан бири Бильбаода Брайан Робсон томонидан киритилган. Ўйиннинг 27-сониясида бу терманинг бўлғуси сардори Терри Бутчернинг тўп ташлашидан кейин акробатик усулда сакраб тўпни Жан-Люк Эттори ёнидан ўтказиб юборди. 

5. Эмиль Венант (1938): 35 сония 

1938 йил 5 июнь, Париж, дастлабки плей-офф раунди 

Франция – Бельгия – 3:1 

Робсоннинг голидан 44 йил аввал французлар ўз ватанларидаги жаҳон чемпионатида жуда омадли старт олдилар. Бельгия билан учрашувнинг 35-сониясида Парижнинг «Расинг» клуби ҳужумчиси Эмиль Венант рикошетдан фойдаланиб, тўпни Бельгия термаси дарвозасига йўллаб, ишқибозлар қалбида ЖЧ ғалабасига бўлган умид учқунларини уйғотди. Афсус, бундай бўлмади: чорак финалда французлар Италияга йўлни бўшатишга мажбур бўлдилар. 

6. Арне Нюберг (1938): 35 сония 

1938 йил 16 июнь (Париж), ярим финал 

Венгрия – Швеция – 5:1 

Франция – Бельгия учрашувидан бир ҳафта ўтгач, Арне Нюберг Венантнинг натижасини такрорлади. Балки ўша гол Швеция термаси форвардига шахсий шуҳрат келтирган бўлса ажаб эмас, аммо ўйин нуқтаи назаридан унинг натижаси фойда келтирмади – 19 дақиқадан сўнг Свен Якобсеннинг автоголи Нюбергнинг ҳаракатларини зое кетказган бўлса, кейинроқ венгрлар яна тўртта гол киритдилар. 

7. Бернар Лякомб (1978): 37 сония 

1978 йил 2 июнь (Мар-дель-Плата), дастлабки гуруҳ босқичи 

Италия – Франция – 2:1 

Биринчи турнинг 37-сониясида урилган гол – жаҳон чемпионатини бундан ҳам омадлироқ бошлаш мумкинми? Французлар 1978 йили ЖЧни айнан шундай бошлаб, Бернар Лякомб Дидье Сикснинг юқорилатиб оширган тўпини боши билан дарвозага йўллади. Бу вақтга келиб, «уч ранглилар» Италияни 58 йилдан буён юта олмаётган эдилар. Тезкор гол урганларига қарамай, бу кеча ҳам французлар учун омадсиз бўлди: танаффусга қадар Паоло Росси ўйиндаги мувозанатни тиклаган бўлса, иккинчи таймда италиялик Ренато Заккарелли ўйин тақдирини ҳал қилди. 

8. Флориан Альберт (1962): 50 сония 

1962 йил 3 июнь (Ранкагуа), гуруҳ босқичи 

Венгрия – Болгария – 6:1 

1962 йилда болгарларга қарши учрашув Флориан Альберт учун жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг эсда қоларли ўйинларидан бири бўлди, деб бемалол айтиш мумкин. Венгриялик ҳужумчига ҳисобни очиш учун 50 сония, иккита тўп уриш учун олти дақиқа, хет-трикка эришиш учун эса 53 дақиқа етарли бўлди. 

9. Адальберт Дешу (1930), 50 сония 

1930 йил 14 июль (Монтевидео), гуруҳ босқичи 

Руминия – Перу – 3:1 

Биринчи жаҳон чемпионати тўғрисидаги аксарият статистика маълумотлари узуқ-юлуқ ва ноаниқ бўлса ҳам, бироқ турнирнинг румин футболчиси Адальберт Дешу (Константин Станчу) томонидан киритилган энг тезкор голи ҳақида кўп нарса маълум. У 50-сонияда киритилган, аммо унинг муаллифи кимлиги муаммо. Баъзи манбалар тўпни Константин Станчу киритган, деб ҳисобласалар, ФИФА нинг расмий сайти гол муаллифи, деб Дешуни кўрсатади. 

10. Сельсо Айяла (1998), 53 сонияы 

1998 йил 24 июнь (Тулуза), гуруҳ босқичи 

Парагвай – Нигерия – 3:1 

Сельсо Айяла ўз номини жаҳон чемпионатлари тарихига ёзиб қўйди. У Нигерия терма жамоаси жарима майдончасида ҳаммадан баланд сакраб, Франсиско Арсенинг қанотдан юқорилатиб оширган тўпини биринчи бўлиб эгаллади. Парагвайлик футболчи уни бир метрдан Питер Руфаи дарвозасига жойлаб қўйди. 

11. Пак Син Жин (1966): 59 сония 

1966 йил 23 июль (Ливерпуль), чорак финал 

Португалия – КХДР – 5:3 

Бир неча кун аввал Италия устидан эришган сенсацион ғалабасига қарамай, Эйсебио бошчилигидаги португалияликларга қарши чорак финал ўйинига КХДР термаси муқаррар аутсайдер сифатида чиқди. Бироқ соатнинг сония стрелкаси бир марта айланишга улгурмай, кореяликлар ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Учрашувнинг 25-дақиқасига келиб, осиёлик футболчилар 3:0 ҳисобида ғолиб чиқаётган эдилар. Ана шунда буюк Эйсебио ишга киришиб, ўзининг тўрт голи билан учрашув тақдирини ҳал қилди. Ҳакам ҳуштагига 10 дақиқа қолганида Жозе Аугушту ўйинга нуқта қўйди – 5:3. 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 492 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]