Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 6 » ҲУРМАТГА ЛОЙИҚ ЧИНАКАМ ЖЕНТЛЬМЕН
07:46
ҲУРМАТГА ЛОЙИҚ ЧИНАКАМ ЖЕНТЛЬМЕН

  Баҳорнинг сўнгги кунида «Ливерпуль» клуби ва Англия терма жамоасининг сардори Стивен Жеррард ўзининг 34 ёшли таваллуд айёмини нишонлади.

   «СЭ» эса футболчини ҳаётлик пайтидаёқ афсонага айлантирган энг муҳим воқеликларни ёдга олди.
 
Жеррард - уч қизнинг отаси
   Жеррардларда ҳозирча уч нафар фарзанд бор ва уларнинг бари қизалоқлардир. 2004 йили тўнғич фарзанд - Лили-Элла дунёга келганди. Орадан икки йил ўтиб, Лекси ва ниҳоят, 2011 йили Лурдес дунё юзини кўрди. Ота-она Жеррардларнинг тан олишича, улар биринчи чақалоқдан кейин узоқ танаффус олишни мақсад қилишганди. Аммо кейинчалик режалар ўзгариб кетган.
 
Ногиронликка бир қадам
Тарихдаги кўпгина машҳур футболчилар сингари, Жеррард ҳам ёшлигидаги бир воқеа сабаб умуман футболга ошно тутуна олмаслиги мумкин эди. Аниқроқ айтсак, қаҳрамонимиз 9 ёшлик пайтларида томорқада тўп ўйнаётиб, бехосдан қичитқи ўтлар орасида ётган, кимдир унутиб қолдирган паншахани босиб олади. Паншаха сими эса ёш иқтидорнинг товонини тешиб, суяккача қадалиб қолганди... Жароҳатланган болакайни текширувдан ўтказган маҳаллий шифокор Стивнинг ота-онасини ампутация (зарарланган аъзони кесиб ташлаш)га ундайди. Шунда «Ливерпуль» академиясининг раҳбари Стиви Хайвэй докторнинг қарорига қарши чиқиб, болани ҳеч қандай жарроҳлик амалиётисиз даволашни талаб қилади ва бу орқали Жеррарднинг нафақат футболдаги, балки бутун ҳаётидаги фожиадан сақлаб қолади. «Уч ҳафта шифохонада ётиб, «Ливерпуль» ва умуман, барча кумирларимнинг ўйинларини томоша қилдим. Бундан ортиқроқ роҳат бормикан?», - деди Жеррард кейинроқ.
 
Жеррард ва Фергюссоннинг алдови
«Уч шерлар»нинг бўлажак етакчиси 14 ёшга тўлганида, Англиядаги деярли барча клублар унга даъвогарлик қила бошлашди. Шунда Стивеннинг ўзи истаса-истамаса, баъзи клубларга бориб, уларнинг кўригидан ўтишга мажбур бўларди. Бу жамоалар сирасига эса «Эвертон», «Вест Хэм» ва ҳатто «МЮ» ҳам кирарди. «Аслини олганда, мен «Ливерпул»дан бошқа бирон жамоа билан шарт-нома тузишни истамасдим. Бошқа клублар кўригига эса шунчаки, «Ливерпуль» менежерлари диққатини ўзимга тортиш учунгина борардим. Лекин албатта, улар сафига қўшилиш ниятим асло йўқ эди», дейди Жеррард. Йигитча ҳатто ўшанда Алекс Фергюссоннинг афсонавий жамоаси билан тушлик қилишга ҳам улгурганди. Жеррард ҳалиям ўша тушликни алоҳида ҳиссиётлар билан эслайди-ю, бироқ барибир, ўшанда унинг фикру-хаёли мерсисайдликлар клубида эди. Шу тариқа, орадан икки йил ўтиб, «Ливерпуль» ёш иқтидор билан тўлақонли шартнома имзолади. Энг қизиғи, ўшанда Стив Жи ҳафтасига бор-йўғи 50 фунт миқдорида маош олган.
 
Умидсизлик ва Оуэн
Стив Жи «Ливерпуль» академиясидаги энг омадсиз тарбияланувчилардан бири бўлган десак, ҳайрон бўлманг. Бу - ҳақиқат. Стивен 16 ёшга тўлганида футболдаги фаолиятини тўхтатиш ҳақида ўйлай бошлади. Зеро академия тарбияланувчилари орасида энг паст натижалар айнан унга тегишли эди. Бу вақтларда «Ливерпуль» ёшлари таркибида энг порлоқ истеъдод - Майкл Оуэн бўлиб, ҳеч ким унинг инглиз футболининг чинакам юлдузи бўлишига сира шубҳа қилмасди. Лекин шунга қарамай, ўринбосарлар таркибидаги бир қатор жароҳатлар туфайли барибир, Стивга ҳам имкон берилди. Лекин 18 ёшида «Ливерпуль» асосий таркибидаги дебютини нишонлаган футболчи дарҳол журналистларнинг танқидига учради. Уни (аниқроғи, клуб мураббийларини) ҳали ғўрликда, ўзига ишонмасликда айблашарди. Айниқса, «Эвертон»га қарши принципиал ўйиндаги қизил карточка унга нисбатан эътирозларни янаям кучайтирди. Аммо бундан баттар кунларгаям чидаган Жеррард охир-оқибат, ҳаммани ўзига ишонишга мажбур қилиб, 23 ёшида «қизиллар»нинг сардорига айланди.
 
«Истамбул мўъжизаси» қаҳрамони
«Мен ўриндиққа чўкканча, қўлларим билан бошимни чангаллаб олдим. Хаёлимда фақат битта фикр чарх урарди - ҳаммаси тугади!» Стив Жи Истамбулдаги машҳур ЕЧЛнинг афсонавий финалини орадан бир неча йиллар ўтгач, юқоридаги жумлалар билан эслайди. Ёдингизда бордир, ўшанда «Ливерпуль» ҳал қилувчи баҳсда «Милан»га қарши майдонга тушиб, биринчи бўлимдан сўнг 0:3 ҳисобида енгилаётган, боз устида рақибдан бир киши кам бўлиб қолганди. Аммо танаффусдан сўнг мерсисайдликлар ҳисобни тенглаштириб, пенальтилар сериясида совринни илиб кетишади. Бу «камбэк»нинг асосий ташкилотчиси ва ижрочиси эса бизнинг бугунги қаҳрамонимиз эди. Стив иккинчи бўлимда ўнг қанотнинг бутун оғирлигини ўз зиммасига олиб, аввал биринчи жавоб тўпини киритади. Сўнг пенальти ишлаб, Хаби Алонсога ҳисобни тенглаштириш учун имкон яратади. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ўйин - Стив Жи фаолиятидаги энг ёрқин дамлар бўлган.
 
Британия империясига муносиб кавалер
     2006 йили Стивен бир йўла икки мукофотга лойиқ топилди. 13 декабрь куни Мерсисайд графлигининг Ноусли шаҳар кенгаши уни фахрий фуқаро деб эълон қилди. Бу - 1988 йилдан буён ҳеч кимга берилмаган унвон эди. 29 декабрь куни эса байрам қўшалоқ тус олди - Жеррард Британия Империясининг кавалери ордени билан тақдирланди. Негадир ишонгимиз келадики, футболга ва муайян бир клубга содиқлик тимсоли бўлган замонамизнинг бу машҳур футболчиси вақти келиб, «сэр» деб аталади. Шуниси аниқки, юқоридаги ҳолат юз берса, ҳеч ким ортиқча ажабланмайди. Зеро Стивен Жеррард чиндан ҳам инглиз футболининг шуҳрати учун шунга арзийдиган ишларни бажариб бўлди.
 
Жеррард ва Англия чемпионлиги
    Ишониш қийин, лекин бу - факт: «Ливерпуль» мана 24 йилдирки, Англия чемпионлиги нималигини билмайди. Жеррарднинг 16 йиллик фаолияти давомида клуб миқёсида қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. Бироқ биргина Англия чемпионларига топшириладиган кубок негадир сира «қизиллар»га тутқич бермаяпти. Айниқса, яқиндагина якунланган мавсумда Брендан Роджерс шогирдлари совринга ҳар қачонгидан-да яқинроқ келишди. Ҳаммаси уларнинг қўлларида эди. Энг муҳим паллада эса (тақдирнинг шум ҳазилини қаранг!) айнан «Ливерпуль» сардори болаларча хатога йўл қўйди ва натижада, «Челси» ҳужумчиси Демба Ба мерсисайдликларнинг чемпионликка бўлган умидига раҳна солди. Кейинги турда «Кристал Пэлас» билан дурангга розилик эса умидни кейинги мавсумга қолдирди, бутунлай. Ваҳоланки, ўйин тугашига атиги 10 дақиқа қолганида ҳам «қизиллар» 3:0 ҳисобида олдинда боришаётганди.
     Аммо қуйидаги фикрга сиз ҳам қўшилсангиз керак: борди-ю, асримизнинг энг ҳурматга лойиқ футболчиларидан бири бирор марта ҳам Англия чемпионлигига эришолмаса, бу - ҳақиқий адолатсизлик бўларди. Нима ҳам дердик, Стив Жи эндигина 34 баҳорни қарши олди ва кўряпмизки, у «иккинчи ёшлик»ни бошидан ўтказмоқда. Бунинг устига, «Ливерпуль» ўзининг оғир кунларини ортда қолдириб, рўшноликка чиқмоқда. Шундай экан, умидсизликка берилиш ярамайди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Ахир, бу - футбол... Унда астойдил қилинган меҳнат эса асло зое кетмаган...
 
Категория: Ливерпуль | Просмотров: 446 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]