Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 1 » Тўпни қаламга алмаштирганлар…
12:12
Тўпни қаламга алмаштирганлар…

Уильям Шекспир, Агати Кристи каби машҳур ёзувчиларнинг асарларини кўпчилик мутолаа қилган. Машҳур футболчилар ҳам ўз ҳаётлари ҳақида автобиографик китобларни нашр эттирганлар. 



Улар минглаб, миллионлаб нусхаларда сотилгани, ўқувчиларнинг футболчилар фаолиятига нақадар қизиқишидан далолатдир. Футбол қироли Пеле 1965 йили 25 ёшида ўзининг илк «Мен Пеле» деб номланган автобиографик китобини нашр эттирган. Бу китобни ўқишни хоҳловчи ўн минглаб саводсиз бразилияликлар ўқиш ва ёзишни ўрганишни бошладилар. Бундан таъсирланган мамлакат маъданият ва таълим вазирлиги китобнинг машҳур муаллифини эсдалик олтин медали билан тақдирлаган. Маълум бўлдики, Пеленинг бир китоби туфайли қанчадан-қанча саводсиз халқ ўқиш ва ёзишни ўрганган. Футбол - миллионлар ўйини деб бежиз номланмаганига яна бир бор амин бўласиз. Ўз замонасининг энг кучли дарвозабони бўлган германияликОливер Кан ёзувчиликка бемалол даъвогарлик қилиши мумкин. У Пауло Коэлонинг ижодини қадрлайди ва у билан Парижда учрашган ҳамда чуқур таассурот уйғонганди, Оливерда. Кан фалсафага қизиқади. Шунга оид китобларни қизиқиб мутолаа қилади. У ўзининг илк китобини «Мен» деб номлаган. Қизиқ томони шундаки, китоб Каннинг автобиографик китоби эмас эди. 2010 йилда эса «Сен уддалайсан! Хоҳлаганингга қандай эришишинг мумкин?» деб номлаган учинчи китобини нашрдан чиқарди. «Махлуқ» лақабли футболчи 2009 йили немис ўқувчиларига бағишланган лойиҳада қатнашиб, ўсмирларга кўпдан кўп ваъдалар берганди. Бу китоб айнан улар учун ёзилган. Унда ҳаётда мақсад сари курашиш, муваффақиятларга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилинган. Дарвоқе, Кан иккинчи китобини «Биринчи рақам» деб номлаган. Китобда нималар ҳақида ёзилгани эса ўз-ўзидан аён бўлади. Кан бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, албатта. У ҳали яна кўплаб китобларни чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Англия терма жамоаси ва «Ливерпуль» клубининг содиқ ўйинчиси Стивен Жеррард 2006 йил 1 сентябрида ўзининг автобиографик китобини чоп эттирган. Унда футболчининг шахсий ҳаёти, «Ливерпуль» ва Англия терма жамоасидаги фаолияти тўлиқ ёзилган. Китобнинг номи «Жеррард - менинг тарихим» деб номланган. Кейинчалик китоб Galaxy British Book Awards соврини билан тақдирланган. 

«Барселона» ва Испания терма жамоасининг моҳир ярим ҳимоячиси Хави ҳам ўз автобиографик китобини нашрдан чиқарган. У китобни «Ми Вида эс эл Барса» (Менинг ҳаётим - «Барса») деб номлаган. Китоб 20 минг нусхада чоп этилган ва қисқа вақт ичида ўз ўқувчиларини топган. 

«Милан»нинг «шерюрак» ярим ҳимоячиси Женнаро Гаттузо бир неча йил олдин «Ин Рино Веритас» деб номланган автобиографик китобини сотувга чиқарди ва 500 минг евро миқдоридаги даромадни ўзининг «Форза Рагаззи» (Олға болалар) номли, муҳтож болаларга ёрдам берадиган жамғармаси ҳисобига ўтказган. 

Голландиялик машҳур футболчи Ван дер Ваарт ҳам «Рафаэл Фердинанд ван дер Ваарт. Феномен» деб номланган автобиографик китобини чоп эттирган. Бу китоб ҳам ўз мухлисларига эга бўлган. 

2006 йилги жаҳон кубоги финалини бир ёдга олинг. Кўз олдингизга дарров Зиданнинг Матераццига «калла қўйгани» келади. Шундай эмасми? Ана шу воқеа туфайли анча машҳур бўлиб кетган италиялик Марко Матерацци ҳам китоб ёзди. У ана шу воқеа юзасидан «Зиданга нима деган эдим?» деб номланган китобини чоп эттирган. Таъкидлаш жоизки, «Матрикс»нинг китоби ҳам анча шуҳрат қозонди. 

Германиялик собиқ футболчи Себастьян Дайслер ҳам моҳир ёзувчи. Доимий жароҳатлари қийнайвериб, футбол билан эрта хайрлашишга мажбур бўлган Себастьян 2009 йили ўзининг «Ҳаётга қайтиш» деб номланган китобини сотувга чиқарган, бунда иқтидор эгаси таржимаи ҳолининг спорт билан боғлиқ жиҳатларига тўхталади. 256 саҳифада Дайслер футболдаги қувончлари, шунингдек, армонлари ва ташвишлари, тушкунлиги ҳақида ёзган. 

Россиялик айрим футболчилар ҳам автобиографик китоблар муаллифидирлар. Ҳақиқий китобхон Александр Кержаковнинг «16 ёш ва ундан катталар учун» номли автобиографик китоби чоп этилган. Уни ўқиган «Зенит»даги собиқ жамоадоши Андрей Аршавин «Александр Кержаков - менинг севимли ёзувчим», деб айтган. Қизиқ томони шундаки уни ўзи ёзмаган, айтиб турган холос. 

Россия терма жамоасининг биринчи рақамли голкипери Игорь Акинфеев мухлислардан келган турли хил саволларни жамлаб, «Мухлислардан 100 пенальти» деб номланган китобини нашр эттирди. Мухлисларга айнан китобнинг номи кўпроқ ёқиб тушган. Дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири «Манчестер Юнайтед»нинг тирик афсонаси сэр Алекс Фергюсон «Ўз ҳаётининг мураббийи» деб номланган автобиографик китоби орқали ёзувчиликка ҳам қунти борлигини исботлади. 

Машҳур инглиз футболчиси Пол Гаскойн 2005 йили эсдаликлар жанрида «Газза: менинг тарихим» деб номланган асарини чоп этди. Ушбу асар Буюк Британиянинг адабиёт мукофоти «Йилнинг энг яхши спорт китоби» мукофотига сазовор бўлган. 2010 йили голландиялик таниқли мураббий Луи Ван Гаалўзининг «Биография ҳамда нуқтаи-назар» деб номланган китобини чоп эттирди. Тақдимот маросимида «Аякс» таркибида тўп сурган футболчилар ва махсус таклиф этилган нуфузли меҳмонлар иштирок этишди. 

Италиялик «Рим императори» Франческо Тотти ўзи ҳақидаги латифаларни тўплаб, китоб ҳолида, 450 минг нусхада чоп эттирган. Китоблар бир ҳафтадаёқ сотилиб кетган. Китоб савдосидан тушган пуллар қариялар уйлари, Конго ва Анголадаги оч-яланғоч болаларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланган. Яқинда «Реал» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ҳам ўзини китобини нашрдан чиқарди.

P.S: Ўзим йиғган маълумотлар асосида тайёрладим

Юсупов Фурқат

Просмотров: 581 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]