Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Январь » 1 » «Суонси» ўз майдонида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлди
19:43
«Суонси» ўз майдонида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлди


Англия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган «Суонси»-«Манчестер Сити» баҳси ўз ниҳоясига етди ва унда Манчестер вакиллари ғалаба қозонишди.

Ўйин мехмонларнинг тўлиқ устунлигида бошланди. «шаҳарликлар»нинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари 14-дақиқада ўз самарасини берди. Фернандиньо бурчак тўпидан сўнг барчадан қайтган тўпга кучли зарба берди ва учрашувдаги ҳисобни очди, 0:1.

Шундан сўнг уэльсликлар ҳам ҳужумга ташланишди. Улар таркибида ҳужумчи Бони ажралиб турар эди. У бир неча маротаба узоқ масофалардан Харт дарвозасига ҳавф сола бошлади. Мос равишда «Сити» ҳам қанотларига эвазига қарши ҳужумлар ташкил этиб турди. Коларов ва Насри жуфтлиги чап қанотдан, Сабалета ва Навас жуфтлиги бўлса ўнг қанотдан Жеко ва Негредоларни жарима майдонида тўп билан таъминлашга уринишди. 

Биринчи бўлим асосий вақти якунланди ва ҳакам унга 3 дақиқа қўшиб берди, мана шу 3 дақиқанинг 2-сида ҳисоб тенглашди. Бони жамоадошининг берган пасидан сўнг боши билан тўпни Харт дарвозасига жойлаб қўйди, 1:1. Шу тариқа жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам ҳудди биринчи каби «Сити» устунлигида бошланди, буни қаранг-ки, «шаҳарликлар» бу тайм бошида ҳам гол уришди. Ўйиннинг 52-дақиқасида  Яя Туре мавсумдаги 10-голини киритди. Ярим ҳимоячи жарима майдони ичидан тўпни Треммель қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади, 1:2. 

66 дақиқада бўлса Коларов бизга ажойиб дриблинг соҳиби эканини эслатиб қўйди. У чап қанотдан марказга тўп билан кўчди ва чап оёғи билан жуда кучли зарба йўллади, 3:1. 

Бироқ иккинчи бўлим якунида Бони ўзини кўрсатди ва яна қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, ҳисобни 2:3 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа ўйин 2:3 ҳисобида Пеллегрини шогирдлари ғалабаси билан якунланди ва энди 44 очко билан «Сити» мусобақа жадвали 1-поғонасига камида 1 соатга кўтарилиб олди.

Англия Премьер-лигаси
20-тур

Суонси – Манчестер Сити 2:3 (1:1)
Голлар: 0:1 – 14 Фернандиньо, 1:1 – 45 Бони, 1:2 – 58 Яя Туре, 1:3 – 66 Коларов, 2:3 – 90 Бони.
Суонси – Треммель, Ранхель, Уилльямс, Чико, Дэвис, Каньяс, де Гузман, П. Эрнандес (Лама, 10), Шелви (Посуэло, 81), Раутледж, Бони.
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Компани, Настасич, Коларов, Яя Туре, Фернандиньо, Навас (Родуэлл, 90), Насри (Милнер, 69), Жеко, Негредо (Хави Гарсия, 60).
Огоҳлантиришлар: Насри (26), Каньяс (37), Джеко (38), Шелви (45), Компани (54), Сабалета (86), Милнер (90).

Просмотров: 275 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]