Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 30 » Қора ўра. Копакабана одамларни “домига” тортмоқда
20:00
Қора ўра. Копакабана одамларни “домига” тортмоқда

Учрашувлардан олиб берилаётган репортажлар Бразилия ҳозирда аслида нима билан яшаётганлигини намойиш этмайди. Жаҳон чемпионатининг муҳитини ҳис қилиш учун Копакабана пляжига, имкон бўлса тунда бориш керак.

Рио-де-Жанейро аҳолиси Копакабанага мафтун бўлиш ҳиссини ёдидан чиқарганига анча бўлган. Улар учун пляж 30 йиллар аввал афсонавий ҳисобланган бўлса, бугунги кунда бу бой-бадавлат қарияларнинг жойи. Аммо бутун дунёдан келган сайёҳларга ҳеч нима тушунтира олмайсан. Улар зўр бериб шу ерда йиғилаверадилар. Бу ернинг ҳаётини ўз кўзим билан кўриш мақсадида Копакабанага бир кунимни бағишлашга қарор қилдим.

Голландия – Мексика ўйини маҳаллий вақт билан соат 13.00 да бошланди. Бу вақтга келиб «Фанлар ҳудуди» ёки бу ерда айтишларича, «Фан Фест» одам билан тўлиб-тошган эди. Бироқ одамлар ҳамон келишда давом этарди. Биринчи тайм тугаса ҳам, киришни хоҳловчилар навбатининг кети узилмайди. Бу ерда пляждаги экрандан ташқари, яна бир қанча кўнгил очар нарсаларни топиш мумкин. Бамисоли аттракционлар боғи. Бу ерда икки жамоа тарафдорларидан ташқари, бутун дунёдан қувноқ ҳаёт ишқибозлари ҳам йиғилган. Кўпчилик натижани ўйламай, шунчаки кўнгилхушлик учун келган деса ҳам бўлади.

Даставвал Снайдер жарима тўпини тепаётганида қўлларини олдинга чўзиб, ўзига хос сўзсиз “қўшиқ” куйлай бошлаган мексикаликлар гуруҳи ҳайрон қолдирди: «о-о-О...». Умр бўйи фақат ўз жамоасини шу тарзда қўллаб-қувватлаб келганга ўхшайди булар. Бироқ қони қайноқ йигитлар қўшиғи чиройли тугамади. Бу ер - «Фан Фест»да ҳаммани лол қолдириб, гол урилган пайт арқонда одамлар устидан ўтиш энг қойилмақом экан. Ҳал қилувчи голни 10 метр баландликдан туриб томоша қилган бир голландияликнинг омади чопди. Яшавор!

Соат 17.00 да Копакабанада иккинчи ўйин трансляцияси бошланди. Греция ва Коста-Рика учрашуви сюжети қизиқарли бўлса ҳам, аммо баъзиларни уйқу ўз домига тортди. Ҳа, Бразилияда ҳозир қиш, билишни истасангиз, соат 18.00 да қоронғи бўлиб улгуради. Аслида энг қизиғи қоронғи тушиши билан бошланади. Тунда Копакабанада рўй берадиган ҳодисалар ва байрамни икки оғиз сўз билан таърифлаш қийин.

Бу ерда тўп билан турли финтлар кўрсатиб, қўшиқ куйлайдилар, рақсга тушадилар ва ҳ.к... Ҳар ким бу ерни ҳар хил ном билан аташи мумкин. Кўпчиликнинг қўлида «Кайперинья» номли ичимлик. Ичимлик нархи сотиб олиш жойига боғлиқ ҳолда 4 дан 14 реалгача (6000 дан 20000 сўмгача). Репортаж учун тажриба ўтказишга тўғри келди, натижа – энг машҳур бразил коктейли ҳам оддий мохитони эслатиб юборади.

Копакабана зулмати атрофни ўраб ола бошлайди. Фанатлар орасидан сувга ёруғлик деярли етиб бормайди. Бу ерда одамлар чўмиладилар, ўйнайдилар, қўшиқ айтадилар. Кимдир ҳатто бундай шовқинда пляжнинг ўзида ухлашни ҳам эплайди. Бу ернинг сеҳри сени домига торта бошлаганини сезмай ҳам қоласан. Шу пайт яқин жойда хонанг, унда кроватинг борлигини унутмасанг бас. Бу кеча айнан ўз хонангда ухлашинг шарт. Катта йўл томон чиқар эканман, тўпни жамоа бўлиб ерга туширмай ўйнаб турган йигирма чоғли йигитларга дуч келаман. Улар орасида колумбияликлар, французлар, қўйингки, ҳамма миллатдан бор. Мени ҳам даврага қўшишди. Узоқроқ ўйнаш насиб этмади – тўп қаергадир тўсиқ ортига учиб кетди. Кимдир ярим-ёрти инглиз тилида «қалъани олиш»га буйруқ берди.

Тўпни олиб келдилар, аммо маҳаллий полиция пайдо бўлиб, одамларни яхши сўз билан тарқата бошлайди. «Ростов» вице-президентининг сўзи билан айтсак, «инсоний» ёндашув. Бизга ҳатто ўйнаш ҳуқуқини ҳам қайтиб бердилар, аммо янги майдон излашга тўғри келди. Бу асло қийин бўлмади. Фақат энди биз 40 киши эдик, ҳаракатланиш ҳам мос равишда оғирлашди. Тўп менга корейслар билан ўйинда Кокоринга тушганидан ҳам камроқ келиб туша бошлади. Оқибатда Копакабана бўйлаб йўлимни давом эттирдим.

Вақт тунги соат учга яқин. Ҳали ишлаб турган чодирлар ва кичик ресторанларнинг эса сон-саноғи йўқ. Бу ерда «Соат 6.00 дан кейин кучли овқатланиш организмга зарар» жумласида кечки эмас, эрталабки олти кўзда тутилган бўлса, ажаб эмас.

Манба: FAPL.uz

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 368 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]