![]() | Изохлар: 2 |
![]() | Изохлар: 2 |
![]() | Изохлар: 2 |
Rooney - Top 10 Goal 2013/14
| Rooney Top 10 Goals
| Ronaldo vs Suarez
| Luis Suarez Top 10 Goals
| TOP 20 UEFA Champions League 2013/14
|
Liverpool голлар- Top 10
| TOP 10 Arsenal
| Transfer Hazard PSG да £50m?
| Suarez Real Madrid €120m?
| Top 10 Premier League
|
№ | Тўпурарлар | Гол |
---|---|---|
1 | Луис Суарес | |
2 | Даниэль Старридж | |
3 | Яя Туре | |
4 | Серхио Агуэро | |
5 | Уэйн Руни | |
№ | Сўнги ўйинлар | |
1 | Cardiff City-Chelsea | |
2 | Вест Бромвич-Стоук | |
3 | Sunderland-Swansea | |
4 | Hull City-Everton | |
5 | Manchester City-West Ham United | |
6 | Tottenham Hotspur-Aston Villa | |
7 | Liverpool-Newcastle United | |
8 | Norwich City-Arsenal | |
9 | Fulham-Crystal Palace | |
10 | Southampton-Manchester United | |
№ | Башоратчилар | |
1 | arsa_barsa | |
2 | Chelsea_is_in_my_heart | |
3 | Khan | |
4 | ArsenalUZB | |
5 | BestMasterN001 | |
6 | Manchester_78 | |
7 | Italiano | |
8 | Mаn_City | |
9 | BROSOOK | |
10 | MYU_0557 | |
11 | Sodiq92 | |
12 | Real-Madrid-97 | |
13 | АЗИМ | |
14 | MADRIDIST | |
15 | ALGION | |
16 | MANUnited-FCBarca | |
№ | Топқирлар | |
1 | MYU_0557 | |
2 | Hazard_93 | |
3 | Imperia_Chelsea | |
4 | Sardorbek | |
5 | Mansur-chelsi | |
6 | ------------- | |
7 | ------------- | |
8 | ------------- | |
9 | ------------- | |
10 | ------------- |
[06.07.2014] | [Арсенал] |
«Барселона» Алексис Санчесни «Арсенал»га 32 миллион еврога сотишга тайёр (2) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Фарид Мондрагон фаолиятини якунлади (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Мессининг "бармоғи"ни синдиришди, Марадонага зарар етказишди (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Арьен Роббен: "Ван Гал – ҳақиқий сеҳргар" (2) |
[06.07.2014] | [Ливерпуль] |
Музокара давом этаётир (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Неймар машҳурлигига оид 9 та далил (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Родригеслар "бандаси" (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Неймарни сафдан чиқарган Суньига ФИФА томонидан жазоланиши мумкин (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Марк Вильмотс: "Аргентина ҳеч нарса кўрсата олмади" (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Месси: "Вазифани бажардик" (2) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
ЖЧ-2014. Аргентина 1990 йилдан буён биринчи бор ярим финалга йўл олди (Видео) (0) |
[06.07.2014] | [Ман Юнд] |
Томонлар рози. Эвра Италияга йўл олади (4) |
[06.07.2014] | [Арсенал] |
“Арсенал” Видаль ва Санчес борасида аниқ тўхтамга келиш арафасида (0) |
[06.07.2014] | [Ман Юнд] |
Райан Гиггзга фахрли фанлар доктори номига сазовор бўлди (Фото) (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
ЖЧ ярим финалида Голландия Аргентина билан, Бразилия эса Германия билан ўйнайди (0) |
№ | Команда | И | О |
---|---|---|---|
1 | Манчестер Сити | 38 | 86 |
2 | Ливерпуль | 38 | 84 |
3 | Челси | 38 | 82 |
4 | Арсенал | 38 | 79 |
5 | Эвертон | 38 | 72 |
6 | Тоттенхэм | 38 | 69 |
7 | Манчестер Юнайтед | 38 | 64 |
8 | Саутгемптон | 38 | 56 |
9 | Ньюкасл | 38 | 49 |
10 | Стоук | 38 | 47 |
11 | Кристал Пэлас | 38 | 44 |
12 | Вест Хэм | 38 | 40 |
13 | Суонси | 38 | 39 |
14 | Астон Вилла | 38 | 38 |
15 | Халл | 38 | 37 |
16 | Вест Бромвич | 38 | 37 |
17 | Сандерленд | 38 | 36 |
18 | Норвич | 38 | 33 |
19 | Фулхэм | 38 | 32 |
20 | Кардифф/td> | 38 | 30 |
[04.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Бугунги ўйинлар букмекерлар нигоҳида (0) |
[12.06.2014] | [ЖЧ-2014] |
Роналду, Месси, Ахмедов ва бошқа юлдузларнинг машиналари ёҳуд 4 млн фунтли авто коллекция кимга тегишли? (1) |
[04.07.2014] | |
FIFA tomonidan futbolchilarning tezligi borasida o’tkazilgan tadqiqot (0) |
[09.06.2014] | [ЖЧ-2014] |
“Динозаврлар термаси”. ЖЧ - 2014нинг 11 қарияси (0) |
[02.03.2014] | |
Дунёдаги 5 та энг бой футболчилар (1) |
[23.01.2014] | [Ман Юнд] |
«МЮ»НИ КИМЛАР КУЧАЙТИРАДИ? (5) |
[10.03.2014] | [Арсенал] |
Арсенал клубини шармандаси (2) |
[04.07.2014] | [Ливерпуль] |
Фото. Эмре Жан - “Ливерпул”нинг янги футболчиси (3) |
[02.09.2013] | |
LIVE: Bugungi transferlar xaqida (1) |
[09.06.2014] | [Ман Юнд] |
Pogba JCh bahslaridan so'ng "Yunayted"ga qaytishini tasdiqladi (0) |
[05.07.2014] | [Fapl.uz блоги] |
Голландия - Коста-Рика. Рақамлар сўзлаганда (0) |
[02.07.2014] | [Fapl.uz блоги] |
Роберто Баджо (0) |
[01.07.2014] | [ЛИВЕРПУЛЬ] |
Суареcга қўйилган еттита чеклов (1) |
[17.05.2014] | [Арсенал блоги] |
arsenalning fa cupdagi statistikasi (0) |
[11.05.2014] | [Челси] |
Petr chexning ma'lumoti (0) |
09:43 "Қопағон" Суарес психолог қабулига ёзилиши керак (ми?) | |
Италияга қарши гуруҳ босқичининг учинчи туридан ўрин олган ҳаёт-мамот жангида уругвайлик маҳоратли ҳужумчи Луис Суарес яна бош ҳакам кўзини шамғалат қилиб рақиб футболчисини тишлаб олди. Бу сафарги "қурбонлик" италиялик Кьеллинининг чекига ёзилган экан. Ушбу можаро ҳал қилувчи гол киритилиши арафасида содир бўлди. "Скуадра адзурра" ҳимоячиси уругвайлик ҳужумчини гавдасини билан беркитди ва тўпни қанотга узатишга тараддудланди. Аммо Кьеллинининг ортида турган Луис шу онда рақиби елкасида садафдай тишлари "дастхати"ни қолдиришга улгурди. Бундан фиғони фалакка кўтарилган Жорджо бир зумда тирсаги билан Суареснинг юзига зарба берди, йиқилди ва кейин баданидаги жароҳат изини мексикалик Марко Родригесга кўрсатишга уринди. Аммо бош ҳақам вазиятга ортиқча эътибор қаратмади. Бу вақтда эса европаликлар майдонда бир ўйинчи кам бўлиб ҳимояланаётган эдилар! Мазкур воқеадан қаттиқ таъсирланган Liverpool Echo нашри ходимлари ушбу ҳолат футболчининг психологик муаммосими, агар шундай бўлса қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида кичик тадқиқот олиб борди. Тўғри, кимдир бу воқеани футболдаги оддий ҳолатлардан бири сифатида баҳолар, аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, Суарес айни вақтда 27 ёшда. У ақл-ҳушини йиғиб олган кап-катта одам. Қўшимчасига, профессионал футболчи, шундай экан унинг маҳоратига ҳавас қилиб қараётган жажжи болакайлар учун яшил майдонда том маънода ўрнак бўлиши шарт. Умуман 27 ёшли инсонда кимнидир тишлаш истаги туғилиши қай даражада ҳақиқатга яқин? Нимага Луис бундай ишга қўл (тиш) урди? Ливерпул университетининг психиатри профессор Питер Киндерман бу борада ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Бу изоҳлаш қийин вазият "Тўғри бу каби ҳатти-ҳаракатни оқлаш хато. Аммо биз Суаресни кундалик ҳаётда ҳам кўчада кетаётган кимгадир ташланиб, уни ҳам тишлаши мумкинлиги ҳақида айю-ҳаннос солишимиз нотўғри", – дейди Киндерманн. Асабий ўйин, натижанинг ўта муҳим аҳамиятга эгалиги ҳам мазкур ҳолатнинг сабаби бўлиши мумкин "Бу кўринишдаги "қопағонлик" ҳодисаси футболчи танасида адреналин миқдори меъёридан ошиб кетганда ва у бор диққатини бутунлай ғалабага қаратганида содир бўлиши мумкин. Албатта, рақибни тишлаб олиш камдан-кам кузатиладиган воқеа. Аммо шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, ҳар биримиз жуда катта босим остида қолганимизда шунга ўхшаш аҳмоқона ҳатти-ҳаракатга қўл уришимиз ҳам ҳеч гапмас", – дея сўзини давом эттиради профессор. Стресс салбий ҳаракатни қайта жонлантириши мумкин У ақлини ишга солиши керак "Ушбу ҳодислар Суарес катта босим остида қолиб кетганида содир бўлди. Унда бу ҳаракатдан ўзини тийиш ёки ўзини қўлга олиш учун заррача куч қолмаганди. Таъбир жоиз бўлса, бундай вақтда Суареснинг мияси "хизмат доирасидан ташқарисида" қолиб кетганди", – дейди мутахассис. У ўзини тўхтатиб қолишни ўзлаштириши зарур "Кўчпилик одамлар мураккаб вазиятга рўбаро келганларида ҳам ўз эҳтиросларини жиловлай оладилар. Мисол учун жангда олдинги позицияда бораётган аскарлар жуда кучли руҳий зўриқишни ҳис этишади. Агар улар саросимага тушиб ўзбошимчалик билан ҳаракатлана бошласа бу ҳолат уларнинг ўзи учун ҳам, шериклари учун ҳам фожиа билан тугаши аниқ. Ва улар биз таҳмин қилгандек йўл тутмайдилар, чунки уларда ҳиссиётга берилиш эмас, балки ақл билан йўл тутиш инстикти шаклланган бўлади", – дея таъкидлайди Киндерманн. Аммо биринчи ўринда у ўз айби (муаммоси)ни тан олиши керак "Муаммо Суарес майдонда адриналинга тўйинган вазиятда юзага қалқиб чиқмоқда. Шунда у ўзидаги салбий қувватни кимгадир ташланиш орқали йўқотишга уринади. Агар у келгусида бу каби вазиятни четлаб ўтишни истаса, энг аввало, ўзида ана шундай муаммо борлигини тан олиши керак. Эҳтимол, малакали психолог қабулига ёзилиб, мутахассис кўмагида бу каби ҳолатда қандай йўл тутиш лозимлигини ўрганиши зарурдир", – дея фикрига якун ясайди психотерапевт. Футбол ишқибозлари Суарес ижросидаги худди шунга ўхшаш вазиятни бундан аввал ҳам кузатишган ва бу борадаги гап-сўзлар футболчининг обрўси (имиджига)га анча путур етказганди. Уругвайлик шоввоз дастлаб 2010 йили "Аякс" шарафини ҳимоя қилаётган кезда ПСВ ҳимоячиси Отман Баккал билан тўп учун курашда рақибининг бўйнини тишлаб олганди. Ўшанда можарони ўрганиб чиққан Голланидия футбол федерацияси уругвайлик "қопағон"ни 7 ўйинга дисквалифиция қилган, клуб раҳбарияти эса футболчини катта миқдордаги жарима билан муносиб "тақдирлаганди". – Аввалига мен бу вазиятни ўйиндаги оддий ҳолат деб баҳоладим. Аммо кўриниб турибдики, Луис баъзан тўлиқ ўзини назорат қилолмай қолади, - дейди Баккал. – Назаримда, Суарес ғалаба қозонишна шу қадар қаттиқ хоҳлайдики, натижада у майдонда ақлдан озиш даражасига ҳам боради. Кейин ўзини қўлга олиб, хатосини тушуниб етади ва узр сўрайди. Луиснинг "қорни оч бўлган вақтда" учраган навбатдаги қурбони "Челси" ҳимоячиси Бранислав Иванович бўлган. "Ливерпул" ҳужумчиси 2013 йил апрелида серб футболчисининг билагини тишлаб олганди. Бош ҳакам вазиятни беътибор қолдирган, уругвайлик форвард эса қўшимча дақиқаларда мувозантни тикланганди. Аммо бу ҳолат кейинчалик Англия футбол ассоциацияси томонидан жиддий кўриб чиқилди ва якунда Луис 10 учрашувда иштирок этишдан четлатилади. Жанубий америкалик йигитнинг ҳурмача қилиғи ҳатто мамлакат бош вазири Дэвид Кэмеронни ҳам ғазаблантирганди. Ўшанда мартабали шахс бу каби қилмишлар профессионал спорт обрўсига путур етказиши ва ёш авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида жон куйдириб гапирганди. – Мен футболчилик фаолиятимда икки бор жиддий хатога йўл қўйганман ва бундан ҳали ҳам афсус қиламан, - дея тан олганди кейинчалик Суарес интервьюларидан бирида. – Биринчиси – Баккални тишлаб олганим. Иккинчиси – Ивановичга ташланганим. Бироқ энди мен анча улғайдим ва назаримда бу каби ноқулай вазиятга бошқа тушиб қолмасам керак. Аммо вампиризмнинг янги кўриниши яна содир этилди. Яна қачон ва қай тарзда денг? Бутун дунё нигоҳи Бразилия яшил майдонларига қадалган 2014 йилги жаҳон чемпионатида! ФИФА эса ушбу ҳолатга ўз муносабатини тезда билдириб, футболчини терма жамоадаги 9та ўйинга дисквалификация қилди. Шунингдек, энди "қопағон" ҳужумчи 4 ой давомида футбол майдонида кўриниш бермайди. Бу ҳам етмаганидек, Суарес 100 минг швейцария франки миқдорида жарима ҳам тўлайди. Тарқатилган хабарларга кўра, тўрт ойлик чеклов бутун футболга талуқли ишларга қўйилган. Ҳужумчи машғулотларда қатнаша олмайди ва футбол майдонларига туша олмайди. Луис фақатгина октябр ойининг охирларида майдонга қайтиши мумкин. Эҳтимол, Суарес келажакда яна шундай "қовун" туширмаслиги учун ростдан ҳам ушбу муддат давомида малакали психолог қабулига ёзилиши керакдир? Манба: Fapl.uz
| |
Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 445 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0 |
Хамма изохлар: 0 | |