Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июль » 6 » Неймарсиз қолган Бразилиядан қандай ўйин кутиш мумкин
07:16
Неймарсиз қолган Бразилиядан қандай ўйин кутиш мумкин

Пардага фалшсиз тушиб мадҳия куйлаш, мухлисларга жимжимадор автографлар тарқатиш Бразилия термасига қандай ярашиб турганди. Мезбон жамоа йигитларида куни кеча ҳам барча улардан кутаётган натижага эришиш учун куч ва имкониятлар етарлидек эди.. 

Бразилия чорак финал ўйинида энг кучли жангчисидан айрилди. Неймар жамоанинг байроғи эди. Тасаввур қила олмайсиз, Неймарни касалхонага олиб боришларидан бир-икки дақиқа ўтгач, Форталезадаги тиббиёт муассасаси ён-атрофи оломонга тўлиб бўлганди. 

Мамлакатнинг барча нуфузли маркетлари-ю, бурчаклардаги оддий дўконларда сотиладиган 99 фоиз футбол майкалари орқасида битта исм туради – Неймар. Барча, болакайлар сочларини худди унга монанд тарзда олдиришади. Тавба қилдим, тўғриси, Неймарга ўз давлатида ярим илоҳ сифатида қарайдилар. Мени гапларим оғир ботмасин-у, Бразилия учун бу воқеа турнир ғолиблиги сари элтувчи кўприкнинг ағдарилишидек фожеадир. Демак, Бразилия 99 фоизга кучсизланди. Балки... 

Терма жамоа врачи баёнот берди: Неймар сафга тўрт-олти ҳафтадан сўнг қайтади. Тўғриси, тиббиётдан узоқман. Ишонаман. Ишонишга ҳаракат қиламан ҳам. Чунки, “умуртқа поғонасининг қаттиқ шикастланиши” деган ташхис инсонни чўчитиб қўяди. У энди олдингидек футбол ўйнай олармикан. Наҳотки, Неймар учун Хорватия ва Камерунга қарши ўйинлар фаолиятидаги энг чўққини забт этган дақиқаларга айланса... Яхшиям врач эмасман, ташхисни бор моҳиятини тушунмаганим дуруст. Дунёда мўжизага ишонган ютади. 

Бразилия энди кучли рақиби - Германияга қарши қандай тактика қўллайди? Уларга нима ёрдам бериши мумкин? 

Мезбонлар охирги икки ўйинда жуда кўп куч сарфладилар. Энди улар фақат айёрлик, тактика ва ирода сингари сифатларга таянишлари лозим. Руҳият ҳам керак, бу - ҳам катта куч. Рақиб эса, осон ғалабадан маст шердек мудраб турибди. 

Мана энди, Фелипе Сколарининг бой тажрибаси, малакаси ва маҳорати қай даражада эканлиги аниқланади. Кўпчилик, Сколарини “эскича” футбол намойиш этишини таъкидлайдилар. Аслида, термани ЖЧ – 2014 га бошида турли тажрибалар ўтказишни хуш кўрадиган бошқа мутахассис Мано Менезес тайёрлашни бошлаган эди. Мано мамлакат миллий жамоасида катта кастинг - яъни ўйинчилар танловини ўтказди. Бу бемаза “отўйин” натижасида терманинг сариқ-кўк кийимини юзга яқин ўйинчилар кийиб кўрди, ҳисоб. Терма бўлса, ФИФА рейтингида антирекорд даража - 14-ўринга тушиб кетди. 2012- йилнинг ноябрида Менезес ҳайдалиб, унинг ўрнига Бразилияга сўнги жаҳон биринчилиги олтин медаллари шодасини олиб берган – Сколари келди. 

Сколари билан бош совринни қўлга киритган 2002-йилдаги терма жамоа фантастик ижрочилардан иборат таркибга эга бўлган. Айниқса, Сколари исми “Р” ҳарфи билан бошланувчилардан омади чопганди: Роберто Карлос, Роналдиньо, Ривалдо, Роналдо! Ҳозирги Бразилия эса, бутунлай бўлакча. Сколари, жамоа асосини бир ярим йил олдин аниқлаб, шундан сўнг таркибни Конфедерациялар Кубоги – 2013да “обкатка”дан чиқарди. Ҳаёлпараст мухлислар охирги пайтгача, ажойиб ва такрорланмас табассум эгаси бўлган Роналдиньони таркибга киритилишини кутдилар. Лекин, унга ҳеч ким қўнғироқ қилмади. 

«Пентакампеонлар» ечиниш хонасида энг кўп ишлатиладиган сўз бу -“прессинг”. Мураббий ўйинчилардан тинимсиз ҳаракатда бўлиб, рақиб томонидан уюштирилажак ҳужумни ҳали бошланмасдан олдини олиш кераклигини талаб қилади. Ажойиб футболчи тажрибали Оскарга кўп нарса боғлиқ. “Челси” ярим ҳимоячиси ўз клубида “жамоавий босим” тўғрисида тушунча ҳосил қилган. У ҳозир, яхши жисмоний ҳолатда бўлиб, бутун фронт бўйлаб тўпни олиб қўйиш ва Неймарга ҳужум борасида ёрдам бериш ишларини олиб бораётган эди. Оскарни жамоанинг иккинчи юраги десак ҳам бўлаверади. Ишқилиб, Германия билан бўладиган ўйинга унинг етарли даражада кучи қолган бўлсин-да. Бор маъсулиятни ўзига олиб 90 дақиқа югуришни ўзи бўладими? 

Халк - деб аталмуш ҳужумчи эса доимгидек, ўзига хон, ўзига бек: тўпни олиши билан ёнга назар солмасдан, фақат олдинга қараб югуради. Натижада ё тўпни ҳимоячига олдиради ёки, ноқулай вазиятдан дарвоза томон гол уришга ҳаракат қилади. Фредга эса, тўпни олиб бориб бериш керак, у Неймардек ўзи учун ўзи ишлаб топадиганлардан эмас. 

Бразилия ҳимояси ҳақида илиқ фикрларни айтиш мумкин. Ҳатто, Майкон ҳам Колумбияга қарши ўйинни тоза ўтказди. Яккакурашларда рақибларга имконият қолдирмади. Позиция танлаш ва тўп узатишда деярли ҳатога йўл қўйгани йўқ. Давид Луизни - жаҳон чемпионатининг энг яхши ҳимоя чизиғи вакили,- десак ҳам бўлаверади. Афсуски, ярим финалда унга жуфт бўлиб, бирга тўп суриш малакаси бўлмаган Данте тўп суриши мумкин. Бу ўйинчини эса, Мюллер, Кросс, Швайни ва Гетцелар жуда яхши биладилар. 

Ярим финалда Германия ўйланиб ўтирмайди. Рақиб кўзига тик боқиб, ўз иши билан шуғулланади. Немисларни кучли дейишяпти. Балки, балки.. Бу йилги чемпионат бизнинг тахминларимизни шу қадар йўққа чиқариб ташладики, яхшиси ҳар қандай ўйинлар олдидан башорат қилмаган маъқул. Қайдан биламиз? Балки, охири, ярим финалда Халк уйғониб кетиб, худди Неймардек жокерлик вазифасини бажариб берар. Балки, Жо? Виллиан ҳам бор. Барибир, Бразилия майдонга - Германиядан чўчимай тушади. Чунки, Бразилия таркибида ҳар доим ўз ишининг усталари бўлган футболчилар тўп сурган. 

Шундай экан, бу ўйиндан биз мухлислар катта завқ олишимиз табиий ҳол. 

Бразилия термаси мухлиси бўлмасам ҳам қўлимни юрагимга қўйиб айтаман: - Неймарни жароҳат олгани ёмон бўлди.... 

 

 
Хуан Суньига Неймарга жароҳат етказаяпти 

 
Неймарсиз энди нима қиламиз? 

 
Неймар сафдан чиқди 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 586 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]