Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 29 » Неймар — комикс, карнаваль, ўйинчоқлар ва жонга теккан мухлисалар
16:16
Неймар — комикс, карнаваль, ўйинчоқлар ва жонга теккан мухлисалар

Неймар аллақачон бразилияликларнинг севимли ўйинчисига айланиб улгурди. Шу боис Бразилияда унинг номи турли жабҳаларда асосий образ қилиб олинмоқда. Қуйида Неймар билан боғлиқ турли ҳолатлар ҳақида сўз юритамиз.

Комикслар
Бразилиялик рассом Маурисио де Соуза кулгили расмлари билан машҳур. У ўзининг 68-ижод намунасини ҳозирги жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатаётган Неймарга бағишлади. Неймар рассом томонидан ҳажвга олинган 3-футболчи ҳисобланади. Де Соуза ҳозиргача Пеле ва Роналдиньоларни ўз суратида акс эттирган. Бу комиксда рассом Неймарни турли ҳолатларда тасвирлаган.

Карнавал
Неймар Риодаги охирги карнавалнинг юзига айланди, Неймар тасвирлари орқали карнавалнинг моҳиятини англашга ҳаракат қилинди. Сан Гонсало корхонаси футболчининг юзи акс этган минглаб ниқоблар ишлаб чиқарди.

Неймар — граффитлар
Бир ҳафта олдин Неймарнинг расмлари Рио-де-Жанейродаги граффитлар танловида ғолиб деб топилди. Таъкидлаш керак, анархистларнинг “Қора Гуруҳ” номли гуруҳи Бразилиядаги жаҳон чемпионатига қарши намойиш уюштирган ва расмни ҳам бир аҳволга солишганди. Аммо Риода Неймарнинг бошқа граффитини яратишди. Ҳозир мараканалик қизлар ва аёллар Неймар граффитига сўнгги бўса деб аталадиган ўпичлар ҳадя этишмоқда. Бу 1950 йилда Бразилияда бўлиб ўтган мундиалдаги мезбонларнинг аламли мағлубиятини ёдга олиб қилинмоқда. Ўшанда Бразилия Уругвайга ютқазиб қўйганди.

Неймар — мусиқа
Неймарнинг ишқибозлари футболчининг энг яхши 10 та ўйинидаги зарбаларини танлаб олишди. Сўнг ана шу зарбалардан чиққан товушларга ўхшатиб музика яратишди. Бу зарбалар сирасига Неймарнинг “Барселона” сафида киритган биринчи хет-трики, шунингдек, Япония қарши ўтган ўйинда урган ва йилнинг энг яхши голи деб топилиб, Пушкаш мукофотига сазовор бўлган голи ҳам киритилган.

Неймар — саёҳат
Бразилиядаги янги сайёҳлик компанияси Неймар ҳаётига оид йўналишлар бўйлаб янги саёҳат ташкил этди. Хусусан, сайёҳлар автобуси дастлаб йўл оладиган Можи-дас-Крузис шаҳрида Неймар туғилган ва шу ерда тўп тепишни бошлаган. Кейинги манзил — Сантос — футболчи шу номли мактабда футбол сирларини ўрганган.

Неймар — ўйинчоқлар
Бразилиянинг болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарадиган “Gulliver” номли компанияси энди Неймар ўйинчоқларини болалар эътиборига ҳавола этмоқда. Бунинг учун компания йиллик даромадининг 8 фоизини сарф қилган. Бу компаниянинг иккинчи ташаббуси ҳисобланади. Биринчи сафар Бразилия афсонаси Пеле ўйинчоқлар рамзи қилиб танланганди.



Неймар — мухлисалар
Яқинда Неймар интернет орқали ўз мухлисаларига қуйидагича мурожаат қилди: «Ҳар икки ҳафтада менга нотаниш мухлисаларим номидан турли СМСлар келади. Мен улар телефон рақамимини қаердан олишини ва ҳар эрталаб менга СМС жўнатишларини тушуна олмайман. Бу ҳам етмагандек, улар менинг яқинларим, дўстларимга қўнғироқ қилиб, мен ҳақимда бўлган-бўлмаган гапларни айтишаётган экан. Мен-ку рақамимни тинимсиз алмаштиряпман, бегуноҳ инсонларнинг ҳам шунга мажбур бўлаётгани мени қийнаяпти. Илтимос, мени ҳам, яқинларимни ҳам тинч қўйинг».

 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 401 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]