Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 6 » Нега Испания жаҳон чемпиони бўлиши кераклигининг 5 сабаби
09:53
Нега Испания жаҳон чемпиони бўлиши кераклигининг 5 сабаби

Жаҳон биринчилиги бошланишига тўққиз кун қолди. Fapl.uz мундиалда Испания термасининг яна бир бор чемпион бўлиши мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилади.

 

 

1- сабаб. Ажойиб жамоанинг мавжудлиги

Испан футболчиларидан турли услубда ўйин кўрсатадиган бир нечта жамоа тузиш мумкин. Лекин, шунда ҳам улар билан ҳисоблашишга тўғри келади. Айнан шу жиҳат Висенте Дель Боске ва унинг ўрнига келадиган мураббийнинг энг катта ютуғи ҳамда муаммосидир. Ўзингиз биласиз, танлаш имконияти қанча кенг бўлса, тўғри йўлни топиб олиш шунча қийин кечади. Дон Висенте доим изланишда бўлса ҳам, услуб ва таркибдан воз кечмади ҳисоб. Саралаш баҳсларидаги мантиқий ўзгартиришлар, босқичма-босқич таркибга янги истеъдодларни жалб этиш... Бир кўришда, жамоа янгилангандек бўлсада, “ишончли ва эски тулпорлар” ҳали ҳам таркибнинг асосини ташкил этади. Испанлар бир неча ўртоқлик ўйинларида яхши натижалар кўрсатмади, (ЖАРдаги мағлубият, Экваториал Гвинея билан бўлган нурсиз ўйин) саралаш баҳсларида атайин ёмон ўйнаётгандай гўё. Мураббий ғалабалардан тўйиб қолган жамоада Евро ўйинларидан сўнг ҳужум чизиғига бир неча таркибий ўзгартиришлар олиб кирди. Испанлар Льоренте ёки Негредо ўрнига зудлик билан Диего Костани маҳаллийлаштириб ўз сафига қўшиб олдилар. Костага ҳар доимгидек Вилья ва Торрес ёрдам бериб туради. Кўриб турганингиздек, испанларнинг ҳозирги таркиби - чемпионликка лойиқ десак муболаға бўлмаса керак.

2- сабаб. “Олтин авлод”нинг сўнгги имконияти

Испания футболининг буюк ва такрорланмас деб аталаётган авлоди деярли барча ютуқларни қўлга киритиб бўлди. Улардан кўпчилигига эса фахрийлар сафидан ўрин олиш пайти ҳам етиб келган. Хаби Алонсо куни кеча жаҳон чемпионатидан сўнг халқаро ўйинлардаги фаолиятини якунлашини эълон қилди. Карлес Пуйолнинг тиззасидан олган жароҳати сабаб, мундиаль олдидан у билан хайрлашдилар. Бугуннинг гапи: Вилья фаолиятини АҚШда тугатишга қарор қилиб бўлди. Хави ҳам унинг орқасидан йўл олади. Торрес ва Иньеста тўрт йилдан сўнг 34 ёшни қораласа, Касильяс 37га кирган бўлади. Биз билган - Испания термасини яқин йилларда оммавий якун кутиб турган бўлса, не ажаб. Лекин, бу йигитлар қандай қилиб ғалаба қозонишни биладиган ва бу иш уларнинг қўлидан келишини исботлаганлардан.

Агар икки сабабга бир йўла жавоб берадиган бўлсак, испан термасини футболдаги термоядер қуролга ўхшатиш мумкин. Фақат дель Боске ўзидаги бор ажойиб ресурслардан тўғри фойдаланса бўлгани.

3- сабаб. Финал сари бехатар сўқмоқ

Барча тахминларни йиғиштириб, воқеликка тўғри назар ташлайдиган бўлсак, мундиалда испанлар учун энг хавфли рақиб фақат Бразилия бўлиши мумкин. Агар жамоа бепарволикка берилмай маъсулиятни ҳис этган ҳолда ўйин кўрсатса, фақат мўжиза туфайлигина нимчорак финалда уларга тўғри келиб қолиши мумкин. Агар бу ҳолат рўй бермаса улар финалгача бир-бирига тўқнаш келмайдилар.

Испанлар гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритса(кутилган ҳолат) бу ҳолда “Фурия”ни Италия, Аргентина, Бельгия ва Португалиядан иборат тўр кутиб турган бўлади. Яна, вазиятга қараб улар ўрнига Уругвай ёки Германия ҳам чиқиб қолиши мумкин. Испанлар бу жамоаларни барчасини ютиш қобилиятига эгалар. Хорватларни ютиш эса, унданда осон бўлиши мумкин.

Италияликлар назорат учрашувлари, шу билан бирга “Фурия”га қарши майдонга тушганларида чўчиб ўйнайдилар. «Скуадра адзурра» айни пайтда Риккардо Монтоливосиз қолди. Бу жиҳат уларни кучсизлантириши аниқ. Ундан ташқари, испанларда бу жамоа билан қандай ўйин кўрсатиш кераклиги борасида катта тажриба бор. Аргентиналиклар майдонда қандай ҳаракат қилишлари барчага аён. Жамоа ҳужумда зўр ўйнаса ҳам, ҳимояланишда у қадар кучли эмас. Мовий ранглиларнинг қандай ўйин кўрсатиши Мессининг қандай спорт формасида эканлигига боғлиқлигини барчамиз яхши биламиз. Бельгия ва Португалия аввал бир-бирлари билан муносабатларини ойдинлаштириб олишлари даркор. “Сирли тулпор ” деб аталаётган Бельгия термаси испанларга катта муаммо туғдиришига ишониш қийин. “Фурия” португалларга қарши нима қилишни жуда яхши билдади.

Қисқаси, мабодо, фавқулодда ҳолатлар юз бермаса, испанлар финалгача от чоптириб боришлари мумкин.

4 – сабаб: Конфедерациялар кубоги

Айнан, мана шу турнир испанларга ёрдам беришга сабаб бўла олади. Биринчидан -Конфедерациялар кубоги эгаси жаҳон чемпионатида ғолиб бўлмаган. Иккинчидан – айни пайтдаги кубок эгаси Бразилия термасидир. Финалда, “селесао” испанларни 3:0 ҳисобида енгди.Тўғриси, пиренейликлар анча пайтдан бери бундай “шапалоқ” емагандилар. Ўйин бутунлай уларнинг измидан чиқди. Фред дублга эришган бўлса, Неймар ҳам битта гол уриб, майдондан қуруқ чиқиб кетмади. Испания тушкун аҳволга тушиб, атрофда “афсонанинг тугатилиши” ҳақида гап-сўзлар тарқади. Ҳозир Испания термасида ҳали ҳаммаси тамом бўлмаганини исботлаш ва тарих варақларига олтин ҳарфлар билан имзо чекиш имконияти бор. Бундан ташқари, бразилияликларга катта маъсулият, мухлислар босими бир вақтлар Уругвай билан бўлган финалдаги ҳолат хотираси руҳий муаммоларни юзага келтириши мумкин.

5- сабаб. Ғолиблик руҳияти

Мана буниси эса ҳақиқатдан мавжуд жиҳатлардан бири. Испания термаси ўзидаги бор иқтидорни намоён қилишни уддалаб, рақибларда қўрқув уйғота олади. Охирги пайтларда улар жиддий турнирларда фақат “селесао” дан мағлубиятга учрашди, холос. Кўпчилик рақиблар «қизил фурия»га қарши - номдор терманинг салобати босиб, тиззалари қалтираганча майдонга тушадилар. Испанлар бўлса, ўз кучларига ишонган ҳолда ҳар қандай рақибни енгиш улар учун чўт эмаслигини билган ҳолда ўйнашади. Бундан ташқари, бу йил Европада испан клубларининг тўлиқ гегемонлиги кузатилди. “Қизил фурия” эса, тажрибали йиртқичдек ўз ўлжаси билан аввал бир оз ўйнаб сўнг уни таслим қилишга ўрганиб қолган.

Муаллифдан: Материални ўқигач, бошқа жамоаларнинг мухлисларида – барчаси бу даражада аниқ бўлса, жаҳон биринчилигини томоша қилишдан не наф? - деган савол туғилиши табиий. Биз ўз фикр доирамиз билан испан термаси имкониятларини бироз таҳлил қилишга ҳаркат қилдик, холос. Футболда тахминлар қилинаверади – лекин барчасини 90 дақиқалик ўйин ҳал қилади.

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 243 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]