Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 7 » Мундиал можаролари. Футболни деб берганлар
11:19
Мундиал можаролари. Футболни деб берганлар

Футбол бўйича жаҳон чемпионатлари ҳамма вақт ҳам мухлисларга олам олам қувонч олиб келмаган. Баъзан ундаги можаролар шу қадар кенг тус олганки, футболга умуман алоқаси бўлмаган шахсларни ҳам қизиқтириб қўйган. Бу жанжаллар оқибатида майдонда, унинг атрофида турли йўқотишлар, баъзан ўлимлар ҳам юз берганини ҳамма ҳам билавермайди. Айнан футболнинг оқибатида минглаб кишиларнинг жонига зомин бўлган урушлар ҳам тарихдан жой олди. 

Жаҳон чемпионатлари тарихида юз берган энг қизиқарли можароларни Fapl.uzда ўқинг. 

Футбол уруши 

Ҳа, айнан шундай. Инсоният тарихида содир бўлган урушлардан бири айнан шундай номланади. 1969 йил, жаҳон чемпионати саралаши. Гондурас ва Сальвадор давлатларидан қайси бири Мексикадаги жаҳон чемпионатига бориш учун лойиқлигини исботлашга ҳаракат қилишаётганди. Бу икки жамоа ўртасидаги саралаш ўйини ўтказилмаганда шунча қонлар тўкилмаган бўлармиди? 

Бу икки мамлакат ўртасида илгаридан сиёсий вазият жуда жиддий эди. Марказий Америкада жойлашган Гондурасда ер кўп, лекин аҳоли сони кам. Қочқинларнинг оқимидан зарар кўриб яшарди. Ери каму лекин, одами кўп бўлган Сальвадорда эса бундай “адолатсизлик”ка нисбатан адоват билан муносабатда бўлишарди. Гондурас уч юз мингга яқин сальвадорликка Христофор Колумб очган ерларидан жой берганди. Алалоқибат, Гондурас президенти бошқа мамлакат халқини боқишдан чарчади ва қочқинларнинг ўз юртига қайтиши учун буйруқ берди. Бўйсунмаганларни эса куч ишлатиб бўлса ҳам мамлакатдан чиқариб юборишди. 

Сальвадордагилар эса телевизорлари орқали гондурасликларнинг юртдошларига бўлган муносабатларини кўрар, уларнинг ҳайдаб солинаётгани, хўрланаётганини ич-ичидан ҳис қилиб туришарди. Қайтиб келганлар эса уларга золим гондурасликларнинг мусофир юртда қандай муносабатда бўлганини гапириб берарди. Айни шу вақтда гондураслик фуқаро эса уйидаги телевизорида навбатдаги сальвадорликнинг Тегусигальпеда фирма очиб қора танли аборигенларга зулм ўтказиб ишлатаётгани ва шунинг ортидан бойлик орттираётгани ҳақидаги лавҳаларни кўриб ғазаб отига минарди. Умуман олганда, тарғибот орқали иккала мамлакат халқи душманга айланиб қолди. 

Вазият ана шундай таранг тортилган бир пайтда футболчилар сиёсатнинг қурбонига айланишди. Тегусигальпедаги биринчи учрашув (1:0) можаронинг бошланишига замин яратди. Сальвадорлик қиз севимли жамоасининг мағлубиятига чидай олмай ўз жонига қасд қилди. Футбол ишқибозининг ўлими эса сиёсатчилар учун омад лотореяси бўлиб хизмат қилди. 

Ҳайбаракаллачилик бошланиб кетди. Сальвадор кўчалари бўйлаб қизнинг тобути айлантирилди, кўчалар гулларга тўлдирилди, мамлакат президентининг шахсан ўзи бу ишларга бош-қош бўлди. Натижада, сафар учрашувини ўтказиш учун келган гондурасликлар ўзларини худди гладиаторлар аренасига тушгандек ҳис қилишди. Жамоатчилик аввалги ўйинда тўкилган қон учун улардан ўч олишга шай тургандек эди гўё. Гондурас мадҳияси янграётган пайтда ҳуштакбозлик бошланиб кетди, уларнинг байроқлари очиқчасига ёқилди, жамоа таркибидаги қоратанли футболчилар эса ирқий ҳақоратларга кўмиб ташланди. 

Salvador 1969 
        Сальвадор терма жамоаси футболчилари 

Ўйин Сальвадорнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади, Гондурас терма жамоаси футболчиларини калтаклашди. Тезда стадионни тарк этишга уринаётган мухлисларнинг ортидан тош отишди. Учинчи, нейтрал ўйин эса Мексика ҳудудида ўтказилиб, унда Сальвадор 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ана шундан сўнг қиёмат бошланди. Ҳар иккала мамлакат раҳбарларининг сабр косаси тўлди, ҳарбий ҳаракатларга киришилди. Олти кун давом этган урушда мингдан зиёд инсон қурбон бўлди – буларнинг барчаси бомбалар ёмғири остида қолган тинч аҳоли эди.Яхшиямки, жаҳон ҳамжамиятининг аралашуви туфайли уруш қисқа фурсат давом этди. Акс ҳолда оқибат бундан ҳам даҳшатли бўларди. 
 



Футболчининг ўлими 

Мухлислар ўз севимлиларидан фақатгина ғалаба кутишади. Лекин, ҳамма вақт ҳам уларнинг умидлари рўёбга чиқавермайди ва фанатлар учун кечагина севимли бўлган инсон бугун “халқнинг миллионларини еб ётган” одамга айланади. Баъзан мағлубиятдан сўнг ўйғонганингда қўшни ҳовлидаги футболчининг қимматбаҳо машиналарию данғиллама иморати кўзингга шундай ёмон кўринадики, гўё ҳаммасига у айбдордек бўлаверади. Лекин, бу ҳаёт, чидаш керак. Чидай олмаганларчи? 

Футболдаги яна бир фожеа 1994 йилги жаҳон чемпионатида Колумбиянинг АҚШдан мағлубиятга учраганидан сўнг юз берди. Жанубий Америка жамоаси мундиалга фаворит сифатида кириб борди. Терма жамоанинг таркиби, жаҳон чемпионатига қадар ўтказган ўйинларидаги натижаларидан сўнг халқ улардан чемпионликни кута бошлашганди. Чунки улар мундиал олдидан Аргентинани йирик 5:0 ҳисобида ютишгандида! 

Бироқ, бутун мамлакатнинг умиди АҚШ билан ўйинда йўққа чиқди. Жамоа мезбонлардан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Колумбия термаси ҳимоячиси Андрес Эскобар тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб қўйиб рақибларининг сенсацион ғалабасига ҳиссасини қўшиб юборди. 

Натижада, колумбияликлар муддатидан аввал уйларига қайтишга мажбур бўлишди. Терма жамоанинг ғалабаси учун жуда катта пул тиккан наркобаронлар эса мураббийлар, футболчилар, қўйингки, бутун жамоани еб қўйгудек бўлиб тиш қайраб турарди. 

Эскобарни эса Колумбияда унинг қотили, қандайдир клуб қоровули бўлиб ишлайдиган Умберто Муньос Кастро кутиб турарди. Золим қотил футболчига 16 марта ўқ узди ва ҳар бир ўқидан сўнг «Гол!» дея бақирарди. Бу жудаям ёвуз ва шафқатсизларча қотиллик эди. 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 339 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]