Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 6 » Мундиал армони ёки нима қилмоқ керак? Биринчи қисм
10:16
Мундиал армони ёки нима қилмоқ керак? Биринчи қисм
Жаҳон чемпионати яқинлашган сари юраклардаги армон яна қўзгалади. Мана 20 йилдирки миллий терма жамоамизни Жаҳон чемпионатида кўрармиканмиз, деб орзу умидлар билан кун ўтказмокдамиз.

Шу 20 йил мобайнида терма жамоамиз 5 марта саралаш мусобақаларида қатнашди. Турли мураббийлар ишлади, турли натижалар қайд этилди, аммо, лекин, афсус… миллионлаб мухлисларнинг орзулари ҳамон орзулигича қолиб кетмокда.

Ҳар сафар умидларимиз саробга айланмоқда.

Мен ҳар сафарги мундиал армонидан сўнг футболимизда нимадир ўзгариш бўлишини, катта миқёсда таҳлил қилинишини кутаман ва яна аммо, ва яна минг афсуслар бўлсинким ҳеч қандай ўзгаришлар содир бўлмаяпти.

Ҳукуматимиз томонидан футболга қаратилган эътибор тўғрисида бир неча марта такрорлансада, ўша эътиборга жавобан натижа бўлмаяпти. Гарчи ёшлар, ўсмирларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашган бўлсаларда, бу ҳолат натижа ўрнини боса олмаслиги ҳаммага аён, мухлислар учун натижа эса миллий терма жамоанинг ютуғи ва Жаҳон чемпионатида қатнашуви бўлади холос. Қолгани натижа эмас.

Хўш, ўша биз кутган натижа бўлиши учун нима қилмоқ керак?

Бильярд ўйинини биринчи ўйнаган одам дабдурустдан шарни лузага тушириши жуда қийин. Ўйнайсиз, ўрганасиз, машқларни такрорлайсиз ва аста секин қўлингиз келишиб, кўзларингиз мўлжал олишни ўрганиб, кўпроқ шарлар туша бошлайди. Ҳатто шундай усталари борки исталган шарни тушура олади, бу доимий машқ, доимий амалиёт натижасидир.

Чемпионатимизда турли йилларда турлича микдорда жамоалар медаллар учун кураш олиб бордилар, чемпионатда жамоалар сонинг 14 та бўлиши рақобатбардош лигани яратади деган гаплар ҳам бўлганди. Аммо жамоалар сонининг қисқариши рақобатни эмас ўйинчилар жисмонан сусайишига, хафсаласизликка, бефарқликка олиб келгани бор гап. Буни Осиё миқёсидаги ўйинларда ўз кўзимиз билан кузатмоқдамиз. Футболимиз ривожланмаяпти десак муболаға бўлар, лекин бошқалар тўрт қадам ташлаганда, биз бир қадам ташлаётганимиз яққол намоён бўлмоқда. Фикримча, бу мен юқорида таъкидлаган амалиётнинг йуқлигидан ўйинлар сонининг ўта камлигидан содир бўлди.

Таклифим

Айни кундаги жамоаларнинг молиявий ҳолати ва бошқа омилларини ҳисобга олиб чемпионатдаги жамоалар сонини купайтириш. Агар имконимиз йўқ бўлса шу борларини ўртасидаги ўйинлар сонини кўпайтирайлик.

Мисол учун, шу 14 та жамоа тўлиқ 26 та учрашувни ўтказиб бўлгандан сўнг, юқоридаги 7 тасини “А” гуруҳга, пастдаги 7 тасини “В” гурухга ажратиш керак. Ажратилгандан сўнг олдинги очколар сони эътиборга олинмай нолдан бошлаш керак. “А” гуруҳидагилар яна бир мартадан уйда-меҳмонда (12 та ўйин) ўйнайдилар ва чемпионни аниқлайдилар. Агар биринчи ўриндаги жамоаларнинг очколари сони тенг бўлиб қолган тақдирда ютуқлар сони, ўзаро уйинлар, тўплар нисбати каби кўрсаткичларни эътиборга олмай қўшимча равишда нейтрал майдонда “олтин уйин” орқали чемпионни аниқлаш керак.

“В” гуруҳдагилар ҳам ўзаро уйинларни ўтказиб бўлишгандан сўнг, охирги ўриндаги 4 тасидан, қуйидаги 3 таси 1-лигага тўғридан-тўғри тушиб кетадиган, биттаси эса, биринчи лиганинг 4-жамоаси билан ўзаро уйинлар ўтказиб олий лигада қолиш-қолмаслигини ҳал қиладиган ўйинлар ташкил қилиш лозим.

Шунда чемпионатимиздаги ўйинлар сони 26 тадан, 38 тага кўпаяди, кубок учрашувларини инобатга олсак, жамоа бир мавсумда 44-45 та ўйин ўтказади. Табиийки ўйинлар сонининг кўпайиши жисмоний тайёргарликни ва рақобатни ўсишига олиб келиши керак. Сабаби юқоридаги 7-ўрин учун кураш аввалгидан шиддатлироқ бўлади, юқоридаги 7-жамоанинг исталган бири яна чемпион бўлиш имкониятини сақлаб қолади. Қолган 7 таси ўртасидаги кураш ҳам қизийди, чунки “В” гурухдагиларнинг 4 таси 1-лигага равона бўлиши мумкин, шундан келиб чиқиб иложи йуқки ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Ички чемпионатимизда рақобат бўлмас экан, тажрибали уйинчилар етишиб чиқмас экан, бизга мундиал орзулигича қолиб кетаверади.

Қандай бўларкин, нима бўларкин деб беҳуда ўйлайвермасдан, таваккал қилиб, шу форматни синаб кўриш керак. Йил давомида ютуқ ва камчиликларни ўрганиб бориш керак, балки кейинги йилга бошқа бунданда фойдали ва қизиқарли вариантлар ҳосил бўлар.

Гилос эксам яхшими ё шафтоли, деб бир йил ўйлаб икковидан қуруқ қолгандан кўра, бодомми, анжирми, ўрикми нима бўлса вақтида экиб мевасидан бахра олиш керак-да ахир. Қачонгача фақат қуруқ оғизда таклифлар, режалар тузамизу, амалда ҳеч нарса кўрмаймиз?!
Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 355 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]