Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июль » 3 » Мундиал. 6 та «покер» + 1 та «флеш»
18:34
Мундиал. 6 та «покер» + 1 та «флеш»

Жаҳон чемпионатлари ҳақидаги қизиқарли мақолаларни сизга тақдим этишда давом этамиз. Бу сафар мундиалда киритилган 6 та «покер» ва 1 та «флеш» ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. Эрнест Вилимовский

ЖЧ-1938. Бразилия – Полша 6:5
Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг драматик учрашувлардан бири. Полша биринчи таймдан сўнг 3:1 ҳисобида орқада бораётган эди. Шундан сўнг поляклар сафида Вилимовский катта саҳнага кўтарилди. 53 ва 59 дақиқаларда иккита гол киритиб, мувозанатни тиклайди. Бироқ 71 дақиқада Перасио яна Бразилияни олдинга олиб чиқади. Ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида Вилимовский яна ҳисобни тенглаштиради. Шу тариқа учрашув қўшимча таймларда давом этди. Қўшимча бўлимда бразилияликлар сафида Леонидас 2 та гол уриб, ўйиндаги «хет-трик»ини нишонлади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Эрнест яна бир гол уриб «покер» соҳибига айланди. Бироқ унинг киритган 4 та голи ҳам Полшага кейинги босқичга чиқиш учун камлик қилган эди. 

2. Адемир
ЖЧ-1950. Бразилия – Швеция 7:1
Бразилия ўз майдонида бўлиб ўтган финалнинг финал гуруҳидаги дастлабки ўйинда Шведларни шунчаки тор-мор этиб ташлади ва турнирдаги асосий фаворит эканлигини исботлаб берди. Ўйин қаҳрамони эса Адемир бўлган эди. Ҳужумчи иккита таймда ҳам бир жуфтдан гол уришга муваффақ бўлди. 17 ва 36 дақиқаларда жамоасининг дастлабки иккита голини урган бўлса, 52 ва 58 дақиқаларда ҳисобни йириклаштиради. Шундай йирик ғалабадан сўнг ҳам Бразилия ўз уйида чемпионликни қўлга кирита олмаганди.

3. Шандор Кочиш
ЖЧ-1954. Венгрия – ГФР 8:3
Швейцариядаги мундиалда Венгрия термасини тўхтатиб қолиш иложсиздек эди. Улар гуруҳ босқичида немисларни «ер тишлатишди». Ўша чемпионат тўпурарига айланган Кочиш ўйинда «покер» соҳибига айланган эди. У 3, 21, 67 ва 78 дақиқаларда зафар қучишга муяссар бўлган эди. Тақдир тақозоси билан ушбу жамоалар финалда ҳам рўбаро келишади ва унда немислар ушбу йирик мағлубият учун ўч оладилар.

4. Жюст Фонтен
ЖЧ-1958. Франция – ГФР 6:3
4 йилдан кейинги мундиалда немислар дарвозасига яна бир бор «покер» киритилди. Битта мундиалда энг кўп гол киритиш борасида рекорд ўрнатган Жюст Фонтен 3-ўрин учун кечган беллашувда немислар дарвозасини бомбардимон қилди. У 16, 36, 78 ва 89 дақиқларда тўп киритиб, жамоасининг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшади. 

5. Эйсебио
ЖЧ-1966. Португалия – КХДР 5:3
Турнир тарихидаги 5 «покер» Португалиялик «қора қоплон» Эйсебио ҳисобига ёзилди. 1966 йилги жаҳон чемпионатида КХДР терма жамоаси катта шов-шув кўтаради. Корейслар 25 дақиқага келибоқ йирик 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишади. Бироқ португаллар бу ҳисобдан сўнг «синиб» қолишмайди. Чунки уларнинг сафида Эйсебио бор эдида. Ҳужумчи биринчи таймда икки бор зафар қучиб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 56 дақиқада эса мувозанатни тиклаган бўлса, 3 дақиқадан сўнг пеналтидан унумли фойдаланиб «покер»ини нишонлайди ва жамоасини олдинга олиб чиқади. Ўйин охирларида Аугушту яна бир голга муаллифлик қилди. Шу тариқа Эйсебионинг қаҳрамонликларидан кейин, португалия ярим финалга йўл олди.

6. Эмилио Бутрагено 
ЖЧ-1986. Испания – Дания 5:1
Мундиаллардаги энг сўнгги «покер» испанлар ҳужумчиси Бутрагено ҳисобига ёзилди. Дания билан баҳсда Эмилио 43, 56, 80 ва 90 дақиқаларда бир-биридан чиройли голлар уриб, жамоасига ажойиб ғалабани тақдим этди. Ушбу ғалаба испанларнинг чорак финалга йўл олишларига замин яратган эди.

1. «Флеш» Олег Саленко
ЖЧ-1994. Россия – Камерун 6:1
Иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш умидини узиб бўлишган эди. Шу боис улар очиқ футбол ўйнашди ва ўйинда 2 тарихий натижа қайд этилди. Олег биринчи бўлимдаёқ 3 та гол киритиб бўлган эди. Иккинчи таймда Роже Милла ҳисобни қисқартириб, мундиаллар тарихида гол киритган энг қария футболчига айланди. Саленко эса 73 ва 75 дақиқаларда яна икки бора тўп киритиб, «флеш» соҳибига айланди. Бу жаҳон чемпионатларида битта футболчи томонидан 5 та гол киритилган биринчи ва охирги учрашув бўлиб турибди. 

Юсупов Фурқат

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 370 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]