Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июль » 5 » Мундиал. 11-20 хет-триклар
15:22
Мундиал. 11-20 хет-триклар
Олдинроқ мундиаллар тарихидаги 1-10 «хет-трик» муаллифлари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Демак, жаҳон чемпионатлари тарихида «хет-трик»ка эришган футболчилар ҳақидаги ҳикоямизни давом этамиз.

11. Шандор Кочиш. Венгрия – Жанубий Корея 9:0 (ЖЧ-1954)
1954 йилги мундиалда Венгрларни тўхтатиб қолиш иложсиздек эди. Улар дастлабки ўйиндаёқ Жанубий Кореяликларни ер билан яксон қилишди. Ўша турнир тўпурарига айланган Кочиш учрашувда «хет-трик»ка эришади. Шандор 24 дақиқада ҳисобни 3:0 га етказиб, илк голини киритади. Орадан 12 дақиқа ўтиб «дубл»ини расмийлаштирди. Иккинчи бўлимнинг 5 дақиқасида эса ўзининг 3- жамоасининг 5-голига муаллифлик қилади. Мусобақада Кочиш 6 ўйинда 11 та гол муаллифига айланган эди.

12. Эрик Пробст. Австрия – Чехославакия 5:0 (ЖЧ-1954)
Австрия футболи 50-йилларда энг юқори чўққисига кўтарилган эди. Гуруҳнинг 2-турида Австрия терма жамоаси Чехославакияни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эрик Пробст эса ана шу ажойиб ғалабага «хет-трик»и билан ҳисса қўшди. Порбстга 3 та гол уриш учун қандайдир 20 дақиқа кифоя қилди. Эрик 4, 21 ва 24 дақиқаларда рақиб посбонини хафа қилишга муяссар бўлади.

13. Карлос Борхес. Уругвай – Шотландия 7:0 (ЖЧ-1954)
Амалдаги жаҳон чемпионлари Швейцариядаги мундиалда ҳам ғолиблик учун асосий даъвогар эканликларини дастлабки учрашувлардаёқ исботлашга тушиб кетишди. Уругвайлик Карлос Борхес мазкур учрашувни ўз бенефисига айлантирди. У 17 дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлади. Иккинчи бўлимнинг 2 дақиқасида эса ҳисобни йириклаштирувчи голга муаллифлик қилади. Ўйиннинг 57 дақиқасида эса ўз «хет-трик»ини расмийлаштириб, жамоасининг йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшади.

14. Бурхан Саргин. Туркия – Жанубий Корея 7:0 (ЖЧ-1954)
Корейслар учун дебют мундиаллари шармандали тарзда кечди. Улар ҳар иккала ўйинни ҳам йирик ҳисобдаги мағлубият билан якунига етказишди. Ушбу ўйин мухлисларда унчалик ҳам қизиқиш уйғота олмади. Женевадаги стадионга бор-йўғи 3 минг мухлис ташриф буюради холос. Ана шу кам сонли мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Турклар сафида Бурхан Саргин ўша куни ёрқин ўйин намойиш этди. Саргин 37 дақиқада жамоасининг 4-голини киритишга муваффақ бўлди. 64 ва 70 дақиқаларда яна икки бор зафар қучиб «хет-трик» соҳибига айланди. Ҳа турклар ўшанда ҳали 3 кундан кейин нималар рўй беришини билишмасди

15. Макс Марлок. ГФР – Туркия 7:2 (ЖЧ-1954)
Венгрлардан «тарсаки» еган немислар, Корейсларни «калтаклаб» ташлаган Туркларни «нокаут»га учратишди. Ушбу жамоалар гуруҳ баҳсларининг ўзидаёқ 2 маротаба бир-бирларига рўбаро келишди. Гап шундаки жамоаларнинг тўплаган очколари бир-хил бўлиб қолган. Натижада улар яна бир қўшимча учрашув ўтказишади. Дастлабки ўйинда ҳам Германия рақибини йирик ҳисобда таслим этган эди. Бу сафар ҳам ҳудди шундай бўлди. Макс Морлок эса мундиаллар тарихидаги 15-«хет-трик» муаллифи сифатида тарих саҳифаларидан жой олди. Морлок 30 дақиқада ҳисобни 3:1 га етказади. 60 ва 77 дақиқаларда урган голлари эса Туркларни «нокаут»га учратган эди.

16. Тедор Вагнер. Австрия – Швейцария 7:5 (ЖЧ-1954)
Бу ўйин жаҳон чемпионатлари тарихида зархал харфлар билан битиб қўйилган. Шу куни жамоалар футбол эмас, хоккей ўйнашганди гўё. Бунақа натижа хоккейда ҳам камдан-кам учрайди. Қизиқ томони ҳар иккала терма жамоа вакиллари ҳам ўйинда «хет-трик»ка эришишади. Тедор Вагнер 25 ва 27 дақиқаларда кетма-кет икки тўп киритиб, ҳисобни 0:3 дан 3:3 га етишини таъминлаб беради. 53 дақиқада эса жамоасини 6-голини уриб, ярим финал остонаси сари яқинлаштиради.

17. Ёзеф Хюги. Швейцария – Австрия 5:7 (ЖЧ-1954)
Швейцарияликлар таркибида эса Ёзеф Хюги «хет-трик» муаллифига айланади. Ёзеф 17 ва 19 дақиқаларда иккита тўп киритиб, ҳисобни 3:0 га етказган эди. Ўшанда кўпчилик Швейцарияликларнинг йирик ғалабасини таҳмин қилган эди. Бироқ воқеалар ривожи бошқача тус олади. Австрияликлар кетма-кет тўп киритиб ташлашди. 58 дақиқада Хюги ўзининг учинчи голини киритиб, ҳисобни 5:6 кўринишига олиб келган эди. Афсуски қолганига Ёзефнинг ҳам, унинг жамоадошларининг ҳам кучлари етмайди.

18. Жюст Фонтен. Франция – Парагвай 7:3 (ЖЧ-1958)
1958 йилги мундиал Фонтенга аталган эди. Француз ҳужумчиси ўша чемпионатда 6 ўйинда 13 та гол муаллифига айланиб, битта мусобақада энг кўп гол урган футболчи сифатида жаҳон чемпионатлари тарихига киради. Мазкур рекорд яқин орада ҳам янгиланиши амри маҳол. Жюст шунингдек битта мундиалда ҳам «хет-трик», ҳам «покер» қайд этган иккинчи футболчига айланди. Парагвайга қарши кечган илк ўйин французлар учун ҳам қийин, ҳам осон кечди дейиш мумкин. Фонтен 24 ва 30 дақиқаларда кетма-кет иккита тўп киритиб, ортда қолаётган жамоасини, ҳисобда олдинга олиб чиқади. 67 дақиқада эса жамоасининг олтинчи, ўзининг учинчи голини киритиб, Франциянинг ғалаба қозонишига шубҳа қолдирмайди.

19. Пеле. Бразилия – Франция 5:2 (ЖЧ-1958)
Рақибларини аёвсиз тарзда калтаклаб келаётган французлар, ярим финалда Пеле етакчилигидаги Бразилияликлардан йирик мағлубиятни қабул қилиб олишди. 18 ёшли Пеле иккинчи бўлимни ўз бенефисига айлантириб юборди. 52, 64 ва 75 дақиқаларда кетма-кет учта тўп киритиб, ҳисобнинг йирик 5:1 кўринишини таъминлаб берган эди. Натижада Бразилияликлар финал йўлланмасини қўлга киритишди.

20. Флориан Алберт. Венгрия – Болгария 6:1 (ЖЧ-1962)
Мундиаллар тарихидаги юбилей 20-«хет-трик» Венгриялик Албертга насиб этди. Венгралар гуруҳ баҳсларида Болгарларни асло аяб ўтиришмади. Флориан 1 ва 6 дақиқаларда кетма-кет икки тўп киритиб, Болгарияликларни «нокдаун» ҳолатига тушириб ташлайди. Орадан 6 дақиқа ўтгач эса ҳисоб йирик 4:0 кўринишига келади. 53 дақиқада Алберт «хет-трик»ини рамийлаштириб, ҳисобни янада йириклаштиришга муваффақ бўлган эди. Ушбу ажойиб ғалаба Венгрияни гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишига замин яратиб берган эди.

Давоми бор…

P.S: Жаҳон чемпионати ўйинлари қайдномаларидаги маълумотлардан фойдаланилди.

Юсупов Фурқат
Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 360 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]