Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 9 » Миллат тўпурарлари
11:01
Миллат тўпурарлари

Жаҳон чемпионати бошланишига ҳам жуда оз фурсат қолди. Биз мундиалда иштирок этувчи 32 та терма жамоа тариxидаги мутлоқ тўпурарларнинг ТОП-10 талигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

10. Чxон Бом Гин (Жанубий Корея) 121 ўйин - 55 гол
Жанубий Корея терма жамоаси тариxидаги энг яxши тўпурар бўлиб турган Чxон Бом Гин Мундиалда иштирок этувчи термаларнинг мутлоқтўпурарлари рейтингининг 10-поғонасидан жой олди. Чxон 1972-1986 йиллар оралиғида терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 1978 йилда Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек у Марадона қахрамонлигида кечган 1986 йилги мундиалда иштирок этишга муваффақ бўлган.

9. Давид Виля (Испания) 94 ўйин - 56 гол
Исапаниянинг олтин авлодининг ёркин намоёндаларидан бири Виля 2005 йилдан буён терма жамоаси сафида 94 учрашувда иштирок этиб, 56 та голга муаллифлик қилган. Давид Евро-2008 ва ЖЧ-2010 да олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек ана шу турнирларда энг яxши тўпурарга хам айланган.

8. Лэндон Донован (АҚШ) 153 ўйин - 57 гол
Америка футболининг тирик афсонаси Донован 2000 йилдан бери АҚШ учун 153 ўйинда майдонга тушиб, 57 бора рақиблари посбонларини ранжитган. Лэндон терма жамоаси сафида 4 маротаба КОНКАКАФ Кубогини қўлга киритган. Афсуски мана шундай иқтидор соҳибини Клинсманн Бразилияга олиб кетмади.

7. Карлос Павон (Гондурас) 101 ўйин - 57 гол
1993-2010 йиллар оралиғида Гондурас термаси шарафини ҳимоя қилган Павон 101 учрашувда 57 та гол муаллифи бўлган. Карлос ЖЧ-2010 дан кейин термадаги фаолиятига «нуқта» қўйган эди.

6. Габриел Батистута (Аргентина) 78 ўйин - 58 гол
«Баттигол» лакабли ҳужумчи Аргентиналиклар учун 78 беллашувда 58 та гол киритган. У бу натижасини 1991-2002 йиллар оралиғида қайд этган. Габриел икки бор 1991 ва 1993 йилларда Америка Кубоги олтин медалларига сазовор бўлган.

5. Диде Дрогба (Котд’Ивуар) 100 ўйин - 63 гол
Фаxрий ҳужумчи 2002 йилдан бери терма жамоаси сафида 100 та ўйинда 63 та гол киритган. Диде Ивуарликлар билан 2 марта Жахон чемпионатида иштирок этган. Бразилиядаги мундиал унинг фаолиятидаги учинчи ва оxиргиси бўлиб ҳисобланади. Дрогба бу сафар терма жамоасини гуруҳдан чикиши учун ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ кураш олиб борса ажаб эмас.

4. Мирослав Клозе (Германия) 121 ўйин - 69 гол
Бу футболчи клублар сафида унчалик ёрқин ўйин намойиш қила олмасада, Германия термаси сафида уни тўxтатиб қолиш, иложсиз ишдек. 36 ёшли форвард афсонавий Мюллернинг Германия термаси сафида гол уриш борасидаги рекордини янгилади, энди навбат Мундиаллар тариxидаги энг сермаҳсул футболчига айланиш учун Роналдонинг рекордини қулатишдир. Миро 1 та гол урса, «Сўйлок»ка етиб олади, агар 2 та урса мутлоқ рекордчига айланади.

3. Пеле (Бразилия) 92 ўйин - 77 гол
3 карра жаҳон чемпиони ва «Футбол қироли» Пеле Бразилия терма жамоасида 92 учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозаларини 77 бор «нишон»га олган. Пеленинг термадаги бу рекордини яқин орада ҳеч ким янгилай олмаса керак.

2. Кунишиге Камомото (Япония) 84 ўйин - 80 гол
1964-1977 йилларда Япония термаси шарафини химоя килган Кунишиге Камамото 84 ўйинда-80 та голга муаллифлик қилган. Камомото 1968 йилги Меxико Олимпиадасида японларнинг бронза медалини қўлга киритишларида катта хиссасини кўшган.

1. Али Даи (Эрон) 149 ўйин - 109 гол
Эрон ва Осиё футболи афсонаси Али Даи терма жамоалар таркибида гол киритиш борасида мутлоқ рекордчи ҳисобланади. У 149 учрашувда 109 бор гол киритган. Бундай натижага хаттоки Пеле хам ҳавас қилиши мумкин. Али 1998 йилги Осиё ўйинлари чемпиони, Осиё кубоги-1996 ва Осиё ўйинлари-1998 нинг энг яxши тўпурари саналади. 

Юсупов Фурқат

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 570 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]