![]() | Изохлар: 2 |
![]() | Изохлар: 2 |
![]() | Изохлар: 2 |
Rooney - Top 10 Goal 2013/14
| Rooney Top 10 Goals
| Ronaldo vs Suarez
| Luis Suarez Top 10 Goals
| TOP 20 UEFA Champions League 2013/14
|
Liverpool голлар- Top 10
| TOP 10 Arsenal
| Transfer Hazard PSG да £50m?
| Suarez Real Madrid €120m?
| Top 10 Premier League
|
№ | Тўпурарлар | Гол |
---|---|---|
1 | Луис Суарес | |
2 | Даниэль Старридж | |
3 | Яя Туре | |
4 | Серхио Агуэро | |
5 | Уэйн Руни | |
№ | Сўнги ўйинлар | |
1 | Cardiff City-Chelsea | |
2 | Вест Бромвич-Стоук | |
3 | Sunderland-Swansea | |
4 | Hull City-Everton | |
5 | Manchester City-West Ham United | |
6 | Tottenham Hotspur-Aston Villa | |
7 | Liverpool-Newcastle United | |
8 | Norwich City-Arsenal | |
9 | Fulham-Crystal Palace | |
10 | Southampton-Manchester United | |
№ | Башоратчилар | |
1 | arsa_barsa | |
2 | Chelsea_is_in_my_heart | |
3 | Khan | |
4 | ArsenalUZB | |
5 | BestMasterN001 | |
6 | Manchester_78 | |
7 | Italiano | |
8 | Mаn_City | |
9 | BROSOOK | |
10 | MYU_0557 | |
11 | Sodiq92 | |
12 | Real-Madrid-97 | |
13 | АЗИМ | |
14 | MADRIDIST | |
15 | ALGION | |
16 | MANUnited-FCBarca | |
№ | Топқирлар | |
1 | MYU_0557 | |
2 | Hazard_93 | |
3 | Imperia_Chelsea | |
4 | Sardorbek | |
5 | Mansur-chelsi | |
6 | ------------- | |
7 | ------------- | |
8 | ------------- | |
9 | ------------- | |
10 | ------------- |
[06.07.2014] | [Арсенал] |
«Барселона» Алексис Санчесни «Арсенал»га 32 миллион еврога сотишга тайёр (2) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Фарид Мондрагон фаолиятини якунлади (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Мессининг "бармоғи"ни синдиришди, Марадонага зарар етказишди (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Арьен Роббен: "Ван Гал – ҳақиқий сеҳргар" (2) |
[06.07.2014] | [Ливерпуль] |
Музокара давом этаётир (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Неймар машҳурлигига оид 9 та далил (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Родригеслар "бандаси" (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Неймарни сафдан чиқарган Суньига ФИФА томонидан жазоланиши мумкин (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Марк Вильмотс: "Аргентина ҳеч нарса кўрсата олмади" (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Месси: "Вазифани бажардик" (2) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
ЖЧ-2014. Аргентина 1990 йилдан буён биринчи бор ярим финалга йўл олди (Видео) (0) |
[06.07.2014] | [Ман Юнд] |
Томонлар рози. Эвра Италияга йўл олади (4) |
[06.07.2014] | [Арсенал] |
“Арсенал” Видаль ва Санчес борасида аниқ тўхтамга келиш арафасида (0) |
[06.07.2014] | [Ман Юнд] |
Райан Гиггзга фахрли фанлар доктори номига сазовор бўлди (Фото) (0) |
[06.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
ЖЧ ярим финалида Голландия Аргентина билан, Бразилия эса Германия билан ўйнайди (0) |
№ | Команда | И | О |
---|---|---|---|
1 | Манчестер Сити | 38 | 86 |
2 | Ливерпуль | 38 | 84 |
3 | Челси | 38 | 82 |
4 | Арсенал | 38 | 79 |
5 | Эвертон | 38 | 72 |
6 | Тоттенхэм | 38 | 69 |
7 | Манчестер Юнайтед | 38 | 64 |
8 | Саутгемптон | 38 | 56 |
9 | Ньюкасл | 38 | 49 |
10 | Стоук | 38 | 47 |
11 | Кристал Пэлас | 38 | 44 |
12 | Вест Хэм | 38 | 40 |
13 | Суонси | 38 | 39 |
14 | Астон Вилла | 38 | 38 |
15 | Халл | 38 | 37 |
16 | Вест Бромвич | 38 | 37 |
17 | Сандерленд | 38 | 36 |
18 | Норвич | 38 | 33 |
19 | Фулхэм | 38 | 32 |
20 | Кардифф/td> | 38 | 30 |
[04.07.2014] | [ЖЧ-2014] |
Бугунги ўйинлар букмекерлар нигоҳида (0) |
[12.06.2014] | [ЖЧ-2014] |
Роналду, Месси, Ахмедов ва бошқа юлдузларнинг машиналари ёҳуд 4 млн фунтли авто коллекция кимга тегишли? (1) |
[04.07.2014] | |
FIFA tomonidan futbolchilarning tezligi borasida o’tkazilgan tadqiqot (0) |
[09.06.2014] | [ЖЧ-2014] |
“Динозаврлар термаси”. ЖЧ - 2014нинг 11 қарияси (0) |
[02.03.2014] | |
Дунёдаги 5 та энг бой футболчилар (1) |
[23.01.2014] | [Ман Юнд] |
«МЮ»НИ КИМЛАР КУЧАЙТИРАДИ? (5) |
[10.03.2014] | [Арсенал] |
Арсенал клубини шармандаси (2) |
[04.07.2014] | [Ливерпуль] |
Фото. Эмре Жан - “Ливерпул”нинг янги футболчиси (3) |
[02.09.2013] | |
LIVE: Bugungi transferlar xaqida (1) |
[09.06.2014] | [Ман Юнд] |
Pogba JCh bahslaridan so'ng "Yunayted"ga qaytishini tasdiqladi (0) |
[05.07.2014] | [Fapl.uz блоги] |
Голландия - Коста-Рика. Рақамлар сўзлаганда (0) |
[02.07.2014] | [Fapl.uz блоги] |
Роберто Баджо (0) |
[01.07.2014] | [ЛИВЕРПУЛЬ] |
Суареcга қўйилган еттита чеклов (1) |
[17.05.2014] | [Арсенал блоги] |
arsenalning fa cupdagi statistikasi (0) |
[11.05.2014] | [Челси] |
Petr chexning ma'lumoti (0) |
15:47 КЎЗНИ ҚАТТИҚ ЮМГАНЧА... | |
Бундан бир неча ҳафта аввал Андре Марринер футбол оламига ўта қўпол ҳакамлик хатосини «тақдим» этди. Бу эса «Англия, Англия» блоги (Sports.ru сайти) ижодкорларининг инглиз ҳакамлари ижодидаги энг буюк «қовун»ларга яна бир бор эътибор қаратишга ундади. Ноэль Хантнинг «Уотфорд»га урган голи - Албатта, ЖЧда Фрэнк Лэмпард томонидан Германия дарвозасига урилган, лекин ҳакамнинг хатоси туфайли инобатга олинмаган соф гол «нусха»си учраб туради. Аммо бунчалик ақл бовар қилмас даражадаги хатоликни бошқа кўрмасак керак. Чунки ҳакам бизни йўқ жойдан ўйлаб топилган гол билан жазолади - деганди 2008 йили «Уотфорд»га устозлик қилган Эйди Бутройд. Стюарт Этуэлл томонидан инобатга олинган голнинг фантастик жиҳати шундаки, ҳужум пайти ҳатто арзирли вазиятнинг ўзи ҳам кузатилмаганди. Ўша оқшом стадионга тўпланганлар орасида фақат қанот ҳаками Найжел Баннистерга дарвоза забт этилгандек туюлди. Бош ҳакам ўз ёрдамчисининг лаёқатига ишониб, марказга ишора қилди. Буни қарангки, ҳатто бурчак тўпини амалга оширган Стивен Харт ҳам гол бўлмаганини ҳакамга очиқ айтди. Бироқ Этуэлл ҳеч кимга қулоқ солишни ва қарорни бекор қилишни истамади. Боз устига, норозилик билдирган футболчини аёвсиз жазолаш билан қўрқитди. Рефери ва «зал кўмаги» Ўта ёрқин, лекин футбол ҳакамлиги қоидаларида кўзда тутилмаган ҳодиса 1972 йилнинг сентябрида юз берганди. «Арсенал»-«Ливерпуль» беллашувида ён ҳакам Деннис Дрюитт жароҳатланиб, ўйинни давом эттиролмайди. У пайтлар захира ҳакамлари бўлишмасди ва қоидага кўра, учрашувни тўхтатиш талаб этиларди. Лекин ҳакамлар бригадаси вазиятдан чиқиб кетишнинг оригинал усулини топишади: стадион сухандони мухлисларга мурожаат қилиб, улар орасида профессионал ҳакам бор ёки йўқлигини сўрайди. Бироздан сўнг «Хайбери» трибуналаридан бирида ўтирган мухлис майдонга тушиб келади. Бу - телевидение¬да футбол таҳлилчиси бўлиб ишлайдиган Жимми Хилл эди. Байроқча билан қуролланган эксперт қанот ҳаками вазифасини бенуқсон адо этади. Ҳар ҳолда, 0:0 ҳисоби билан якунланган ўйинда Хиллнинг ҳаракатларига эътирозлар тушмайди. «Дерби Каунти»-«Манчестер Сити» баҳсида (1977 йил) мезбонлар 11 метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишади. Аммо уни амалга оширишда маълум қийинчиликларга дуч келишади. Ўшанда майдон ёмон ҳолатда бўлиб, «нуқта» батамом кўринмай қолганди. Бу ҳолдан саросимага тушган ҳакам нима қилишни билмайди. Масофани аниқлашда ёрдам беришни хоҳлаган дарвозабон Жо Корриганни эса сариқ карточка билан жазолайди. Бироздан кейин ҳакам майдонга стадион агрономи Боб Смитни таклиф этади. У футболчилар ва мухлислар кузатуви остида дарвоза чизиғидан керакли масофани қайтадан ўлчаб, нуқта ўрнини белгилайди. Али қолиб Валини... Киран Гиббс ўрнига Алекс Окслейд-Чемберленни жазолаш орқали Андре Марринер мухлисларнинг мазах-калакалари нишонига айланди. Хатосини тан олган ҳакам «Арсенал» аъзоларидан узр сўради. Лига кубоги доирасида ўтган «Челси»-«Тоттенхэм» баҳсида Марк Халси ҳам айнан шундай хатога йўл қўйганди: Тедди Шерингемнинг юзига Марио Мелхиот зарба берган бўлсада, у Жимми Флойд Хассельбайнк¬ни майдондан четлатганди. ЖЧ-2006 турнирининг Хорватия-Авс¬тралия учрашувини бошқарган Грэм Полл ҳам ҳисобдан адашиб қолганлиги оқибатида хорватиялик Йосип Шимуничга 3 марта сариқ карточка кўрсатганди. Кейинчалик Полл ўз айбига иқрор бўлиб, карточкалардан бирини австралиялик Крейг Мур ҳисобига ёзиб юборганини тан олганди. Айтишича, Шимуничнинг инглизча лаҳжаси уни чалғитган экан. Бошқа бир рефери - Роб Харрис эса 2000 йили Англия кубоги доирасидаги «Сандерленд»-«Транмер Роверс» баҳсида меҳмонлар аъзоси Клинт Холл¬ни 2та карточка сабабли ўйиндан четлатади. Лекин бир неча дақиқадан кейин айнан шу футболчи Стивен Фрэйл ўрнига майдонга қайтганини сезмайди. Беллашув «Транмер»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етгач, Харрис аввало, ФА вакилларидан, қолаверса, «мушуклар» бош мураббийи Питер Риддан эшитадиганини эшитади: «Бу воқеани Билли Смарт¬нинг цирк шоусига қиёслаш мумкин. Футбол ўрнига ҳакамлар хусусида баҳслашишни ёқтирмайман. Бироқ Харриснинг қўпол хатоларга йўл қўйганини кимдир тан олиши керак-ку». Ҳаваскорларча ғаройиботлар Ҳаваскорлар футболида ҳам антиқа ҳангомалар учраб туради. 2005 йилнинг январида Энди Вайн «Питерборо Норт Энд»-«Роял Мэйл» учрашувини бошқарганди. «Питерборо» пос¬бони Ричард Макгаффин ҳакам шаънига ҳақорат ёғдиргач, у ўзини бошқаролмай қолади ва ҳуштагини бир четга улоқтирганча футболчига ёпишади. Лекин тез орада хатосини тушуниб, ...ўзини майдондан четлатади! Захира ҳаками бўлмагани туфайли ўйин тўхтатилади. 35 кунга дисквалификация қилинган ва 50 фунт жаримага тортилган ҳакам кейинчалик ўз ҳаракатларига шундай изоҳ беради: «Ўйин арафасида шунчалик кўп муаммоларга дуч келдимки, уйдан чиқмасам тўғрироқ бўларди. Ҳа, ўзимни нопрофессионалларча тутдим. Агар шу гапларни бошқа футболчи айтганида, уни майдондан четлатардим. Дарвозабон менга шундай деди: «Тавба, сен ҳакамлик қилган ўйинларда доим шунақа бўлади. Бирор марта ҳам бизнинг фойдамизга қарор қабул қилмайсан». Ана шу киноя асабимни ўйнади, ўзимни тутолмай қолдим. Хайриятки, тез орада ўзимни қўлга олдим». Бунданда ажабланарли ҳангома «Интернэшнл Манчестер»-«Чарльтон Вилла» баҳсида юз берди. Ҳакамнинг қарорига кўра, пенальти амалга оширилаётган пайт рақиб футболчиларидан бири қаттиқ бақиргани учун «Вилла» дарвозаси томон такрорий зарба белгиланди. Бир дақиқадан кейин «Сен фаолия¬тим давомидаги энг ёмон реферисан» ибораси учун дарвозабон ва унинг жазоланишига қатъий эътироз билдирган жамоадоши ўйиндан четлатилди. Қизиғи шундаки, ўша лаҳзада «Вилла» камчилик бўлиб тўп суришаётганди. Кейинчалик 3 нафар футболчисиз ўйинни давом эттиришига қарамай, «Вилла» 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Номини эълон қилишларини истамаган учрашув ҳаками Манчестер нашрларидан бирига берган интервьюсида ўз хатоларини тан ...олмади: «Футболчилар қароримни қабул қилиб, майдонни тарк этишди. Бу - нормал ҳолат. Ҳеч ким менга босим ўтказгани йўқ. Майдондаги сўкинишлар - уларнинг муаммолари. Пенальти амалга оширилаётган пайт шовқин кўтарган футболчи ҳам айбдор. Жазолар қоидага биноан берилди». Ҳазилкаш ҳакамлар Баъзан ношудлик даҳолик хислати билан ёнма-ён юради. 2011 йилнинг март ойида «Эвертон»-«Бирмингем» беллашувини бошқаришга чоғланган Питер Уолтон ўзи билан карточкалар олишни унутиб қўйганди. 40-дақиқада у меҳмонлар ярим ҳимоячиси Жордан Матчни сариқ карточка билан жазолашга аҳд қилди. Чўнтагида карточкалар йўқлигини билгач, ўз қарорини имо-ишоралар билан баён этди. Танаффусдан ке¬йин ҳакам барча камчиликларни бартараф этган ҳолда, ўйинни давом эттирди ва яна 3 нафар футболчини «сариқ» билан сийлади. Ҳазилкашлик бобида Ли Пробертга тенглашадиган ҳакам топилмаса керак. Ўтган мавсумда у «Фулхэм»-«Уиган» учрашувини бошқариш жараёнида Стив Сидуэлл ва Бен Уотсон ўртасидаги ўзаро тўқнашув натижасида енгил жароҳатланди. Ана шу ўзи учун ноқулай, лекин мухлисларга кулгили бўлган вазиятдан ажойиб тарзда чиқиб кетди: воқеада яққол айбдор эканлигини тушунган ҳакам ўзига ўзи қизил карточка кўрсатди! Шунингдек, Проберт «Кардифф»-«Манчес¬тер Сити» беллашувида Крэйг Беллами билан ўнғайсиз вазиятга тушиб қолганида ҳам, ҳазилкашлиги эвазига хижолатдан чиқиб кетди. Ҳакамлар ижросидаги «прикол»лар бўйича Мэтт Мессиас «устаси фаранг»лардан. У 2003 йили қувлиги эвазига «Сент-Жеймс Парк» мухлисларининг давомли олқишларига сазовор бўлганди: «Бирмингем» вакили Робби Сэвиджга бехосдан зарба бериб юборган ҳакам ўз ёнига Алан Ширерни чорлаб, ўзини қизил карточка билан «мукофотлаш»ни илтимос қилди. Афсуски, ҳакамлар томонидан намойиш этиладиган ҳазилкашликларни футболнинг бир бўлагига айлантириш тўғри эмас. Айрим реферилар ҳазилларни сира ёқтирмайдилар. Мисол учун, чемпионшип биринчи даврасининг марказий беллашуви - «Бернли»-«КПР» учрашувини бошқарган Саймон Хупер мезбон жамоа аъзоси Берти Бини ён ҳакамга шунчаки қўл силтагани учун майдондан четлатди. Ўз вақтида Шотландияда тўп сурган Пол Гаскойн ҳам майдондаги ҳазилкашлиги эвазига Дуги Смитнинг шафқатсиз жазосига дучор бўлганди. ИҚРОР - 2000 йилнинг апрелида йўл қўйган хатом учун ҳанузгача «Эвертон» мухлисларидан узр сўраб келаман. Чунки улар ўша лавҳани ҳали унутганлари йўқ. Ўшандан бери мен воқеа содир бўлишидан аввал ҳуштак чалмасликка ҳаракат қиламан». Грэм ПОЛЛ. Манба: fapl.uz | |
Просмотров: 451 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0 |
Хамма изохлар: 0 | |