Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Май » 7 » Кусто ҳайратда!
10:05
Кусто ҳайратда!

Ўтган ҳафта кутилмаган натижаларга бой бўлди. Шу боис Кусто ҳайратда номли мақолани сизга тақдим этмоқдамиз. Бу мақола uff.uz даги «Ҳафта ҳайратлари»га ўхшаб кеца ҳам, сал бошқачароқ ёндашишга ҳаракат қилдик. Демак, ўтган ҳафтадаги энг кутилмаган натижалар ТОП-10 лиги билан танишинг. 

10. «Манчестер Юнайтед» - «Сандрленд» 0:1
Мойес кетди, лекин Юнайтед мағлубият ботқоғидан ҳали ҳануз чиқа олмаяпти. «Қизил иблислар» ушбу мавсум мобайнида фақатгина чемпионатда «Олд Траффорд»да 7 маротаба мағлубиятга учрашди. Буни «МЮ»нинг энг ашаддий мухлислари ҳам хазм қила олишмаяпти. «Қора мушуклар» «Челси»дан сўнг «Юнайтед»ни ҳам сафарда мағлуб этиб, АПЛда қолиш учун яхши имконият ҳосил қилишди. Манчестерга янги мураббий келса, келаси мавсум жамоа яна олдинги мавқеини қайтариб олиш мумкин. Бу йил клуб учун АПЛдаги энг омадсизи бўлди.

9. «Челси» - «Норвич» 0:0
Моурино бошқараётган жамоалар қаторасига иккинчи йил мавсумни совринсиз якунлашларига тўғри келмоқда. «Челси» ЧЛдан чиқиб кетганидан сўнг, бор аламини «Норвич»дан олишини кутишганди. Бироқ ундай бўлмади. Жамоа келаси мавсум юқори савияли ҳужумчи сотиб олмаса бўлмайди шекилли. 

8. «Реал Мадрид» - «Валенсия» 2:2
«Реал» ўтган ҳафтада мухлисларни бир эмас, нақ икки бора ажаблантирди. Анчелотти шогирдлари «кўршапалаклар»ни мағлуб этишганида, чемпионлик тақдирини ўз қўлларига олган бўлишарди. Роналду сўнгги дақиқаларда мувозанатни тикламаганида, мадридликлар чемпионлик умидини батамом йўқотишарди. Анчелотти шогирдлари чемпионликни танатана қилишлари «Барселона»нинг қўлида. Кўрамиз, охири нима билан якунланаркан.

7. «Катания» - «Рома» 4:1
Римликлар Италия кубогини «Наполи»га топшириб қўйишганидан кейин, «Катания»га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Натижада «Ювентус» муддатидан олдин чемпионликни тантана қилди. «Рома» эса мавсумни кумуш медаллар билан якунлашига тўғри келади.

6. «Барселона» - «Хетафе» 2:2
«Барселона» сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқармаганида, жамоа чемпионлик учун курашни давом эттираётган бўларди. Бироқ Месси жамоадошлари буни уддалай олишмади. Каталонияликлар 6 йилдан бери илк бора мавсумни совринсиз якунлашлари эҳтимоллиги баланд.

5. «Ювентус» - «Бенфика» 0:0
Италия чемпионатида «гегемонлик» қилаётган Турин суперклуби, кутилмаганда «Бенфика» тўсиғидан ўта олмади. Натижада ўз майдонида бўлиб ўтадиган финал учрашувидан бебаҳра қолди. Конте шогирдлари турнирнинг фаворите сифатида эътироф этилишаётган эди. Бироқ «Бенфика» қаторасига иккинчи маротаба Европа лигаси финалига йўл олди. «Бургутлар» йеврокубоклар финалларидаги омадсизликларига чек қўя олишармикан?

4. «Леванте» «Атлетико» 2:0
«Атлетико» футболчилари кетма-кет ғалабалардан хаволаниб кетишган кўринади. «Леванте» эса Мадридликларни ерга тушириб қўйди. Жамоа «Реал» билан дуранг ўйнаганидан сўнг, қаторасига 8 та учрашувни ўз фойдасига ҳал қилиб келаётган эди. Ҳайриятки Симеоне шогирдларининг мағлубиятидан «Барселона» ҳам «Реал» ҳам фойдалана билмади. Бу мағлубият «Матрасчилар» учун яхшигина сабоқ бўлса ажаб эмас.

3. «Кристал Пелас» - «Ливерпул» 3:3
Ушбу учрашувдан кейин, кўпчилик ЧЛнинг 2005-йилдаги финалини ёдга олган бўлса неажаб. Ўшанда «Ливерпул» биринчи таймдан сўнг 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди. Бироқ иккинчи таймда қандайдир 9 дақиқа ичида мувозанатни тиклаб, пеналтилар сериясида зафар қучган эди. Бу сафар эса «Кристал Пелас» «Қизиллар»нинг жасоратини ўзларига қарши ўйинда такрорлашди. Мезбонлар йирик ҳисобда имкониятни бой бераётиб, сўнгги 9 дақиқада ҳисобни тенглаштриишди. Суареснинг кўз ёшлари, Жерарднинг орзуси армонга айланиши... Хуллас «Ливерпул» чемпионлик учун ажойиб имкониятни қўлдан чиқарди. 

2. «Челси» - «Атлетико» 1:3
Моуринонинг «автобуси»ни «Атлетико» «кўрмай» қолди. Жозе қаторасига тўртинчи маротаба ЧЛ ярим финалидан ортга қайтмоқда. «Атлетико» эса «Милан» ва «Барселона»дан кейин «Аристократлар»ни ҳам мусобақадан чиқариб юборди. Сомеоне шогирдлари мусобақада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб қолишмоқда. Кўрамиз, охиригача шундай бўлиб қолармикан?

1. «Бавария» - «Реал» 0:4
Бунақасини ҳеч ким кутмаганди. Ҳаттоки ашаддий мадридистлар ҳам. «Бавария» ўтган йили «Барселона»ни қандай аҳволга слоган бўлса, бу йил ўзи шундай вазиятга тушди. Хуллас ЧЛда бирор жамоа қаторасига икки маротаба ғолиб чиқа олмаслиги давом этмоқда. Енг қизиғИ бундан 2 йил олдин Моурино ва Гвардиола бошчилигидаги жамоалар «Челси» ва «Бавария»дан мағлуб бўлиб финалга чиқа олишгмаган эди, энди эса улар айнан мана шу икки жамоани бошқариб Испан клубларини финалга кузатиб қўйишди. Хуллас финалда Мадрид дербисини кўрамиз. Ким ғолиб чиқишини эса олдиндан таҳмин қилиш қийин. 

Юсупов Фурқат

Просмотров: 511 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]