Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Апрель » 16 » КАСБИ – МАСЛАҲАТЧИ
15:56
КАСБИ – МАСЛАҲАТЧИ
Мана, бир неча ойдирки, таниқли мутахассис Гус Хиддинк ПСВ клубида маслаҳатчи - мураббий лавозимида фаолият юритмоқда. Championat.comнинг қуйидаги мақоласи айнан ана шу ўзига хос лавозим ва унинг эгалари ҳақида.

Гус Хиддинк (ПСВ-2014-...)
«Анжи»ни тарк этган голландиялик мутахассис ярим йилдан кўпроқ вақт таътилда бўлди. Бунинг ҳайрон қоладиган ери йўқ - анчадан бери нафақага чиқиш хусусида бош қотираётган Хиддинк бирон-бир жамоа масъулиятини зиммасига олиш фикридан анча йироқ. Яқинда матбуотда Гус ўзи учун яхши таниш бўлган Ж. Корея терма жамоасига маслаҳатчи сифатида ёрдам бериши ҳақида хабар тарқалди. У мазкур терма жамоага устозлик қилган пайтлари сардорлик вазифасини бажарган футболчи ҳозирда бош мураббий ролида. Мундиалдан кейин эса Хиддинкнинг Голландия терма жамоасини қабул қилиши тахмин қилинмоқда. Ҳозирча тажрибали мутахассис ПСВ бош мураббийи Филипп Кокуга йўл-йўриқ кўрсатмоқда. У ҳафтада бир марта жамоа машғулотларида иштирок этади. Бундан ташқари, бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказаётган Кокуга футболчиларнинг ўйинлардаги ҳаракатларини холис баҳолашда кўмаклашади.

Бобби Робсон (Ирландия термаси - 2006-2007)
Англиялик машҳур мураббий 18 йил давомида саратон хасталиги билан курашди. Аввалига хасталик унинг ПСВ, «Порту» ва «Барселона» каби клубларга устозлик қилишига монеълик қилолмаган бўлсада, янги минг йилликда Робсоннинг саломатлиги бирмунча ёмонлашди. «Ньюкасл»ни тарк этгач, кекса мутахассис Ирландия терма жамоасини қабул қилиб олган эски қадр­дони Стив Стонтондан таклиф олди. 2 йил давомида у ёш мураббийга имкон қадар ёрдам берди. 2009 йилда хасталик ўз кучини кўрсатиб, сэр Роберт ҳаёт билан видолашди.

Олег Романцев («Динамо» - 2004, «Спартак» - 2009-2012)
Мазкур мутахассис Россиядаги машҳур маслаҳатчи-мураббийлардан биридир. «Спартак»ни тарк этганидан кейин айнан шу лавозимда азалий рақиб жамоа мураббийлари қаторида иш олиб борди. Ўшанда «динамочилар» устози Виктор Бондаренко бўлиб, фақат Африкада ишлагани боис Россия футболидан тамоман бехабар эди. Романцев-Бондаренко ҳамкорлиги кутилган самарани бермай, «Динамо» биринчи лигага тушиб кетиш хавфи остида қолганидан кейин Романцев бошқарувни ўз қўлига олди. Элитадаги ўрнини сақлаб қолган жамоа қишда португалиялик бир гуруҳ футболчиларни ўз сафига қабул қилди. Лекин баҳорда жамоа ишончли ўйин кўрсатолмагач, Романцев истеъфога чиқарилди. Кейинчалик Валерий Карпин уни «Спартак»ка қайтарди. Мураббийлик тизгини Унаи Эмерига ўтгач, Олег Иванович яна ишсиз қолди. Карпин уни иккинчи марта таклиф этганида Романцев ҳамкорликдан бош торт­ди. Унинг фикрича, Карпин энди етарли тажрибага эга бўлган ва маслаҳатчининг ёрдамига муҳтож эмасди.

Гаджи Гаджиев («Рубин» - 2009)
Бир йил давомида бекорчи юрган Гаджи Гаджиев Қозонда Қурбон Бердиевга кўмаклашиб юрди. «Рубин» анчайин ёпиқ жамоа бўлганлиги сабабли, Гаджиев айнан қандай вазифа билан шуғуллангани маълум эмас. Лекин Қурбон Бекиевич билан дўстона алоқаларни ўрнатди. Энди Бердиев «Анжи»да Гаджиевга ассистент­лик қилиши мумкин. Бу хусусда миш-мишлар пайдо бўлгани бежиз эмас.

Қурбон Бердиев
(Туркманистон термаси - 2010-...)
Туркман заминида ўсиб-улғайган мутахассис миллий терма жамоада ишлаш тажрибасига 1999 йилда эга бўлганди. Бердиев Қозонда фаолият юритган даврида ҳам терма билан алоқани узмади - унинг раҳбарлиги остида бир қатор мураббий ва футболчилар Татаристонда малака оширишди. 2010 йилдан бошлаб Бердиев расмий равишда Туркманистон ФФ раҳбариятида маслаҳатчи сифатида ишламоқда.
Просмотров: 442 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]