Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 12 » Ёппасига, Бразилияга тўйга-а-а-а-а!!!
18:19
Ёппасига, Бразилияга тўйга-а-а-а-а!!!

Кўзларимиз, тўрт йилда “тўрт” бўлиб кутган мундиал бошланмоқда, дўстлар! Ҳаммаси жой-жойида. Турнир олди шов-шувлари, қайсидир футбол юлдузларини жароҳат олиб майдонга туша олмаслиги, жамоаларни қаерда-қандай шароитда(кимгадир алоҳида люкс хона ажратилиб, немисларни ўзлари учун шаҳарча қургани) яшаши тўғрисидаги антиқа мақолалар, қадрдон “Спорт” телерадиоканали орқали берилаётган рекламалар, ҳақиқий футбол ихлосмандларини иш жойларидан ўз ҳисобидан таътил олаётгани, турнирга бағишлаб чиқарилган турли плакатлар ва рангли журналлар буларни бари - Бразилияда ажойиб футбол тўйи бошланаётганидан далолатдир. 
Бразиллар тўй қилишга жуда уста.Улар улоқ ва курашга 32 мамлакатдан полвон ва чавандозларни чақиришибди, азаматлар.
Марҳум қизиқчимиз Ҳожибой Тожибоев айтганидек - “жанжалсиз тўй – тўй бўлибдими?”, қизиққон мезбонлар маросимга “алоҳида” файз киритиш учун тўпалонларни ҳам бошлаб юборишган. Тўй қилишни ўзи бўладими?.. – Мезбонларнинг у стадиони битмабди, мана бу объекти тайёр эмас экан - деган гапларга парво қилманг. Ўткинчи гаплар ҳаммаси.. Эсимни таниб, футбол кўришни бошлаганимдан бери шу аҳвол. Ҳаммаси яхши бўлади.. Ота-боболаримиздан қолган гап – “Тўй камчиликсиз бўлмайди”
Мана буёғига уйқусиз тунлар бошланади. Ярим кечаси, футболни яхши кўрадиган укангиз ёки ўғлингизни – тур футбол бошланяпти,- деб уйғотасиз. Эсига солмасангиз эртасига балога қолишингиз мумкин. Водий томонларда эса, кўчага телевизорни ўрнатиб, гурунглашганча футбол томоша қилишдек, ажойиб одат бор(текин шарҳловчилар, тортишувлар).
Бу тўйда, дошқозонда палов дамланмайди, балки, ўша дошқозонга ўҳшаш стадионларда футбол масаллиғи қайнайди. Ҳиди бирам ўзгача, бразилда пишаётган наҳорги таомни ҳиди минглаб километр узоқликда бўлсангиз ҳам димоғингизга “гуп” этиб, урилади. 
Мухлислар жамоаларни ўзларича бўлиб олишган. Кимдир Бразилияга, кимдир Испанияга, бошқалари Германия, Италия ва бошқа жамоларга мухлислик қилади. Қаранг-ки, юртимизда, янги юлдузлар билан тўла Бельгия термасига ишқибозлик қиладиганлар ҳам кўпайиб қолибди(ўзингни жамоанг бормаганидан кейин кимгадир жон тортиш керак-ку!). 
Лекин, бир жиҳатни айтиб қўяй, бу тўйда барча ҳам охиригача қолавермайди. Бир ой давом этадиган маросим. Савиясига қараб “бирров”га келиб, секин суғурилиб чиқиб кетадиганлар ҳам бор.
Туйда ким улоқни олиб кетади? Кимни оти тез чопади? – бу ҳали қоронғу масала. Асосийси, бир ой ҳордиқ чиқариб, мазза қилиб футбол кўрамиз. Ҳа, тўй олдидан тилак билдириб қўйиш керак. 
БАРЧА ЖАМОАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХЛИСЛАРИГА ЧИН ДИЛДАН ОМАД ТИЛАБ ҚОЛАМИЗ! 
Энди навбат, юқоридаги сўзларни ёзишга ундаган Алишер(ALBARS) аканинг мундиалга атаб ёзган ажиб шеърига: 


Ким ютар ушбу “тўй”да?

Футбол уларнинг жони,
Мундиалнинг мезбони,
Чемпион бўлади ким?
Бразиллардир балким…

“Тики така”га уста,
Ўйнар Хави, Иньеста,
Дублни хоҳлашса гар,
Испанлар ҳам даъвогар!

“Этикюрт” деб ким айтди?
Ўйғониб керак пайти,
“Улоқ”ни кетар илиб,
Қўйинг назарга илиб…

«Зарғалдоқ ранг» голландлар,
Финалда еган пандлар…
Энди ўйнар қанча ас,
Оғиздагин олдирмас?

Юлдуз шартмас - уларга,
Кўплар тиккан - шуларга..
Ютса, немисмашина,
Қилманг улардан гина..

Бўлган “Маракана”да,
Чемпион бор, панада,
Ким дейсизми?- Уругвай!
Менсимай қилманг, дод вой.

Финалда ишлаб “боши”,
Ўтди, Зидан қуёши ,
Фарангларда чўққига,
Борми кучи, бардоши?. 

Индивидуал кучи бор,
Хоҳласа қилиб, тор-мор,
Ким у ён, кимлар бу ён,
Аргентина чемпион?!

“Кўпкари” бу -“улоқ” бу,
Қайнаб чиқар “булоқ”бу…
Ким қандай фикр ўйда?
Ким ютар ушбу “тўй”да?

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 343 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]