Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Сентябрь » 14 » Янги Фабрегасми ёки Касорла?
12:06
Янги Фабрегасми ёки Касорла?

Арсен Венгер қандайдир яширин куч-қудратини ишга солиб, Месут Озилни ўз жамоасига қўшиб олди. Кутилмаган бу янгиликдан «Арсенал» мухлислари «шок» ҳолатига тушиб қолган бўлсалар, ажабмас.

Тўғри, «тўпчилар»дек шонли ўтмиш ва анъаналарга эга жамоадан ишқибозлар доимо кўнгилли «сюрприз»ларни кутишади. Лекин бу ноёб туҳфага ҳануз ишонолмаётганлар ҳам йўқ эмас. Дарҳақиқат, Месутнинг Мадридни тарк этиши сабабларини тушуниш қийин. Лекин унинг «Арсенал» аъзоси эканлиги туш эмас, айни ҳақиқат!

Келинг, яхшиси иқтидорли немис футболчиси лондонликлар ўйинига қандай янги чизгилар кирита олиши ҳақида фикр юритайлик. Аввалига уни ўтган мавсумда ўзининг яратувчанлик қобилияти билан яққол ажратиб турган Санти Касорлага таққослаб кўрайлик.

Ҳукмингизга ҳавола этилган 1-жадвалдаги кўрсаткичлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, Озил Лондонда майдоннинг у четидан бунисигача чопиб юрмаслиги аниқ. Касорладан фарқли ўлароқ, Месут рақиб ҳужумларини тўхтатишга қаратилганҳаракатларда иштирок этмайди. Шунинг­дек, тўпни майдон марказида судраб юриш ҳам унга хос фазилат эмас. Озил - ҳал қилувчи «пас»ларни амалга ошириш устаси. Ўтган мавсумда у «Реал» таркибида 32 марта майдонга тушган ҳолда 13та голга ассистент­лик қилди. Ҳар бир самарали тўп узатиш учун ўртача 155 дақиқа сарфлади. Сантининг бу борадаги кўрсаткичи қарийб 2 баравар (299,7) пастроқ. Бундан ташқари, Озил рақиб жарима майдончаси атрофида турли комбинацияларни амалга оширишни ёқтиради ва уларни аъло даражада уддалайди. У тўпни тўхтатмасдан жамоадошларига етказиб бериш, «девор» услубидан самарали фойдаланиш ва товони билан узатмани амалга оширишҳадисини олган. Тўғри, тўпни олис масофага етказиб беришда устунлик Касорла томонида.

Энди бу икки футболчининг зарба бериш қобилиятини кўриб чиқайлик. Ўтган мавсум Касорла 12та голдан 5тасини жарима майдончаси ташқарисидан, қолганини яқинроқ масофадан амалга оширди. Бунинг учун 7 марта чап оёғи, 4 марта ўнг оёғини ишга солди. Битта голни бош билан урди. Яъни у - универсал футболчи. Озил эса асосан чап оёғига ишонади, олис масофалардан зарба беришни ёқтирмайди. Бунинг ўрнига ноқулайроқ вазиятда турган жамоадошига тўп ошириб қўя қолади. Шу сабабли унинг зарбаларида аниқлик кўрсаткичи анча юқори. Хуллас, қиёсий таҳлилга якуний баҳо берсак, Озил ва Касорладан ўзаро рақобатни эмас, балки ҳамкорликда ёнма-ён тўп суриб, бир-бирларини тўлдиришларини кутиш мумкин. Тахминларга кўра, Месут асосий таркибда Росицки ўрнини эгалласа керак. Лекин ҳаммасини вақт кўрсатади. Балки Венгерқандайдир самаралироқ вариантни ўйлаб топар?

Энди Озилдаги плеймейкерлик қобилиятига баҳо бериш учун уни «Арсенал»нинг собиқ аъзоси - Сеск Фабрегасга қиёслайлик. Таъкидлаш жоизки, германиялик футболчи испаниялик касбдошидан 1 ёш кичикроқ. Шундай қилиб, тақдим этилган 2-жадвалда Месутнинг самарадорлиги қай йўсинда ортиб борганлиги акс этган. 2008-2009 йиллар мавсумида футболчи «Вердер» шарафини ҳимоя қилган, ўшанда 20 ёшли йигитча 14та самарали тўп узатишни амалга ошириб, ҳар бир ассистентлик учун 143 дақиқа сарфлаганди. 2010 йилда Озил «Реал» таркибидан жой олди. Гранд жамоада кўрсаткичлари пасайиб кетгандир, деб ўйлаётган бўлсангиз, янглишасиз. Аксинча, Месутнинг маҳорати янада ёрқинроқ намоён бўлди. Испанияда у ҳар бир ассистентлик учун ўртача 150 дақиқа сарфлади. Тўғри, бу борада «Реал» ҳужумчиларидаги юксак савия унинг кўрсаткичларига ижобий таъсир этди. Энди Озилнинг Англияда қандай натижаларга эришиши ҳақида бир нарса дейиш қийин. Лекин муносиб тўп суриш учун унда тажриба етарли.

Тасаввур тўлиқ бўлиши учун Сеск Фабрегаснинг кўрсаткичларига ҳам эътибор қаратайлик. 2007|2008 йиллар мавсумидан бошлаб 20 ёшли Сеск «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган. Айнан ўша мавсумдаги натижалари Озилникига жуда яқин: 18та самарали тўп узатиш - ҳар 159 дақиқада 1та. Кейинчалик муваффақиятли тўп суришига доимий жароҳатлари тўсқинлик қилди. Натижада мавсумдаги самарали тўп узатишлари сони 15тадан ошмай қолди. Уларга сафраланадиган дақиқа эса 200га етди. Лекин жадвалдан кўриниб турибдики, бу футболчилар қайси чемпионатда тўп сураётганликларидан қатъий назар, ўз маҳоратларини намойиш эта олишади.

Манба: InterFutbol газетаси
Прикрепления: Foto 1
Категория: Арсенал | Просмотров: 350 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]