Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 18 » Футбол оламидан турли хил фактлар
18:22
Футбол оламидан турли хил фактлар

1. Роберто Манчини «Галатасарой» бош мураббийи лавозимини тарк этди. У Туркия клубида атиги тўққиз ой мобайнида мураббийлик қилди. Маҳаллий матбуот вакилларининг сўзларига қараганда, раҳбарият, Манчини сўраган футболчиларни харид қилишдан бош тортгани туфайли мутахассис истеъфога чиққан. Италиялик мураббий бошчилигида «Галатасарой» миллий биринчиликда иккинчи ўринни эгаллади ҳамда Туркия Кубогини қўлга киритди. Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида эса жамоа «Челси»дан мағлубиятга учради. Айни пайтда Манчинининг ўрнига «Шахтёр» клубининг устози Мирча Луческу келиши кутилмоқда. 

2. Сеск Фабрегас Лондонга қайтиб келмоқда. Бироқ бу сафар у «Челси»ни танлади. «Арсенал» клуби Испания термасининг ярим ҳимоячисини қўлга киритишда устунликка эга эди. Аммо, Арсен Венгер бундай имкониятдан фойдаланмади. «Аристократлар» ушбу трансферни амалга ошириш учун «Барселона»га 33 миллион евро тўлади. Фабрегас беш йиллик шартномага имзо чекди. Футболчига тўртинчи рақам остида тўп суриш насиб этди. Сеск «Арсенал»дан «Барселона»га 2011-йили кўчиб ўтганди. Ўтган вақт мобайнида у Испания чемпиони, мамлакат Кубоги соҳиби ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучишга улгурди.

3. Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида Бразилия термасининг ғалабаси маҳаллий мухлисларга олам-олам қувонч бағишлади. Сколари шогирдлари Хорватия устидан иродали ғалабага эришганидан кейин бразилияликлар халқ сайлларинни уюштиришди. Хорватияли ишқибозлар ҳам терма жамоа ўйинидан мамнун қолди. Мутахассислар айнан Бразилия ва Аргентина термаларини турнир фаворитлари сифатида эътироф этишмоқда. ЖЧ ғолибига32 миллион доллар миқдоридаги мукофот пуллари топширилади. Кумуш медал соҳиби 25 миллион, учинчи ўринни қўлга киритган жамоа эса 22 миллион доллар билан тақдирланади.

4. Бразилиядаги учрашувларни кўриш учун минглаб мухлислар бевосита стадионларга ташриф буюришади. Қолган уч миллиард 200 минг ишқибоз эса ўйинларни телевизор қаршисида ўтириб кузатади. Шу тариқа баҳслар давомида жонли эфирларни Ер сайёраси аҳолисининг ярми кўриб боради. Бунда сунъий йўлдошларнинг роли катталигини айтиб ўтиш жоиз. Ҳар қандай оламшумул воқеа айнан улар ёрдамида бутун дунёга тарқатилади. Мусобақа арафасида халқаро телекомпаниялар "Эс И Эс" компаниясининг сунъий йўлдошларидан фойдаланиш ҳақида шартнома имзолашди. "Эс И Эс" ер атрофида 55 та сунъий йўлдошга эга. Айнан шундай компаниялар ёрдамида бутун дунёдаги ишқибозларнинг уйига байрам шукуҳи кириб боради.

5. Футбол бўйича Жаҳон чемпионати энг томошабоп спорт мусобақаси сирасига киради. Баъзилар  учун ЖЧ шахсий байрамга айланиб кетиши ҳам мумкин. Уругвайлик Игнасио Эчичурри учун айнан шундай бўлди. У бир неча ой аввал кўппагини йўқотиб қўйганди. Шундан сўнг шўрпешона суюкли жониворини яна кўришдан умидини узишга ҳам улгурганди. Кутилмаганда ит Бразилиянинг Порту-Аллегри шаҳридан топилди. Игнасионинг кўппаги инглиз футбол мухлисларининг гуруҳига қўшилиб олгани аниқланди. Улар Аргентинадан Бразилияга пиёда боришга қарор қилгандилар. Қувноқ жонивор гуруҳнинг барча аъзоларига ёқиб қолди. Шу боис у саёҳатчилар билан бирга йўлга чиқди. Экспедициянинг янги аъзоси туширилган суратни ишқибозлар интернет тармоғига жойлаштиришди. Айнан улардан бирини Игнасио кўриб қолди. Эчичурри шу ондаёқ саёҳатчилар билан боғланди. Хўжайин ва кўппакнинг узоқ кутилган учрашуви эса Бейра-Рио стадиони ёнида бўлиб ўтди. 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 634 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]