Е гуруҳининг Франция ва Гондурас термалари иштироки олдидан машҳур француз мутахассис Арсен Венгернинг сўзлари ҳақиқат бўлиб чиқди. Франция йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Дастлабки дақиқалардан катта ташаббусга эга бўлган фаранглар 45-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Гондурасликлар етакчиси Паласиоснинг иккинчи сариқ карточкасидан сўнг бразилиялик ҳакам пенальти белгилади ва Карим Бензема зарбада адашмади.
Иккинчи бўлим аввалида Каримнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди ва дарвозабон Ноэль Вальядареснинг қўлига тегиб дарвоза чизиғини кесиб ўтди. ФИФАнинг Гол-контрол тизими шу ерда иш берди ва дарвозабон ҳисобида автогол ёзилди. 72-дақиқада Бензема учинчи тўпни ҳам киритди. Франция биринчи турдан сўнг гуруҳ етакчисига айланди.
Франция – Гондурас 3:0 (1:0, 2:0)
16 июнь, 00.00, «Бейра-Рио»
Голлар: 1:0 – 45, пенальти Бензема, 2:0 – 48, автогол Вальядарес, 3:0 – 72 Бензема.
Франция – Льорис, Дебюши, Варан, М. Сако, Эвра, Погба (Сиссоко, 57), Матюиди, Кабай (Мавуба, 65), Вальбуэна (Жиру, 78), Гризманн, Бензема.
Гондурас – Вальядарес, Бекелес, Бернардес (О. Чавес, 46), Фигероа, Изагирре, Паласиос, Гарридо, Нахар (Кларос, 58), Эспиноза, Бенгтсон (О. Гарсия, 46), Костли.
Огоҳлантириш: Эвра (7), Погба (27), Паласиос (28), Кабай (45), О. Гарсия (53), Гарридо (83).
Четлатиш: Паласиос (43).
Французларнинг биринчи голи
Иккинчи гол
Карим Бензема учинчи голни урмоқда