Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Январь » 9 » Дэвид Мойеснинг «Манчестер Юнайтед»даги еттита антирекорди
08:56
Дэвид Мойеснинг «Манчестер Юнайтед»даги еттита антирекорди

Қуйида "МЮ” устозининг манчестерликлар сафидаги "муҳим” еттита антирекордларини кўриб чиқамиз.

Англия Примьер лигасининг йигирманчи турида "қизил иблис”лар "Тоттенхэм”га 1:2 ҳисобидан имкониятни бой беришди. Тассавурга сиғмайдиган бир омил бор. Олтмиш йил давомида амалдаги Англия чемпиони янги йилнинг илк куниёқ ўз уйида хеч ҳам мағлубият нималигини билмаган. Бундан аввал чемпион олтмиш олти йил (!) мухлисларини хафа қилмаган. 1948 йилда омади келмаган ғолиб жамоа бу "Ливерпуль” эди.

Англия кубоги: Хафа бўлма "МЮ”, кейинги сафар омадинг келар

"МЮ” дунёнинг энг қария турнирлардан бири, Англия кубогининг 1/32 финал босқичида 1:2 ҳисобида "Суонси”га учраган мағлубияти, жамоанинг бошқа "натижа”сини янгилади. Манчестерликлар йигирма тўққиз йил ичида иккинчи бор турнирни бунчалик эрта тарк этишди. Манкунианликлар афсонавий мураббийи Сэр Алекс йигирма етти йил мусобақани эрта тарк этмаган.

"Режа” бажарилди: Ўз уйимизда беш мағлубият

"Суонси”га қарши қарши "Олд Траффорд”да бўлиб ўтган учрашувдаги мағлубият, Дэвид Мойес жамоаси учун жорий мавсумда бешинчиси бўлди. Сўнгги мартта "қизил иблислар” бундан "уддабурон”ликни 1990 йилнинг феврал ойига қадар қайд этишган.

"Суонси”нинг "Олд Траффорд”даги илк ғалабаси

Юқорида айтиб ўтилгандан ташқари, икки жамоалар ўртасидаги ўзаро бахслар статистикасида ҳам ўзгариш рўй берди. Манчестерда "Суонси” ва "МЮ” ўн маротаба куч синашишган бўлса, шулардан саккиз бор мезбонлар ғалаба нашидасини суришган, икки ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган.

Буниси энди ортиқча бўлди

Примьер лиганинг йигирма туридан сўнг "Манчестер Юнайтед” ҳисобида олтита мағлубият бор (жамоага хос бўлмаган кўрсаткич). Аввалги мавсумларда (2011/2012 ва 2012/2013) «манкуниан»ликлар бор йўғи беш маротаб рақибларга имкониятни бор беришган. Агарда Мойес шогирдларини чемпионатнинг кейинги турларига ғалабаллар сари рухлантира олса, жамоа натижани яхшилай олади.

Очколар "танқислиги”

Натижа мағлубиятлар борасида "сермахсуллик”. Ҳозирга келиб "МЮ” АПЛда ўттиз тўрт очко билан еттинчи ўринда. Сўнгги ўн йилликда "қизил иблис”лар ўтра ҳисобда қириқ беш очко тўплашган. Бунчалик "ажойиб” қобилиятни "манкуниан”ликлар нақд йигирма бир йил илгари намойиш этишган.

Мойес "Эвертон”га хавас қилса арзийди

Аввалги мавсумда Дэвид Мойес "Эвертон”да "бошлиқ” бўлганида, жамоа ривожланиш чўққисига етганди. Турнир жадвалида отинчи ўрин. Жорий мавсум кўрсаткичларига эътибор қилишни исташмаса ҳам, "қизил иблис”лар мухлисларининг кўзлари ёшга тўла бўлса керак. Роберто Мартинес бошчилигидаги "Эвертон”нинг турнирдаги холатига Мойес озгина бўлса ҳам хавас қилаётган бўса ажабмас. Келинг яхшиси "Арсенал” кайфияти борасида Мойес билмасин. Акс холда "МЮ”даги мағлубиятлардан қочиб, кетаманга тушади.

Шерзод Тошхонов тайёрлади

Манба: www.fapl.uz   

Категория: Ман Юнд | Просмотров: 452 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]