Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Май » 6 » Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10
22:10
Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

Чемпионлар лигаси бугунги кунда нуфузи бўйича клублар ўртасидаги турнирлар орасида 1-ўринда туради. Furkat.uz сайти ушбу нуфузли мусобақада энг кўп майдонга тушган футболчилар ТОП-10 талигини сизнинг ҳукмингизга хавола қилади. 

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

10. Андрей Шевченко 116 ўйин – 59 гол
Украиналик ҳужумчи Чемпионлар лигасида «Динамо К», «Милан» ва «Челси» клублари таркибида 116 учрашувда майдонга тушиб, рақиблари посбонларини 59 бора хафа қилган. Шева «Милан» сафида 2003 йили турнир ғолиблигини қўлга киритган бўлса, 2005 ва 2008 йилларда финалда мағлубиятга учраган.

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

9. Карлес Пуйол 120 ўйин – 2 гол 
Тўп сурган жамоаси: «Барселона» (120-2)
«Тарзан» лақабли ҳимоячи турнирда 120 учрашув ўтказган. Пуйол фаолиятини «Барселона» таркибида ўтказди. Клуб билан 3 бора 2006,2009,2011 Чемпионлар лигаси бош совринига сазовор бўлди. Испания футболи тарихидаги энг кучли ҳимоячилардан бири ушбу мавсум ўз фаолиятига «нуқта» қўйишини эълон қилиб улгурди. Демак, Пуйолнинг натижаси энди бошқа ўзгармайди.

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

8. Роберто Карлос 128 ўйин – 17 гол (12 мавсум)
Тўп сурган жамоалари: «Реал» (107-16), «Фенербахче» (21-1)
Замбаракнинг ўқидай кучли зарбага эга бўлган Карлос ЧЛда энг кўп тўп киритган ҳимоячи саналади. Буни қарангки, футболчи энг кўп учрашув ўтказиш борасида ҳимоячилар орасида ҳам пешқадамлар сафида бормоқда. Роберто «Реал»да фантастик йилларини ўтказди ва ушбу жамоа билан 3 бора мусобақа ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлган. 

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

7. Пол Скоулз 130 ўйин – 25 гол 
Тўп сурган жамоаси: «МЮ» (130-25)
«Манчестер Юнайтед»нинг «сариқ иблиси» Чемпионлар лигасида 130 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол муаллифига айланган. Ярим ҳимоячи жамоаси билан ЧЛда 4 маротаба финалга чиққан. 1999 ва 2008 йилларда чемпионликни қўлга киритган бўлса, 2009 ва 2011 йилларда «Барселона»га имкониятни бой бериб, вице-чемпионга айланади.

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

6. Клареенс Зеедорф 131 ўйин – 12 гол 
Тўп сурган жамоалари: «Аякс» (11-0), «Реал» (25-3), «Милан» (95-10)
Кларенс ўзи тўп сурган 3 та жамоа билан ҳам ЧЛда ғолиб бўлган. Бу натижани ҳали бирор футболчи ҳам такрорлай олмаган. Зеедорф 1995-йили «Аякс»да, 1998 ва 2000 йилларда «Реал»да, 2003 ва 2007 йилларда «Милан»да турнир ғолиблигини қўлга киритди. 2005-йили эса финалда мағлубиятга учраган. «Милан»нинг айни пайтдаги устози умумий ҳисобда ЧЛда 5 маротаба зафар қучган. Бу ЧЛ учун (ЧК инобатга олинмаган) мутлоқ рекорд натижадир. 

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

5. Палоа Малдини 141 ўйин –3 гол
Тўп сурган жамоаси: «Милан» (141-3)

«Милан» афсонаси Малдини Чемпионлар лигасида 141 маротаба майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 3 бора аниқ «нишон»га олган. Таъкидлаш жоизки, унинг битта голи 2005-йилдаги драматик финал учрашувига тўғри келади. Ҳимоячи ўшанда «Ливерпул» дарвозасини ишғол қилган эди. Паола ЧЛ финалида гол киритган энг қария футболчи сифатида тарих саҳифаларидан жой олган. Шунингдек ҳимоячи мусобақада 8 бора финалда қатнашиб, 5 бора зафар қучган. Фантастика!

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

4. Икер Касиляс 141 ўйин. 
Тўп сурган жамоаси: «Реал» (141)
«Реал» посбони ҳозиргача мусобақада 141 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлган. Касиляс жамоасининг 1998, 2000 ва 2002 йиллардаги муваффақиятига муносиб ҳисса қўшган. Икерни олдинда яна бир муҳим финал кутиб турибди. Кўрамиз Каска турнирдаги 4 чемпионлигини нишонлай олармикан? 

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

3. Раул 144 ўйин – 71 гол 
Тўп сурган жамоалари: «Реал» (130-66), «Шалке 04» (14-5)
«Реал» афсонаси Раул ЧЛда 144 ўйинда 71 та гол киритган. Ҳужумчи турнирда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Раул фаолиятининг асосий қисмини «Реал»да ўтказди. Карерасининг охирларида эса «Шалке 04» жамоаси сафида ҳам ҳаракат қилди. Испаниялик футболчи турнирда 3 маротаба чемпионлик нашидасини суришга муваффақ бўлган.

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

2. Хави 147 ўйин – 12 гол 
Тўп сурган жамоаси: «Барселона» (147-12)

Хави бутун фаолиятини «Барселона»да ўтказди. 16 мавсум мобайнида ярим ҳимоячи 147 ўйин ўтказиб, 12 та гол киритади. Жамоаси билан 2006, 2009 ва 2011 йилларда нуфузли турнирда ғолиблик нашидасини суради. Хави келгуси мавсум ҳам тўп сурса, пешқадамга айланиб олиш имконияти юқори. Боиси ундан олдинда турган Гиггс фаолиятига якун ясамоқда.

Чемпионлар лигаси «Гвардиячилари» ТОП-10

1. Раян Гиггз 151 ўйин – 29 гол
Тўп сурган жамоаси: «МЮ» (151-29)
Гиггс ушбу мавсум якунига етгач буцасини «мих»га илади. Раян «МЮ» сафида 151 ўйинда 29 та гол киритган. Уелслик футболчи «қизил иблислар» билан 2 марта чемпионликни қўлга киритган бўлса, яна 2 бора финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаллар билан тақдирланган. 

P.S: Маълумотлар Википедиялардан олинди.

Юсупов Фурқат

Просмотров: 394 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]