Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Апрель » 30 » “Челси” – “Атлетико” ёҳуд “лондонликлар” “автобуси” бугун самара берадими. Анонс
12:00
“Челси” – “Атлетико” ёҳуд “лондонликлар” “автобуси” бугун самара берадими. Анонс

ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви
“Челси” – “Атлетико”
Майдон: Стэмфорд Бриж
Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)
Бошланиш вақти: 23:45
Биринчи учрашув: "Атлетико" 0 : 0 "Челси"

Келинг саҳифамизни “Реал” мухлислари учун хушхабар билан бошласак. Куни кеча “Альянц Арена”да “Реал Мадрид” клуби мюнхеннинг “Бавария”сини нақд “авария”га учратди. Икки ўйин натижасига кўра 5:0 ҳисобини қайд этган “қаймоқранглилар” финал йўлланмасини ишонч билан қўлга киритишди. Мазкур ўйинда “Реал” қарши ҳужумда тенгсиз эканини ва стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олишини яна бир бор исботлади. Карло Анчелоттининг эса ушбу ғалабада ҳиссаси беқиёс. Мураббийга тасанно деймиз, у ўз вазифасини аъло даражада уддалади.

      Ёдингизда бўлса, “Реал” биринчи учрашувда ўз уйида “Бавария”ни 1:0 ҳисобида таслим қилганди. Ўшанда тўпга асосан “мюнхенликлар” эгалик қилишган бўлсада, Гвардиоланинг “тики-така” дея номланмиш тактикаси ҳеч қандай самара бермаганди. Бу сафар ҳам, “Бавария” ўз уйида йирик ҳисобда (0:4) имкониятни бой берди. Жавоб учрашувида ҳам 68% тўп билан муомала қилган “баварлар”, айтарли хавфли вазиятларни вужудга келтиришмади. “Реал” эса деярли ҳар бир стандарт вазиятдан унумли фойдаланди ва рақиблари устидан “кулиб” кетди. “Бавария” чемпионатдошлари “Шальке 04” ва “Боруссия Д” сингари “Реал Мадрид” туфали турнир билан ҳайрлашди.

    Мазкур ўйинда янги рекордлар ўрнатилгани ҳам эътибога йолиқ. Биринчидан, тиниб-тинчимас Роналду кеча дубль муаллифи бўлди ва жорий мавсумда ЕЧЛда 16-голини киритиб, 2011/12 йилда Месси қўйган рекордни иккита тўп фарқи билан янгилади. Финал учрашувида Роналду майдонга тушса, бу ҳисоб янада ошиши мумкин. Иккинчидан, “Реал Мадрид” биринчи бор “Бавария”ни меҳмонда мағлуб қилди. Бундан аввал, “мюнхенликлар” етти маротаба ўз уйида “мадридликлар”ни қабул қилишган ва ҳар сафар ғалаба немислар томонида қолган. Бугун, тарих зарварақалари ўзгарадиган кун!

      Бугун иккинчи финал йўлланмаси ҳам ўйналади. “Челси” ўз майдонида “Атлетико”ни қабул қилишга шай турибди. Аввало, “Челси”нинг 36-туридаги ғалабасини эсласак. Асосий ўйинчиларисиз ҳам қайдан ўйнаш кераклигини намойиш қилган Жозе Моуриньо ҳақиқатдан ҳам кучли, зийрак ва зукко мураббий эканини барчамизга эслатиб қўйди. Ўз шогирдини 2:0 ҳисобида мағдуб этган Моуриньо, Стив Жеррардга ҳам ташаккур билдирса бўлади. Айнан “Ливерпуль” сардорининг биринчи бўлимдаги қўпол ҳатоси “мерсисайдликлар”ни чемпионлик томон бўлган харакатини бироз ортга сурди.

     “Челси” ўтган ҳафта “Висенте Кальдерон” стадионида кўп куч ишлатмай, ўзига қулай натижа билан Лондонга қайтди. Аммо, “аристократлар” ўша ўйинда йўқотишларни қўздан кечирди. Ёдингизда бўлса, Петр Чех ва Жон Терри жароҳат олиб майдонни тарк этишганди. Анчадан буён заҳира чангини ютиб келаётган Макр Шварцер, Чех йўқлигини билдирмади. “Атлетико” ва “Ливерпуль”га қарши ўйинда австралиялик дарвозабон дарвозаси даҳлсизлигини сақлади. “Челси” муҳлислари энди ҳавотир олмаса ҳам бўлади. Петр Чех бугун майдонга тушишга тайёр эканини айтиб ўтган. Жон Терри ҳам машғулотларни бошлаб юборганлиги ҳеч кимга сир эмас. Демак “Челси” бугун асосий таркиб билан ғалаба учун майдонга тушиши тайин. Жозе Моуриньонинг “автобуси” бугун қандай самара беришини кузатамиз.

    “Атлетико”га келадиган бўлсак, улар ўз уйида ҳеч бўлмаса ҳисобни очишлари керак эди. Диего Симьонега бугун осон бўлмаслиги табиий. Интервьюлардан бирида агрентиналик мураббий қўйидаги сўзларни баён қилган:

    - Биз жудаям кучли жамоа билан куч синашамиз. “Ливерпуль” билан учрашувни кўрдингизми? Деярли иккинчи таркиб билан ўйнаган Моуриньо бизларга етарлича ташвиш туғдириши аниқ, - дея, фикрини баён қилди мураббий.

   Таъкидлаш жоизки, “Атлетико” Испания чемпионати 35-турида “Валенсия”ни сафарда мағлуб этиб (0:1), пешқадамликни сақлаб келмоқда. 88 очко тўплаган “мартасчилар” жорий мавсумда чемпион бўлишга яқин.

    Олдиндан ҳеч қандай башорат қилмайликда, жавоб учрашувини кузатайлик, зеро барчасига вақт – олий ҳакамдир!

“Челси” – “Атлетико” учрашуви бугун Тошкент вақти билан кечги 23:45да бошланади. Учрашувнинг онлайн трансляцияси сайтимиз орқали олиб борилади.

Манба: www.fapl.uz

Категория: Челси | Просмотров: 419 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]